165
Мутлоқ ликвидлилик коэффиценти (Млк)
корхоналарга
тегишли пулмаблағларининг (кассадаги ва банкдаги)
жорий
мажбуриятларга нисбати билан ҳисобланади. Мутлоқ ликвидлик
коэффиценти корхонанинг жорий мажбуриятларини дарҳол
қоплаш қобилиятини кўрсатади.
Млк= Пул маблағлари / жорий мажбуриятлар
Бу ерда корхонанинг пул маблағлари деганда кассадаги,
банкдаги ҳисоб-китоб ва валюта счётидаги, йўлдаги маблағлари
ҳисобланади. Проф И.Т. Абдукаримов корхоналарнинг мутлоқ
ликвидлик коэффицентини 0,2 ва ундан юқори бўлган ҳолатда
нормал деб ҳисоблайди.
Тез ликвидлик коэффиценти ()Тлк.
Бу коэффицент
корхона жорий мажбуриятларини ўз пул маблағлари ва дебитор
қарзлар билан яъни тез ликвид бўладиган
активлар билан
таъминлашини билдиради ва қуйидагича ҳисобланади:
Тлк=(пул маблағлари+дебитор қарзлар)/жорий мажбуриятлар
Ķоплаш коэффиценти (Ķк)
Жорий мажбуриятларнинг
айланма
маблағлар
билан
қопланганлигини
(таъминланганлигини) билдиради. Ķоплаш
коэффиценти баланс
бўйича актив томон II - «Жорий активлар» бўлимининг жами
суммасини жорий мажбуриятларга бўлиб топилади.
Ķк = Жорий активлар / жорий мажбуриятлар
Ишлатилаётган
маблағларнинг
ҳарактчанлик
коэффиценти
(Имхк)
Товар
материал
заҳираларидаги
маблағлар суммасининг ўз айланма маблағлар
нисбати билан
аниқланади. Бунда ўз айланма маблағларини аниқлашда муддати
ўтган дебитор қарзларни чиқариб ташлаш лозим. Маълумки
товар моддий материаллар қолдиғи
бухгалтерия баланси актив
қисми II - «Жорий активлар» бўлимида кўрсатилади. Бу бўлимда
ишлаб чиқариш заҳиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш
ҳаражатлари, тайёр маҳсулотлар, товарлар киради.
Корхоналар ўз айланма маблағлари эса ҳисоблаш билан
аниқланади. Бунда баланс пассив қисмининг биринчи «¡злик
166
маблағларининг манбалари» бўлимида корхоналарнинг жами ўз
маблағлари манбаи кўрсатилади. Бу бўлимнинг жами
суммасидан, баланс актив биринчи «Узоқ муддатли активлар»
бўлими жами суммасини айириб ташлаш лозим бўлади.
Чунки
асосий воситалар ва бошқа узоқ муддатли активлар асосан
корхоналарнинг ўз маблағларидан ташкил қилинган бўлади.
Демак,
ишлатилаётган
маблағларнинг
ҳаракатчанлик
коэффиценти корхоналар ўз маблағларининг қанчалик қисмини
товар-моддий заҳираларга сарфланганлигини англатади.
Иқтисодчи олимларнинг фикрича бу коэффицент 0,5 дан
ошмаслиги лозим. Агарда бундан юқори бўлса, корхоналар ўз
маблағларининг жуда катта қисмини заҳираларга
сарфлаган
бўлади. Умуман корхоналарда товар-материал заҳиралари ишлаб
чиқариш тўхтовсиз давом этиш учун меъёрий миқдорда бўлиши
лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: