III Международная научно-практическая конференция
275
III International Scientific and Practical Conference
самарали вариантини аниқлаш мақсадида педагогик тажриба ўтказилди (2020
йил Февралдан 2021 йил Февралгача). Тажрибадагиларнинг барчаси ягона
дастур, БЎСМ томонидан кўриб чиқилган иш режаси асосида шуғулландилар.
Бу дастур асосида ёш бадиий гимнастикачиларни
жисмоний ва техник
тайёргарлигини бир вақтнинг ўзида ривожлантирадиган машқлар киритилган,
асосан
узоқлаштирувчи
ва
яқинлаштирувчи
мушак
гуруҳларини
ривожлантиришга қаратилган машқлар мажмуаси ишлаб чиқилди.
Машқлар мажмуаси тузишда ўзаро таъсир этиш услуби ҳисобига олинди
яъни, машқларни бажариш бир вақтнинг ўзида спорт техникаси элементларини
такомиллаштириш ва МЖТ вазифаларини
ечишга шароит яратиладиган
машқлар танлаб олинди.
Бундан чиқди, бизнинг фаразимиз бўйича спортчи тренировкасига ишлаб
чиқилган мажмуа ва назорат тизими киритилса,
бадиий гимнастикачиларнинг
бошланғич тайёргарлик босқичида махсус жисмоний тайёргарлиги сингари
техник тайёргарлик ҳам самарадорлиги ошади.
Жисмоний сифатларни ривожлантириш
учун мураббийлар ва
шуғулланувчилар учун қуйидаги услубиёт тавсия этилади:
- Машғулотнинг тайёргарлик қисмида бадиий гимнастикачилар умумий
машғулотидан сўнг, чаққонлик ва эгилувчанлик машқларини бажарадилар.
Агар машғулотда бадиий гимнастикачиларга тасмада ишлаш турган бўлса, унда
мазкур координацион имкониятлар ва бўғимларнинг ҳаракатчанлигини
ривожлантириш учун машқлар бажарилди. Мажмуани бажариш учун кетган 10-
12 дақиқа вақт мураббийнинг кейинги тренировка олдига қўйилган
вазифага
боғлиқ бўлган ҳолда буларни бир-уч марта бажариш имконини беради. Барча
машқлар ўйин усулида (ким узоққа?, ким аниқ? ва ҳ.к.) бажарилди.
-Машғулотнинг асосий қисмида бадиий гимнастикаччиларга буюмларгда
кўпкураш турларида тузилиши жиҳатидан ўхшаш мусобақа ҳаракатларни
бажариш учун зарур жисмоний сифатларни ривожлантирувчи машқларни ўз
ичига олган, шунинг учун белгиланган махсус танланган машқларни бажариш
тавсия этилган.
-Машғулотнинг якуний қисмида бадиий гимнастикачилар УЖТ ва
МЖТнинг ривожланишига қаратилган машқлар бажарилди.
Ҳар ойда мураббийлар билан жисмоний тайёргарликни ва қолиб
кетаётган жисмоний сифатлар даражасини янгилаш учун УЖТ ва МЖТ бўйича
назорат тажрибалари ўтказилди.
Техник ҳаракатларнинг барча таҳлилидан шуни хулоса қилдик,
бажарилган техник элементларнинг кўплигини асосан, сакраш оёқларни силтаб
тебраниш билан боғлиқ. Шу билан бирга мазкур машқни муваффақиятли
бажариш учун жисмоний сифатлар яхши ривожланган бўлиши керак, мажмуага
координацион имкониятларни ривожлантирувчи машқлар киритилган.
Мажмуанинг иккала ёш гуруҳларига киритилган машқларнинг кўпчилиги
бир бирига ўхшаш, аммо иккинчи гуруҳда меъёр ва
уринишлар сони анча
юқори.