Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети



Download 3,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/49
Sana17.07.2022
Hajmi3,79 Mb.
#815907
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   49
Bog'liq
Журналистикада креатив фикрлаш

ҳаёл сурувчи
нуқтаи назари бўлиб, фантазия ва ҳаёлот 
оламида кутилмаган ғоялар кашф этилади. Ҳаёлот оламида чегара ва тўсиқлар 
мавжуд эмас. Фантазия қилиш тасаввуримизни ҳаётий реалликдан 
узоқлаштиради. Янгидан янги ғояларни ўйлаб топишга сабаб бўлади. Бунда 
жиддийлик ва меъёрлар мавжуд эмас. Мутлоқ эркинлик ва чегарасизлик 
ҳукмрон. 
17- расм. Мазкур расмда “Уч стул” назариясига кўра Уолт Дисней мультфильмлари 
қаҳрамонларининг “орзу қилувчи”, “реалист” ва “танқидчи” қаҳрамонлари акс этган. 
• 
Иккинчи босқич 
реалист 
нуқтаи назари бўлиб, муаммога аниқ фактлар 
ва иш юзасидан жиддий боқишликни талаб этади. Бу нуқтаи назар орқали реал 
имкониятлар ва мавжуд шароитда қандай йўл топиш мумкинлиги ҳал 
43
https://biz.mann-ivanov-ferber.ru/2018/10/01/8-texnik-kreativnogo-myshleniya-yashhik-idej-kasha-metafor-i-
metod-uolta-disneya/ 


37 
қилинади, мулоҳаза юритилади. Реалист қандай йўл тутишни аниқ билади ва 
тўғри йўл танлай олади. У ҳаёл сурувчининг ҳар бир ғоясини таҳлил қилади 
ва ҳар бирини муаммо ечимига қандай таъсир қилишини фаҳмлайди.
• 
Учинчи босқич 
танқидчи
нуқтаи назаридир. Танқидчининг вазифаси-
ҳаёл сурувчининг ғояларини ҳаётга тадбиқ этишда рўй бериши мумкин бўлган 
ҳавфлар, хатоликлар, қийинчиликларни олдини олишдир. Танқидчи кўз 
илғамас турли муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф этиши керак.
44
“Уч стул” назариясида фикрлашнинг бир йўналишидан иккинчисига 
ўтишликни осонлаштириш мақсадида хонанинг уч бурчагидаги ёки бошқа- 
бошқа хоналардаги уч стулдан фойдаланиш тавсия қилинади. Муаммони 
ечишдан аввал, ҳар бир босқич бўйича алоҳида – алоҳида нуқтаи назарни 
топиш керак. Стулларга бирин кетин ўтириб кўриб, ўзини ҳаёл сурувчи, 
реалист, танқидчи қиёфасида кўриб, уч ҳил нуқтаи назарда фикрлаб кўриш 
керак. Муаммо пайдо бўлганда мазкур уч хил назар билан масалага ёндашиб 
кўриб, Дисней услубида ечим топиш тавсия этилади. Шу билан бирга бундай
фикрлашларни таҳлил қиладиган назоратчи ҳам талаб этилади. Ҳаёл 
сурувчи, танқидчи ва реалист фикрларини ёзиб олиб, уларни фикрлашига 
четдан баҳо берувчи назоратчи уч ҳил нуқтаи назардаги фикрларни 
уйғунлигини белгилаб беради. 
18- расм. Мазкур расмда Уолт Диснейнинг мультфильм қаҳрамонлари билан бирга 
тасвирланган фотосурати акс этган. 
44
 https://4brain.ru/blog  


38 
Ҳаётда муаммоларнинг ечимини топиш учун кенг фикрлай олиш керак. 
Аксарият одамлар субъектив, яъни бир тарафлама мулоҳаза қиладилар. 
Объектив, яъни кенгроқ фикрлай олиш учун масалага ҳар тарафдан баҳо бериб 
кўриш керак. Уолт Дисней ижодкор бўлгани учун ўзининг ҳаётини 
ўзгартиришга ҳам ижодий ёндашади, фикрлашини ҳам ислоҳ қилади. 
Атрофни, одамларни, жараёнларни ўзгартириш қўлидан келмаслигини 
англагани учун у ислоҳотларни ўзидан бошлайди. Бу ўзгариш ва ислоҳотлар 
уни фаровон турмушга етаклайди. 
19- расм. Мазкур расмда Уолт Диснейнинг “Уч стул” назариясига кўра орзу қилувчи, 
реалист ва танқидчи образлари тасвирланган.
Ҳаётга позитив, яъни фақат ижобий қараш зарурати уни тушкунлик 
ҳолатидан олиб чиқади. Уолт Диснейнинг муаллифлик мультфильмларининг 
қаҳрамонларини, уларнинг бошидан кечирганларини таҳлил қилсангиз, улар 
қийин вазиятда тушкунлика тушмасликларини кўрасиз. Уолт Дисней 
мультфильмларининг воқеа ходисалар тадрижи фақат яхшилик билан 
якунланади. Балки шунинг учун бутун дунё болалари бу мультфльмларни 
севиб томоша қилишади.
20- расм. Мазкур расмда Уолт Диснейнинг мультфильм қаҳрамонлари билан фотосурати 
акс этган
.


39 
Уолт Диснейнинг уч стул назарияси креатив фикрлашнинг ўзига хос 
услубидир. Бу назария инсоннинг ҳар томонлама етук бўлишга хизмат қилади. 
Чунки ҳар бир инсон ҳаёл суриб - орзу қилишни билса, ўзига танқидий баҳо 
бера олса, воқеа ходисаларга реал қарай билса, ҳаётида мувоффақиятга эриша 
олади.
Журналистикада уч стул назариясига кўра фикрлаш муҳим аҳамият касб 
этади. Бундай фикрлаш усули - журналистиканинг асосий тамойили бўлган - 
холисликка эришиш учун, воқеа-ҳодисалар ечимини топишда, масалага ҳар 
томонлама объектив хулоса чиқаришга асос бўлади, бир ёқламалик, субъектив 
хулоса қилишни олдини олади.

Download 3,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish