208
даромад олиш ва шунинг билан бир қаторда шахсий капитални сақлаб
туриш, уни кўпайтириш ҳамда тадбиркорликнинг бир маромда ушлаб
туриш ҳисобланади.
Тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш жараѐнида корхоналарда
ишлаб чиқаришни ташкил этиш, маҳсулот сотиш,
ишларни амалга
ошириш,
хизматлар
кўрсатиш,
шахсий
молия
ресурсларини
шакллантириш, ташқи манбаиларидан маблағлар жалб қилиш, уни
тақсимлаш ва сарфланиши билан бевосита боғлиқ молиявий муносабатлар
юзага чиқади. Бу таъкидлаб ўтилган барча молиявий муносабатлар
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2002 йил 27
декабрдаги 140-сонли буйруғига ва Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги томонидан 2003 йил 24 январда 1209-сон билан рўйхатга
олинган 1-сонли шакл «Бухгалтерия балансида» акс эттирилади.
Корханаларнинг бухгалтерия баланси ўз моҳиятига кўра аниқ бир
муддатдаги корхонанинг мулкий ва молиявий ҳолатида акс эттирган
жадвалдан иборат. Бухгалтерия баланси асосан икки қисмдан
актив ва
пассив қисмдан ташкил топган. Баланснинг актив қисмида корхонанинг
мол-мулки, номоддий ва жорий активлари, пассив қисмида эса
корхонанинг ўз маблағлари манбаилари ҳамда мажбуриятлари акс
эттирилади. Биз қуйида корхонанинг бухгалтерия
балансини таркибини
ѐритамиз.
Қуйида келтирилган жадвал маълумотларидан кўриниб
турибдики,
корхона активларининг тартибда товар-моддий заҳиралар асосий ўринни
эгаллаб турибди. Уларнинг актив таркибидаги улуши йил бошида 92,8 %
ни ташкил этган бўлса, ушбу кўрсатқич йил охирида 88,6 % ни ташкил
этди. Баланс таркибида асосий воситаларнинг эгаллаган улуши йил
бошига 4,1 % ни ташкил этган бўлса, йил оҳирига келиб ушбу кўрсатқич
2,0 % ни ташкил этди.
209
1 жадвал
Корхона бухгалтерия балансининг актив қисмини таркиби
(минг сўмда)
Кўрсаткичлар номи
Ҳисобот йили
бошига
Ҳисобот йили
оҳирига
Активлар
1.
Узоқ муддатли активлар
Асосий воситалар
Номоддий активлар
Узоқ муддатли инвестициялар
Узоқ муддатли дебиторлик қарзлари
1 бўлим бўйича жами
-
9230
1290
-
-
10520
-
4354
944
-
465
5763
2.
Жорий активлар
Товар-моддий заҳиралар
Дебиторлар
Пул маблағлари
2 бўлим бўйича жами
211318
1736
4072
217126
194113
9309
9990
213412
Баланс активи бўйича жами
227646
219175
Манба: Танлаб олинган корхона баланси.
Корхонанинг пул маблағларининг активлар
таркибидаги улуши йил
бошига 1,8 % ни ташкил этган бўлса, ушбу кўрсатқич йил оҳорига 4,6 % ни
ташкил этди. Корхона балансининг активлар таркиби униг асосий фаолият
турига бевосита боғлиқдир. Биз таҳлил этган корхонанинг асосий
фаолияти – улгуржи савдо бўлганлиги сабабли, унинг активлари таркибида
товар-моддий заҳираларининг улуши асосий ўринни эгаллаб турибди.
Улгуржи савдонинг асосий мақсади товар-ларни сотиб олиш. Уни сақлаш
ва уни харидорларга қайта сотиш ҳисобланади. Шуни таъкидлаш лозимки,
улгуржи савдо корхоналари ўзларининг фаолиятини амалга оширишда
шахсий ва ижара олинган асосий воситалардан фаол фойдаланиладилар.
211
Юқоридаги жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, корхона
бухгалтерия балансининг пассив қисмининг асосий ўринни жорий
мажбуриятлар эгаллаб турибди. Уларнинг пассив қисмидаги эгаллаган
улуши йил бошига 46,8 % ни ташкил этган бўлса, ушбу кўрсатқич йил
оҳирига келиб 83,0 % ни ташкил этди. Корхонанинг жорий мажбуриятлари
таркибида эса мол етказиб берувчиларга бўлган қарздорлик асосий ўринни
эгаллаб турибди. Бу кўрсатқичнинг пассив қисмидаги
улуши йил бошига
40,9 % ни ташкил этган бўлса, ушбу кўрсаткич йил охирида 72,3 % ни
ташкил этди. Ўз мажбуриятларини бажариш учун корхона тижорат
банкидн 10000,0 минг сўм миқдорида кредит олган. Корхона пассив
қисмида устав капитали йил бошига 5,5 % ни ташкил этган бўлса, йил
охирига келиб бу кўрсатқич 5,6 % ни ташкил этди. Биз танлаб олган
корхонанинг давлат бюджети олдидаги қарздорлиги йил бошига 1400,0
минг сўмдан йил оҳирига келиб 750,0 минг сўмгача камайган. Биз
юқорида таъкидлаб ўтканимиздек, корхона
бухгалтерия балансининг
асосий фаолияти билан бевосита боғлиқ. Агарда корхонанинг асосий
ишлаб чиқариш бўлган тақдирда баланснинг асосий қисмини асосий
воситалар эгаллаган бўлар эди. Биз танлаб олган корхонанинг асосий
фаолияти улгуржи савдо бўлганлиги сабабли,
унинг балансининг пассив
қисмида асосий ўринни жорий мажбуриятлар, яъни мол етказиб
берувчиларга бўлган қарздорлик эгаллаб турибди.
Do'stlaringiz bilan baham: