4.5. Корхонанинг молиявий натижаларининг таҳлили
Маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш
жараѐнида янги қиймат яратилади. Ушбу қиймат махсулотни сотиш,
бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун баҳо асосида
аниқланади. Корхона ҳисоб рақамига маҳсулотни сотишдан, кўрсатилган
212
хизматлар ва бажарилган ишлар учун келиб тушадиган маблағ тушум деб
аталади. Амалдаги қонунчиликка асосан корхоналар учун тушумнинг
ҳисоботини олиб боришда икки усул мавжуд:
1.
тайѐр маҳсулотни жўнатиш (ишларни бажариш, хизматларни
кўрсатиш) асосида харидорларга ҳисоб хужжатларини тақдим этишлик;
2.
тайѐр маҳсулот учун (ишларни бажариш, хизматларни
кўрсатиш) харидорлардан келиб тушган маблағлар асосида.
Корхоналар ўз фаолиятида солиққа тортишни амалга ошириш учун
юқорида қайд этилган усуллардан бирини мустақил тарзда танлайдилар ва
уни амалга оширадилар.
Корхонада маҳсулот сотишдан (хизматлар кўрсатиш, ишларни
бажариш) келган тушумнинг тақсимотини қуйидаги чизмада кўришимиз
мумкин.
Маҳсулот сотишдан (ишларни бажаришдан, хизмат кўрсатишдан)
келган тушумнинг асосий манбаи бўлиб харидорлардан келиб тушган пул
маблағлари ва бўлган тўловлари ҳисобланади. Корхоналар ҳисоб рақамига
келиб тушган пул маблағлари ўзининг дастлабки тақсимланиши амалга
оширилади. Корхона ўзига келиб тушган тушумдан энг аввало хом-ашѐ,
материаллар, ѐқилғи, электроэнергия учун тўловларни амалга оширади.
Тушумдан маҳсулот таннархидаги билвосита солиқлар ҳисобланган
қўшилган қиймат солиғи ва акцизни давлат бюджетига ўтказадилар. Ушбу
харажатларни тўлагандан сўнг корхона ихтиѐрида ялпи даромад қолади.
Корхона ялпи даромадидан иш ҳақи, унга тўловларни, фойдадан солиқни
ва молиявий фаолият билан боғлиқ бошқа тўловларни амалга оширадилар.
213
2 чизма
Маҳсулот сотишдан, ишларни бажаришдан ва хизмат кўрсатишдан келган
тушумнинг тақсимланиши.
Маҳсулот сотишдан келган пул маблағлари
Маҳсулот сотишдан тушум
Билвосита солиқлар
Моддий
харажатлар
Ялпи
даромад
Қўшилган
қиймат
солиғи
Акцизлар
Бошқа
солиқлар
Манба. Чизма муаллиф томонидан тайѐрланган.
Ушбу харажатларни амалга оширгандан сўнг корхона
ихтиѐрида соф фойда қолади. Амалдаги қонунчиликка асосан корхона соф
фойдадан ўрнатилган солиқларни тўлайди, муомалага чиқарилган
Иш хақи ва ажратмалар
Фойда
Молиявий
натижаларга боғлиқ
солиқлар
Соф фойда
Фойда солиғи
Соф фойдадан солиқдан
тўлаш
Акцияларга дивидендлар
тўлаш
Қолдиқ фойдани корхона
ичида тақсимланиши
214
акциялар учун дивидендларни тўлайдилар. Барча таъкидлаб ўтган
тўловларни амалга оширилгандан сўнг корхона ихтиѐрида қолдиқ соф
фойда қолади.
3 жадвал
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот
(минг сўмда)
Кўрсатқичлар номи
Даромадлар Харажат
лар
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
Маҳсулот товар, иш ва хизматларни
сотишдан соф тушум
Сотилган маҳсулот (иш, хизмат)
таннархи
Маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотишда
ялпи фойда
Давр харажатлари жами
шу жумладан:
а) сотиш харажатлари
б) маъмурий харажатлари
в) бошқа операцион харажатлар
Асосий фаолиятнинг бошқа даромади
Асосий фаолиятининг зарари
Молиявий фаолият даромадлари
Шу жумладан:
а) валюта курсидан олинган даромад
б) молиявий фаолиятининг бошқа
даромадлари
Молиявий фаолият бўйича харажатлар
Шу жумладан:
а) валюта курсидан фарқланган зарарлар
б) молиявий фаолият бўйича бошқа
харажатлар
Умумхўжалик фаолиятининг фойдаси
Даромад (фойда) солиғи
Ҳисобот даврининг соф фойдаси
137750
-
3374
-
-
-
-
10214
-
91816
1437
90379
-
-
-
10841
-
-
134376
-
79800
12573
39719
27508
-
66212
-
-
-
14763
14338
425
-
4350
Манба : Танланган корхонанинг баланси.
215
Корхоналар ушбу соф фойдани тақсимлашда махсус жамғармаларни
ташкил қилиш асосида тақсимлашлари мумкин. Бу фондларга жамғарма ва
истеъмол фондларини ҳамда заҳира жамғармаларини киритиш мумкин.
Ушбу фондлар корхоналарнинг хўжалик-молия фаолияти натижаларига
асосан ташкил этилади.
Биз корхонанинг молиявий натижаларини юқоридаги жадвалдан
кўришимиз мумкин.
Жадвал маълумотларининг таҳлили шуни
кўрсатмоқдаки, биз танланган корхонанинг молия натижалари таркибида
маҳсулот (товар, иш, хизмат) ларни сотишнинг ялпи фойдаси 3374,0 минг
сўмни ташкил этган бўлса, молиявий фаолиятнинг даромади 31816,0 минг
сўмни ташкил этган. Биз қуйидаги жадвалда корхонанинг пул оқимларини
таҳлил этамиз.
4 жадвал
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот
(минг сўмда)
Кўрсатқичлар номи
Кирим
Чиқим
1
2
3
4
5
Операцион фаолият:
Маҳсулот (иш ва хизмат)ларни сотишдан пул
маблағлари
Товар ва маҳсулот етказиб берувчиларга
тўланган пул маблағлари
Ишчи –ходимларга тўланган пул маблағлари
Операцион фаолиятининг бошқа тушумлари
Операцион фаолиятдан соф пул кирими
171963
-
-
5220
1099
-
154152
16631
5301
-
6
Инвестицион фаолият
Асосий воситаларни сотиш ва сотиб олиш
-
150
7
Молиявий фаолият
Қисқа муддатли банк кредити
10000
-
8
9
Солиққа тортиш
Тўланган даромад (фойда) солиғи
Тўланган бошқа солиқлар
-
6032
5014
11243
Жами молиявий-хўжалик фаолиятининг соф
пул кирими
722
-
216
10
11
Йил бошидаги пул маблағлари
Йил оҳиридаги пул маблағлари
-
-
1012
1734
Манба: Танланган корхона баланси.
Корхонанинг пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботнинг таҳлили шуни
кўрсатмоқдаки, йил молиявий натижасига асосан корхонанинг операцион
фаолиятидан соф пул кирими 1099,0 минг сўмни ташкил этган. Натижада
корхона ўзининг молия фаолиятини олиб бориш мақсадида тижорат
банкларида 10000,0 минг сўмлик кредит олган. Биз қуйида корхонанинг
давлат бюджети билан муносабатларини таҳлил этамиз.
5 жадвал
Бюджетга тўловлар тўғрисида маълумот
(минг сўмда)
Кўрсатқичлар номи
Ҳисоб
бўйича
тўланади
Ҳақиқатдан
тўланган
1
2
3
4
Даромад (фойда) солиғи
Жисмоний шаҳслардан даромад солиғи
Ялпи даромад солиғи
Мол-мулк солиғи
-
3636
4350
281
-
3636
3617
285
Жами бюджетга тўловлар
8267
7538
Манба: Танланган корхона баланси
Юқоридаги жадвал маълумотлари таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, биз
танлаган корхона ўзининг фаолияти асосида бюджетга ялпи даромад
тўлайди. Ушбу солиқ бўйича йил натижаларига асосан 4350,0 минг сўмлик
ялпи даромад солиғи ҳисобланган. Амалда эса бюджетга 3617,0 минг сўм
ўтказган ва бунинг натижасида бюджетдан 733,0 минг сўм қарз бўлиб
қолган. Ишчи-ходимлардан 3636,0 минг сўмлик даромад солиғи
ҳисобланган ва у тўлиқ бюджетга ўтказилган. Корхона ўзининг мол-мулки
учун 281,0 минг сўмлик солиқ ҳисобланган ҳолда бюджетга 285,0 минг
сўм ўтказиб берган.
217
Do'stlaringiz bilan baham: |