Аудиторияда бажариш учун вазифа
1.Ҳаётимизда учрайдиган парадокс ҳолатларга мисол келтиринг ва таҳлил
қилинг.
2.Ҳаётий парадокс бўлган ўз фикрларингизни келтиринг ва сабабини
тушунтиринг.
Мустақил бажариш учун вазифа
1.Парадокс фикрлар акс этган мақола сарлавҳаларини, сайтдаги
мақолаларнинг номини топиб, уларни шарҳлаб кўринг.
2.Парадоксларга асосланган шарҳларни, бадиий асарлардаги парчаларни
таҳлил қилинг.
Таянч атамалар
парадокс, парадоксларнинг таҳлили
Мавзу доирасида тавсия этиладиган адабиётлар
Утёмов В.В., Зинковкина М.М., Горев П.М. Педагогика креативности:
прикладной курс научного творчества / Учеб.посбоие. – Киров: АНОО
“Межрегинальный ЦИТО”, 2013. – 212 с.
https://ru.wikipedia.org
65
1.13.Гипотезани илгари суриш
Режа
1.
Гипотеза ҳақида тушунча
2.
Абу Райҳон Берунийнинг илмий гипотазалари
3.
Илмий ёки исботланмаган гипотезалар
31- расм. Мавзуга доир расм
Гипотеза – “hypothеsis” грек тилидан олинган сўз бўлиб, таҳмин
маъносини англатади.
67
Илмий услубга таянилса, гипотеза илмий
ҳисобланади. Гипотеза мантиққа зид бўлмай, илмий исботни, тушунтиришни
талаб қилади. Аввалги фактларга зид бўлмайди.
Одатда гипотеза амалий
мисоллар, кузатувлар асосида келтирилади. Гипотеза атамасининг икки хил
маъноси бор – қандайдир воқеани изоҳлашга, таҳмин қилишга қаратилган
гипотеза. Шу билан бирга фактни исботлашга йўналтирилган, фикр юритиш
усули бўлган гипотезалар ҳам бўлади. Одатда гипотезалар – қадимда бўлиб
ўтган воқеалар сабабини топишга, бу йўналишда изланишлар олиб боришга
йўналтирилган бўлади. Масалан, қуёш тизими, ер ядроси ёки ернинг пайдо
бўлиши ҳақидаги гипотезалар.
Жаҳон илм- фанида ўз номига эга бўлган буюк алломаларимизнинг
гипотезалари, яъни таҳминлари вақт ўтиши билан ўз исботини топиб, бу
67
https://ru.wikipedia.org
66
фанда илмий кашфиётга замин бўлган. Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Ал
Беруний ана шундай олимлардан биридир. “Ал Беруний осмон
ёритқичларининг ҳаракат траекторияси ва шакли эллипсоид эканлиги ҳақида
биринчи бўлиб фикр юритган олимлардан. Берунийнинг бу башоратидан
(яъни, илмий гипотезасидан - Ю.О.) анча кейин Кеплер кашфиётларини
маълум даражада олдиндан айтиш эди. У ўз асарларида айрим ҳодисалар
тўғрисида ҳам ёзган. Масалан, у биринчи бўлиб Қуёш тожини тушунтиришда
қизиқарли хулосаларга келган. У астрономия соҳасида ҳам катта натижаларга
эришган. Беруний 1029 та юлдузнинг координаталари ва юлдуз катталиклари
қайд этилган юлдузлар жадвалини тузган”.
68
Аксарият олимлар каби Беруний
ҳам ижодий фикрлай олган, унинг дунёни англаши стереотип ва
шаблонлардан ҳоли бўлган. Бугунги кун атамалари билан ифодаласак,
Беруний ўз даврининг креатив фикрловчи, муаммо ечимига ижодий
ёндашадиган юқори интеллект эгаси бўлган. Шунинг учун унинг илмий
гипотазалари жаҳон илм фанидан беш юз йилга олдинда бўлган. Ана шундай
алломалар сафида Абу Али ибн Сино, Муҳаммад Ал Ҳоразмий каби
уламоларимиз ҳам бор. Афсуски, уларнинг илмий мероси бугунги кунда
етарлича тадқиқ этилмаган.
32- расм. Мазкур расмда Абу Райҳон Беруний тасирланган рангтасвир асари акс этган.
68
Магидович В.И.Малофейева Н.Н., Широнина Е.В. Географик кашфиётлар. Т.: МЧЖ “Давр нашриёти”,
2013. 19- б.
67
Мавзумизга қайтадиган бўлсак, агар илмий гипотеза исботланса, у
фактга айланади. Ёки аксинча, мисоллар ёрдамида ёлғон таҳмин бўлиб
қолиши мумкин. Исботланмаган гипотезалар очиқ муаммо деб юритилади.
69
Исботланиб, вақт ўтиши билан фактга айланган гипотезаларга мисол топиш
учун яна юртимиз алломаларининг илмий кашфиётларини ёдга олиш мумкин.
“Олим ўзининг “Ҳиндистон” асарида дунёнинг ғарбий қисмида яхлит бир
қуруқликнинг, кейинчалик Америка деб номланган қитъанинг мавжудлигини
европалик олимлардан 450 йилча олдин тахмин қилиб ёзган. Унинг бу фикри
XV- XVI асрларида ўз тасдиғини топди”.
70
33- расм. Мавзуга доир расм
Яъни, аввалига таҳмин бўлган илмий гипотезалар ҳаётда ўз исботини
топиши – фактга, ҳақиқатга айланади. Гипотезани илгари сурган кашшоф
оламлар тарихда қолади. Шу билан бирга гипотезани ким биринчи илгари
сурганлиги, илмий кашфиётни ким биринчи аниқлаганлиги борасида ҳам
турлича таҳминлар бўлиши табиий ҳолдир. Чунки олимлар бир вақтнинг
ўзида ҳар хил маконда туриб, бир хил таҳминга, гипотезага келишлари
мумкин.
Гипотеза инсоннинг у ёки бу субъектив кузатувлари асосида ҳосил
бўлган таҳминдир. Натижа ҳозирча, маълум бўлмаса, унинг текшируви-
изланишнинг йўналишини белгилайди. Бу эса, гипотезанинг илмий моҳиятини
белгилаб беради. Гипотеза конкрет фактларга таянилган ҳолда пайдо
69
https://ru.wikipedia.org
70
Магидович В.И.Малофейева Н.Н., Широнина Е.В. Географик кашфиётлар. Т.: МЧЖ “Давр нашриёти”,
2013. 19 б.
68
бўладиган таҳминий илмий таклифдир. Шунинг учун у мантиқий ва
қонунийлашган механизмга таянилади. Шу ўринда Николай Коперник
71
нинг
ернинг қуёш атрофида айланиши ҳақидаги ғоясини ёдга олиш мумкин. Ўша
даврда одамларнинг эътиқодларидан келиб чиққан ҳолда ер планетаси
шакли ҳақидаги ўзига хос тасаввурлари мавжуд бўлган. Николай
Коперникнинг бугунги кунда фактга, яъни, оддий ҳақиқатга айланган
гипотезаси ўша давр учун илмий кашфиёт бўлган. У ўзининг ғояларини
“Осмон жисмларининг ҳаракатланиши” рисоласида баён этган.
34- расм. Мазкур расмда Николай Коперник тасвирланган рангтасвир асари акс этган.
Оддий тилда тушунтирсак, гипотеза- ишнинг натижасини олдиндан
таҳмин қилиш қобилиятидир. Бу хусусият ҳар бир илмий янгиликнинг,
ижодкорликнинг асосий қисми бўлиб, ишдаги камчилик ва хатоликларни
олдиндан чамалаб кўриш учун ёрдам беради. Иш жараёнида пайдо бўлган
гипотезани қисман исботлаш мумкин. Илмий изланиш ёки ижодий иш устида
ишлаётган тадқиқотчи ёки журналистлар билимларни янгилаши, янгиликни
яратишни билиши керак. Шу билан бирга муаммони кўриш ҳамда хулоса
қилиш қобилиятига ҳам эга бўлиши керак.
Гипотеза қила олиш қобилияти - маълум бўлган фактлардан янгича
қарашларни, қирраларни топишда қўл келади. Гипотеза, яъни таҳмин
қилишга эҳтиёж - таҳлилий, танқидий йўналишда ижод қилаётган
журналистларга жуда керак. Журналистик суриштирув, текширув олиб
71
https://ru.wikipedia.org
69
бораётган ижодий жамоа аъзолари масала ечимини излашда бир неча
таҳминларини, ўз гипотезаларини илгари суриб кўришади. Изланишлар
натижасида таҳминлар фактга айланиши ёки шунчаки навбатдаги бир таҳмин
бўлиб қолиши ҳам мумкин.
Гипотеза объектив ҳақиқатни акс эттириб, турлича фикр юритиш
кўринишларига ўҳшайди. Гипотеза аниқлик бўлмай, у исбот талаб
қилинадиган таҳминдир.
35- расм. Мавзуга доир расм
Шу ўринда фантазиядан гипотезани фарқини аниқлаштириш керак.
Гипотезалар фантазиялардан фарқли ўлароқ, маълум бир фактлар асосида,
кузатувларга таянилган ҳолда пайдо бўлади. Фантазия
72
бўлса, ҳақиқатга
тўғри келмайдиган, фактларга таянилмайдиган, шунчаки ижодий тасаввур
маҳсулидир. Фантастик асарлар ҳам ёзувчининг ҳаёлоти маҳсулидир. Бу
фантазияни реалликка яқинлаштириш, ўқувчини унга ишонтириш учун
фантастик асарларда илмий фактлар, атамалардан фойдаланишади. Айнан шу
хусусиятга кўра фантастик асарларга ўқувчи ишониб, ҳаёлий оламга ғарқ
бўлади. Фантастик асар ёза олиш учун креатив фикрлай олиш жуда муҳим.
72
https://ru.wikipedia.org
70
Креатив фикрлаш талабларидан бири бўлган кенг миқёсдаги билимларга эга
бўлиш ҳам фантастик асар ёзувчиларига хосдир. Масалан, ўзбек фантаст
адибларидан бири бўлган Хожакбар Шайхов маълумоти бўйича политехника
институтининг энегетика факультетини тамомлаган.
73
Жаҳон болалар
адабиёти дурдонаси айланган “Алисанинг мўъжизалар мамлакатидаги
саргузаштлари” китоби муаллифи Льюис Кэррол ҳам асли математик олим
бўлган. Яъни фантазия қила олиш, гипотеза яратиш, креатив фикрлаш учун
дунёқарашнинг кенгилиги, ижтимоий фанлар қатори аниқ фанларни ҳам
мукаммал билиш талаб этилади. Фантазия ҳам гипотеза каби аниқ билимларга
таянади.
Гипотеза илмий билимларнинг ўзига хос ривожланиш шаклидир.
Гипотеза таҳминларга асосланиб, маълум ҳолатларни назарий тушунтириш
билан боғлиқ. Баъзан гипотезалар дедукцияга асосланади. Масалан,
россиялик олим К.А. Тимирязовнинг фотосинтез ҳақидаги гипотезаси бошида
энергияни сақлаш қонуниятига асосланиб, кейинчалик ўз исботини топган.
Бугунги кунда ҳам ўзбек олимларининг илмий гипотезалари халқаро илм
фанида ўз ўрнига эга бўлмоқда. “Европа табиий фанлар академияси халқаро
ЕАЕН экспертлар кенгашига юборилган “Ер курраси магнит майдонининг
ҳосил бўлиши ҳақида гипотеза” номли илмий ишни халқаро экспертлар юқори
баҳолашди. Илмий гипотеза уч йирик олим Жўрақул Нурматов, Шавкат
Шарипов, Камол Нурматовлар ҳаммуаллифлигида ёзилган”.
74
Бундай
гипотезалар, ихтиролар ҳақида ОАВ да мунтазам маълумотлар берилади.
Креатив фикрлашни ўрганишни истаганлар гипотезалар қилишни ҳам
ўзлаштиришлари ниҳоятда зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |