Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети


Ҳаётда қанча саҳийлик қилсангиз, ҳудди шунча миқдорда неъматлардан



Download 3,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/49
Sana17.07.2022
Hajmi3,79 Mb.
#815907
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   49
Bog'liq
Журналистикада креатив фикрлаш

Ҳаётда қанча саҳийлик қилсангиз, ҳудди шунча миқдорда неъматлардан 
баҳраманд бўласиз 


63 
Бу парадокс “қайтар дунё” нақлининг замонавий шаклидир. Саҳий инсонлар 
бошқаларнинг саҳовати, эҳсонини қабул қиладилар. Худбин ва эҳтиёткорлар 
саҳийликни қабул қила олмайдилар. Бошқалардан яхшилик қайтишини 
кутмай саҳий бўлиш керак.
Биз ўзимизни боримизча қабул қила олсак, ўзгара оламиз 
Ўзимиздан нафратланиб, ўзгармоқчи бўлсак, ички қувватимизни шу 
нафратга йўналтирилади. Ўзингизни борингизча қабул қилинг ва меҳнат 
қилинг. Вақт ўтиб, ўзгаришлар ўз- ўзидан содир бўлади.
Халқ оғзаки ижоди бўлган мақолларда парадокс фикрлар кўп учрайди. 
Масалан, “Яхши от кейин чопади” мақолини таҳлил қилайлик. Мақолни 
шарҳлайдиган бўлсак, ишқибозлар одатда зотдор отни тез чопиши учун ҳарид 
қилишади. Мантиқан ўйлаганда, яхши от ҳаммадан олдинда бўлиши керак. 
Аммо ҳаётий тажрибада яхши от ўз кучини тўғри сарфлаб, аввалига орқада 
қолиши, натижада финалга биринчи бўлиб етиб келиши мумкин. Мақолларни 
бирма-бир таҳлил қилиб, парадоксларга хос бўлган фалсафий қарашларни 
кузатиш мумкин. Яъни, донишманд халқимиз азал- азалдан креатив фикрлаб, 
стереотиплардан воз кечиб ижодий тафаккури шаклланган. Ана шундай 
креатив фикрларнинг намуналарини ўзбек халқ мақолларида кўп учратиш 
мумкин. Ўзбек халқ оғзаки ижодининг, асосан, сатирик йўналишдаги 
кўринишларида парадокслардан кенг фойдаланиши кузатилади. Сўз 
ўйинлари, қочиримлар, ўхшатишлар парадокс фикрлашга мисол бўла олади.
Журналистикада эса, аудиторияни ўзига жалб қилиш учун 
парадокслардан сарлавҳа танлашда фойдаланиш мумкин. Ноодатий ёндашув 
ўқувчини ўзига жалб қилади, қизиқиш уйғотади ва материални охиригача 
ўқишга ундайди. Парадокслар ҳамма кўникиб қолган фикрларнинг зидди 
бўлиши билан бирга ўзгача, ноодатий ёндашувни акс эттириши билан 
аудиторияни бефарқ қолдирмайди.
Детектив асарларда, танқидий ва таҳлилий асарларда ҳам
парадокслардан кенг фойдаланилади. Инсон психологияси одатий 
тушунчалардан, кундалик турмуш воқеликлардан тез зерикади. Унга 


64 
ноодатий ёндашув, сўз ўйинлари, ўзгача томошалар керак бўлади. Шунинг 
учун аудитория диққатини тортиш, мавзуга жалб қилиш учун парадокс 
фикрлар, халқ мақолларидан фойдаланиш журналистикада яхши самара 
бериши мумкин.

Download 3,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish