тузиб чиқилади, ахборот материаллари, доклад тезислари, тарқатма
материаллар, сувинирлар тайёрланади. Булар мавзуга киришишга
қулайлик туғдиради.
Презентация энг тез таъсир этувчи рекламадир. Презентациянинг
мақсади ишбилармон кишиларга фирманинг эришган югуқларини
таништириш, корхона имкониятлари тўфисидан гапириб берищдан
иборат. Кўргазма ўгказиш сингари презентацияга ҳам алохдца
тайёргарлик кўриш керак.
Презентацияда реклама қилиниши керак бўлган хабарнинг
мавзуси кичкина "Загатовка" шаклида тасвирланиб эришилган
ютуқлар ва афзалликлар кўрсатилиши керак.
Янги иш бошлаётган ёки улгурувчи барча тадбиркорлар учун
Амстердам маркетинг бюроси директори Анна Шардарнинг шу
соҳадаги қуйидаги маслаҳатларини келтирамиз. У ушбу соҳадаги
бир қатор нуфузли ишлар автори ҳисобланади. Унинг маслаҳатлари
фақатгина мамлакат ичидаги бизнесда фойдали бўлибгина қолмай,
балки, халқаро доирада олиб борилаётган бизнесга ҳам ёрдам
беради.
1. Сотиш имкони бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш.
Маҳсулотга эҳтиёж бўлмаса уни ишлаб чиқариш тўғрисида
фикр ҳам бўлмаслиги керак. Сотиш тўғрисида тўла фикрга эга
бўлмасдан, уни ишлаб чиқаришга ҳаракат ҳам қилмаслик.
Одамларга нима кераклигини бозорлардан ўрганиб олиш, бу
жараён вақг ва катта маблағ талаб қилади ва келишувда юз
беради. Қаерда нимага эхтиёж бор эканлигини билиш.
2. Тайёргарликсиз ҳеч нарса қилмаслик, аввал ўз юртидаги,
сўнфа, жаҳон бозори ҳақида маълумотга эга бўлиш.
3. Алоқа — мулоқотнинг зарурий канали. Ҳамкорлар билан
шартномалар имзолашдан аввал, улар сиз билан алоқа қилишга
имкониятини билиш.
4. Юзага келган қизиқишга тезда жавоб бериш. Ғарб
Do'stlaringiz bilan baham: |