Аудиторияда бажариш учун вазифа
Аудиториядаги талабалар икки жамоага бўлинишади. Танланган мавзуга икки
жамоага икки ҳил нуқтаи назардан баҳо бериш вазифаси берилади. Ҳар бир
жамоа рақиб жамоага муаммо бўйича нуқтаи назарни ўзгартириш мумкин
бўлган аргументлар келтиради. Машғулот сўнггида муаммо ечими бўйича
умумий хулоса чиқарилади.
Мустақил бажариш учун вазифа
Ҳаётингизда бўлган қийин, муамоли вазиятларни ёд олинг. Уларни ечиш
имкони бўлмаганда, муаммога бошқа нуқтаи назардан қараб кўрганмисиз?
Нуқтаи назарни ўзгартиришда сизга нималар ёрдам беради? Агар ҳеч қачон
нуқтаи назарингиздан воз кечмаган бўлсангиз, бунга нима сабаб бўлган?
Мавзу доирасида ўз мулоҳазаларингизни билдиринг.
Таянч атамалар
нуқтаи назар, тушкунлик сабаблари, аввалги тушунчалардан воз кечиш
Мавзу доирасида тавсия этиладиган адабиётлар
Башина Т.Ф., Ильин Е.П. Психология творчества, креативности, одаренности.
– CПб.: Питер, 2009.
Лески К. Креативный шторм: позволь себе создать шедевр: нестандартный
подход для успешного решения любых задач. М.: «Э», 2018- 240 с.
https://ru.wikipedia
https://fazarosta.com
http://psycentr-ykt.ru/depressiya-u-muzhchin-i-zhenshhin-shodstvo-i-razlichiya/
56
1.11.
Интеллект ва интуициянинг уйғунлиги
Режа
1.
Интеллект ва интуиция ўзи нима
2.
Фалсафа ижодий жараёндир
3.
Интуициянинг интеллектдан устунлиги
Креатив фикрлашни ўрганиш учун интеллект ва интуиция каби
тушунчалар ҳақида ҳам хабардорлик талаб этилади. Интеллект ўзи нима?
Кўпчилик интеллектни ақл деб тушунишади. Психологлар интеллектга
кенгроқ баҳо беришади. Интеллект мантиқий фикр юрита олишгина бўлмай,
балки вазият ва ҳолатларга аниқ баҳо бериб, тўғри ечим топиш қобилияти,
ҳаётга ижодий ёндашувнинг асосидир.
62
Интеллект ҳаётга мослашиш,
кутилмаган ҳолатларда ўзини йўқотиб қўймасликни ўзида жамлайди.
Мантиқ ва интуиция - интеллектнинг у ёки бу муаммоларни ҳал қилишида
ёрдамчилардир. Интеллект орқали инсон уларнинг қай бири билан иш
кўришни ҳал қилади.
63
28- расм. Мавзуга доир расм
62
https://www.psychologos.ru
63
https://psychology.academic.ru
57
Файласуф Анри Бергсон(1859–1941)
64
интеллект ва интуиция
жараёнларини илмий таҳлил қилган. Унинг фикрича, интуиция билан
интеллект ақлнинг қарама –қарши, бир- бирига зид бўлган йўналишидаги
фаолиятидир.
Бергсон фалсафани ижодий жараён сифатида баҳолаб, у билан
ижодий юксалишга эришиш мумкинлигини таъкидлайди.
Бергсоннинг «Кулгу» (Le rire) асари эстетикага бағишланади:
«Ҳар қандай санъат –тасвирий санъатми, ҳайкалтарошлик, шеърият ёки
мусиқами кўпчилик қабул қилган тимсоллар, тушунчаларни йўқотиб, бизни
ҳаётий ҳақиқатлар билан юзма юз қўйишни олдига мақсад қилган».
Эътибор берган бўлсангиз, санъат асарларида жиддий ижтимоий
муаммолар реал тасвирланади. Одатий кундалик ҳаётда ҳар куни кўриб
ўрганиб кетган камчиликлар санъат орқали очиб берилади. Тасвирий
воситалар орқали ҳаёт гўзалликлари тасвирланиб, бизнинг тушкунлик
ҳолатидан ҳаётга ўзгача билан назар солишга ундайди. Музей ёки театрга
борсангиз, кўнглингизга ёққан асарни ўқисангиз ўзингизни енгил ҳис
қиласиз.
29- расм. Мазкур расмда интуицияни тадқиқ этган олим Анри Бергсоннинг фотосурати акс
этган.
64
https://ru.wikipedia
58
«Реализм ижодиёт билан уйғундир. Идеализм эса маънавият билан.
Фақат
идеаллик
орқалигина
ҳақиқатга
яқинлашиш
мумкин.
Санъат фақат индивидуалликни назарда тутади», деб таъкидлайди Анри
Бергсон. Бергсон бежиз эстетик тадқиқот объекти сифатида кулгуни
танламаган. Чунки ўтган асрда кулгу ва юмор муаммоси ниҳоятда долзарб
бўлган. Бергсон учун ҳаётдаги муаммолар, жамият қабул қилолмаётган
ҳақиқатларни юзага чиқаришда кулгунинг аҳамияти, ниҳоятда юқори бўлган.
Эътибор қилинг, ҳажвий асарларда - долзарб бўлган ижтимоий – сиёсий
муаммолар акс этади. Ҳажвчилар кулгу билан бизни ўз камчиликларимиз
устидан қаҳ-қаҳ отишга мажбур қилишади. Сатирик, юморист, ҳажвчилар
ҳаётда ниҳоятда жиддий инсон бўлишади. Ҳажвий асар ёзиш учун кучли
файласуф бўлиш керак. Жиддий муаммоларни кулгули қилиб яратиш учун
ўзига хос маҳорат, қобилият талаб этилади.
«Инсон табиат ва олам билан уйғундир. Улар билан тақдири боғлиқ. У
ўзининг онгли ҳаракати билан олам ва табиат олдида масъулдир», - деб
таъкидлайди Анри Бергсон.
Анри Бергсон фалсафасини мутахассислар
интуитивизм деб аташади. Ўз ғояларни у «Ижодий эволюция» асарида баён
қилган.
65
Бугунги кунда ҳаётида жуда катта мувоффақиятга эришган таниқли
ишбилармонлар, шахсий тажрибасига таяниб, интуицияга юқори баҳо
беришади. Стив Жобс ҳам интуиция интеллектдан анча кучлироқ эканлигини
таъкидлайди. Жобс бу хулосани ўзининг ҳаётий тажрибасидан келиб чиқиб
келтирган бўлса, илмий тажрибалар ҳам буни ярқон исботлайди.
Ҳаётий муҳим бўлган қарорларни қабул қилишда кўпчилик
интуциясига таянади. “Юрагим чопмади”, “юрагим “жиз” этмади”, “кўнглим
ўзи сезганди” каби иборалар ана шу интуцияга таяниб қабул қилинадиган
қарорларга нисбатан айтилади. Аслида ички сезги бўлиб, “кўнгил, юрак” деб
65
http://filosof.historic.ru
59
оғзаки нутқда таърифланадиган ботиний ҳиссиётларни олимлар - интуиция
деб аташади ва уни кенг таҳлил қилишади.
Қадимда турли кутилмаган табиий ҳавфларни одамлар интуция орқали
сезишган. Бу сезги ўзига хос ҳимоя вазифасини ҳам ўтаган. Барча ходисалар
илмий исботланган бугунги замонда аксарият одамлар интуциясига кўп ҳам
таянмайди. Шунга қарамай, ички ҳиссиётлар ҳаётда тўғри хулоса чиқаришда
ёрдам бериши олимлар томонидан исботланган.
Интуиция мантиқий фикрлашга зид бўлиши, кўпчилик қабул қилган
ҳақиқатларни инкор қилиши мумкин. Аммо “ички сезги”лар ҳар бир инсонда
индивидуал бўлиб, улар алдамайди. Интуиция орқали одамлар ўзларининг
ҳиссиётларини тушуна бошлайдилар. Баъзи одамлар бошқаларнинг ҳам ички
сезгиларини, уларнинг ўзлари ҳам пайқамайдиган ҳолатларини ҳис
қилишади. Ўзини “фолбин” деб атайдиганлар бу сезгилардан шахсий
манфаатлари йўлида фойдаланишади. Айниқса ожиз, мустақил тафаккурга эга
бўлмаган одамлар бундай фирибларга ишонишади. Кучли изтиробга
тушганлар ўзларини бошқара олмай қолишлари муаммоли вазиятни янада
чигаллаштиради. Чунки муаммо ва ундан келиб чиқадиган тушкунлик
ҳолатида кўпчилик ўзининг ички ҳиссиётларини сезмайди. Алам, ғазаб,
қўрқув, кучли изтироблар ички ҳиссиётларни тинглашга йўл бермайди.
Аксинча, ички ҳотиржам бўлган ҳолатда интутив ҳиссиётларни англаш кучли
бўлади.
Ижодкорларда ҳам интуиция кучли бўлади. Ихтиро қилувчилар,
янгилик яратувчилар, креатив фикрлайдиганлар интуициядан кенг
фойдаланишади. Тажриба, маҳорат, қобилият билан бирга ички интуцияга эга
бўлганлар такрорланмас ижод асарларини яратадилар. Санъаткор бўлиш учун
интуитив фикрлай олиш ўта муҳим ҳисобланади. Ақлли одамлар ақл, билим
ва тажрибага таяниб ҳаётий муҳим қарорларни қабул қилишади.
Донишмандлар эса, бунга қўшимча тарзда ички ҳиссиётларга ҳам қулоқ
тутадилар.
60
Журналистика ҳам ижод, ҳам изланиш, ҳам коммуникацияни ўз ичига
олади. Ижод қилишда ҳам, таҳлилий суриштирувлар олиб боришда ҳам,
одамлар билан мулоқотга киришишда ҳам интуциядан кенг фойдаланиш талаб
этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |