Аудиторияда бажариш учун вазифа
Аудиториядаги талабалар уч гуруҳга бўлинишади
.
Ҳар бир гуруҳ ўзига хос
йўналишда фикрлашади. Бир гуруҳ орзу қилувчи, бошқаси реалист, учинчиси
танқидчи ролида мавзуни муҳокама қилишади. Аудиториядаги ўқитувчи
назоратчи вазифасини ўтайди. Сўнг барча қарашлар умумлаштирилиб, якуний
ечимга келинади.
Мустақил бажариш учун вазифа
Тасаввур қилинг, сиз ташкилот раҳбарисиз. Янги лойиҳа устида иш
бошламоқчисиз. Лойиҳа режасига Уолт Диснейнинг услубига кўра ёндашиб
кўринг. Вазифани аниқ мисоллар, факт ва далиллар билан ечиб, таҳлил қилинг.
Таянч атамалар
“уч стул” назарияси
Мавзу доирасида тавсия этиладиган адабиётлар
https://ru.wikipedia.org
https://sites.google.com
https://4brain.ru
https://biz.mann-ivanov-ferber.ru
40
1.8.Стереотип ва шаблонлардан воз кечиш
Режа
1.
Стереотип ва шаблон тушунчаларнинг камчиликлари
2.
Стереотиплардан воз кечиш зарурати
3.
Стереотип фикрлашга илм фанда берилган баҳо
Ижодий муҳитда биз стереотип, шаблон сўзларини кўп ишлатамиз.
Маълум бир қолип маъносида шаблонни тушунсак, стереотип – аввалдан
шаклланган тушунчаларга айтилади. Бундай “қолип”ли тушунчалар янги
ғоялар қилиш, ижодкор бўлишга тўсқинлик қилади. Шунинг учун креатив
фикрлашни ўрганишни истаганлар бунинг акси бўлган - стереотип, шаблонлар
ҳақида ҳам тушунчага эга бўлишлари керак. Аввалдан “тайёр бўлган”
тушунчалар кундалик ҳаётдаги оддий масалаларни ечишда қулай бўлади.
Аммо ижодий муҳитда қизиқарли материал тайёрлаш учун стереотиплар
тўсқинлик қилади.
Кундалик ҳаётдаги бир хилликдан зериккан аудиторияга янги, ўзига
хос материал керак. Рекламаларга эътибор беринг. Оддий кир ювиш кукуни,
маргарин, сақичнинг янгисини тасвирлаб бериш учун ўзига хос роликлар
тайёрланади. Ҳар бир маҳсулотни янгича брендини яратишга интилишади.
Буларнинг бари медиабизнес шароитида мўмай фойда келтиради, Одамларга
–стереотиплардан воз кечиш, шаблонларни инкор қилиш зарурлигини
кўрсатади. Замонавий технологиялар 3D, ULTRA HD каби форматларда
тасвирнинг ўзгача шаклда намоён этиб, томошабинни визуал материалга
махлиё қилади.
Фикрлашда ҳам стереотип, шаблон тушунчалардан воз кечиш бор.
Ундан ностандарт масалаларни ечишда фойдаланилади. Инглиз адиби Конан
Дойлнинг машҳур Шерлок Холмс ҳақидаги хикояларни эсланг. Шерлок
Холмс гўёки жиноятчи аниқ бўлиб турган вазиятда, аслида ким қабиҳликка
қўл урганлигини аниқлаб, бегуноҳ одамларни ҳаётини асраб қолади. Шерлок
Холмс мантиқий фикр юритса-да, масаланинг ечимини топишда ноодатий
41
йўлдан боради. Ҳеч кимни назари тушмаган деталларга аҳамият беради. Ана
шу бадиий образни - фикр юритишда стереотиплардан воз кечган,
шаблонларни инкор этган қаҳрамон деб аташ мумкин.
21- расм.Мазкур расмда адиб Артур Конан Дойл асари қаҳрамони Шерлок Холмс тасвири
акс этган.
Одамларнинг “қолип” фикрлаши - “стереотип”лари ҳақида ўтган асрнинг
бошларида олимлар тадқиқот олиб боришган. Стереотип тушунчасидан 1922
йили Уолтер Липпман
45
ўзининг ижтимоий фикр ҳақидаги концепциясида
фойдаланиб, илк бор фанга киритган. Липпманнинг тадқиқотига кўра -
стереотип аввалги ижтимоий тажрибага асосланган ташқи олам ҳақидаги
тасаввуримиздир.
22- расм. Мавзуга доир расм
45
https://ru.wikipedia.
42
Стереотиплар тизими ижтимоий реалликни белгилайди.
Улар бизнинг
шахсий анъаналаримиз асоси бўлиб, ташқи дунё ҳақидаги соддалаштирилган
тасаввуримиз ҳосиласидир. Бу тасаввурда бизнинг қизиқишларимиз, дидимиз,
қобилиятларимиз ва ....умидларимиз бор. Масалан, баъзи стереотип
тушунчаларни санаб ўтайлик. Кўзойнак таққанлар – кўп китоб ўқишади,
аёллар - заиф бўлади, ёш ўқитувчилар - яхши дарс ўта олмайди, бой одамлар
– хасис бўлишади... Бу каби ҳамма “қабул” қилган “қолип”- шаблонли
стереотипларни узоқ санаш мумкин. Бу оддий кундалик турмушда кўп
учрайдиган ҳолатлар. Реал ҳаётда эса бу тушунчаларнинг акси ҳам бўлиши
мумкин.
Бизни ўраб турган оламнинг стереотипи тўлиқ бўлмаслиги мумкин.
Лекин одатий тасаввурга биз кўникиб бўлганмиз. Бу оламда одамлар ва
буюмлар ўзларига тегишли бўлган жойларда жойлашган, биз кутган ҳатти -
ҳаракатларни бажаришади. Бу оламда ўзимизни қулай ҳис қиламиз. Бу
оламнинг бир бўлагимиз. Шунинг учун кўникиб қолган стереотиплардан воз
кечишни “дунёқарашимизни инкор этиш”, “ҳақиқатларимизни поймол
қилиш”- деб ўйлаймиз. Кўпинча стереотипларга зид бўлган янгиликларни
кўпчилик тушунишмайди. Одамлар ўз оламларидан бошқа дунё,
ўзлариникидан бошқа ҳақиқатлар борлигини қабул қила олишмайди.
Стереотипга одатда салбий ҳодиса сифатида қаралади. Чунки фанда, асосан,
негатив стереотиплар ўрганилган. Масалан, этник камситилишлар,
дискриминациялар. Аммо стереотиплар ҳам салбий, ҳам ижобий бўлиши
мумкин.
Одамларнинг фикр юритиши асосан шаблон
46
ҳатти- ҳаракат ҳамда
ҳиссий стереотип реакцияларига асосланган. Стереотип фикр юритиш
примитив эҳтиёжларни қондиришга қаратилган ақлнинг инстинктив фаолияти
- ментал дангасаликдир. Инстинктив ақл – шаблон фикр юритиш вариантидир.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, стереотипни пайдо қилаётганда - ақлий
46
https://www.psychologos.ru/articles/view/kreativnost
43
фаоллик кузатилади. Стереотип шакллангандан сўнг, ақл фаол ҳаракатдан -
уйқу ҳолатига, дангасаликка ўтиб олади.
Стереотиплар пайдо бўлиши одамлар ўртасидаги самимий ва очиқ
мулоқотнинг
етишмаслиги,
фикрларини
“чегара”дан
“ташқари”га
чиқмаслиги, алоқада «ёпиқ»лиги, умуман олганда, ахборот танқислиги
туфайли содир бўлади. Баркамоллика интилаётганлар ўзидаги стереотиплар
борлигини аниқлаши ниҳоятда муҳимдир. Шахс камолотида бу янги бир
босқич бўлади.
Аммо фикр юритишингизда шаблонлар борлигини англаш етарли
эмас. Фикр юритишида стереотиплар шаклланаётганлигини кузатиб бориш
керак. Агар сиз ўзингизда доимо бирон нарсани қабул қилмаслик
стереотипини аниқласангиз, ҳаётий тажрибангизнинг катта қисми инкор этиш
стереотипидан ҳосил бўлганлигини тушунасиз.
Кўпчилик шаблонлар асосида ҳаёт кечиради. Фикр юритиш
усулларини ўзгартиришга тайёр бўлмаганлари боис бошқача яшай
олмайдилар. Ботиний ақлий меҳнатга тайёр бўлмаганлари сабаб, кўпчилик,
бошқача фикр юрита олмайди, ўзгаришни истамайди. Чунки бу - жуда
мураккаб жараёндир.
Ижодий жараёнда стереотиплардан воз кечилмаса янгилик яратиб
бўлмайди. “Аввал билганларингиздан онгизни озод қилмай, масала
ечимларини излайдиган бўлсангиз, маълум натижалардан ҳоли бўлган ижодий
опилмага дуч келмаслигингиз мумкин. Бу ечимлар ҳозиргача маълум,
ижодкорлик шу пайтгача яратилмаганларга таалуқли бўлади.... Асосий
тамойил қуйидагича, аввалдан маълум бўлган тушунчалар ижодга ҳалал
беради. Ижод аввалдан тузилган режалар, ўзлаштирган кўникмалар ва
шаблонлардан воз кечишликни талаб этади. Билганларингиздан воз кечиш –
муаммога янги нуқтаи назар билан боқишликни тақозо этади”
47
.
47
Лески К. Креативный шторм: позволь себе создать шедевр: нестандартный подход для успешного
решения любых задач. М.: «Э» 2018 – с. 36
44
Do'stlaringiz bilan baham: |