Модулнинг ўқув-услубий мажмуаси Олий ва ўрта махсус таълим


Бугунги кун педагогларининг ўқувчилар билан ўзаро муомаласи



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/122
Sana17.07.2022
Hajmi2,91 Mb.
#813714
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   122
Bog'liq
3.3.-Тарбиявий ишлар методикаси УУМ малака-кирил-Чиқаришга

Бугунги кун педагогларининг ўқувчилар билан ўзаро муомаласи 
Мулоқот одамлар амалга оширадиган фаолиятлар ичида ййетакчи ўринни 
эгаллаб, у инсондаги энг муҳим эҳтиёжни - жамиятда яшаш ва ўзини шахс 
деб ҳисоблаш билан боғлиқ эҳтиёжини қондиради, шунинг учун ҳам ҳар бир 
инсон учун унинг аҳамияти катта. 
Таълим жараёнида фақат индуктив анализ, яъни айрим-айрим олинган 
билимларнинг умумлашган билимларга айланиши ёки бошқача қилиб 
айтганда, осондан қийинга, оддийдан мураккабга ўтиши қонун-қоидаларида 
кечиши билан чекланмай, хусусий ўзига хосликларни дедуктив равишда 
ажратиб чиқариш жараёнини тўлалигича кўрсаткичлари билан биргаликда 
кўриш, ҳоллари ҳам учрайди. 
Ўқувчилар амалга оширадиган таълим жараёнини икки томонлама 
тасаввур этиш мумкин. Биринчидан, дарс давомида ўқитувчи ахборот 
воситаси сифатида таълим шаклини амалга оширади. Иккинчидан, 


59 
ўқувчиларнинг дарс пайтида ва дарсдан ташқарида амлга оширадиган ўқув 
ишлари тарзида юз беради. 
Таълимни ривожлантириш хизматлари талабаларни ўқув дастурларида 
яна ҳам кўпроқ муваффақиятларга эришишларига қаратилган. Университет 
ёки факултет миқёсидаги таълимни ривожлантириш хизматлари мақсади 
талабаларни билим олишларини кучайтиришга ва уларни кўникмаларини ҳар 
хил стратегиялар орқали ривожлантиришга мўлжалланган, хусусан 
конфиденсиал маслаҳат ва учрашув, маслаҳат марказлари, махсус курслар, 
индивидуал ва гуруҳ йиғилишлари, академик курсларни интеграл таъминлаш 
– буларнинг ҳаммаси ўқитувчи ва бошқа ёрдамчи хизматларнинг ролини 
идеал тарзда бирлаштирувчи ёндашув яратиш учун қаратилган.
7
 
Таълим жараёни бевосита ўқитувчи раҳбарлигида амалга ошириладиган 
ўқувчилар ўқитувчи томонидан таклиф этилган ўқув вазифаларини 
ойдинлаштирадилар, ўқув фаолияти давомида ўз-ўзларини назорат 
қиладилар, назорат натижарига асосланиб, ўқув фаолиятларини кучлари 
йетганча тўғрилайдилар, ўқув фаолиятлари натижаларини ўзлари ва 
ўқувчилараро таҳлил этадилар. 
Таълим жараёнида ўқитувчининг раҳбарлик, таълим бериш фаолияти 
билан ўқувчиларнинг ўқув фаолиятлари чамбарчас боғланиб кетади. 
Ўқитувчилар ўқув ҳаракатларини назорат қилиш билан бирга ўз фаолиятини 
ҳам унинг таъсирида тўғрилаб боришади. Ўқитувчи билан ўқувчиларнинг 
ўқув фаолиятлари мана шундай уйғунлашгандагина таълим жараёни яхлит 
бўлади, ўқитувчи бутун вужуди билан фаолият кўрсатсаю, ўқувчиларни ўз 
ортидан эргаштира олмаса, таълим жараёнининг вазифалари амалга ошмай 
қолади. 
Ўқитувчи гўзаллик соҳибидир. Бу олижаноб, шарафли касб эгалари 
ҳақида не-не азиз одамлар қўлларига қалам олиб, жўшқин ҳисларини, энг 
яхши эзгу тилакларини оқ қоғозларга битмаган. Ҳаёт абадий. Аммо у ёш 
авлод билан барҳаёт. Авлод бор экан, унга таълим-тарбия берадиган меҳри 
дарё ўқитувчилар ҳам абадий барҳаёт яшайверади. Ўқитувчи бамисоли 
боғбон, у ёшлик гулшанининг раҳнамоси. У ўз боғидаги меваларини ранг-
баранг ва соғлом бўлишига умид қилади. Касблар ичида алоҳида фахр ва 
ифтихор билан тарона этиладиган касб, ўқитувчилик касбидир. Чунки, бирор 
соҳа йўқки, унга ўқитувчининг бевосита ва билвосита қўшган ҳиссаси 
бўлмасин. Ўқитувчининг билимидан, ақл-заковатидан, меҳр-муҳаббатидан 
баҳраманд бўлмаган киши йўқ. 
7
A handbook for teaching and learning in higher education : enhancing academic practice / [edited by] 
Heather Fry, Steve Ketteridge, Stephanie Marshall.–3rd ed. p. cm. pp: 115.


60 
«Жаҳонда бўлмаса муаллим агар, ҳаёт ҳам бўлмасди гўзал бу қадар», - деб 
ёзади, Шарқ мутафаккирларидан бири Абдураҳмон Жомий. Шу ўринда 
қуйидаги ўқитувчи ҳақ ҳикматлар алоҳида аҳамиятга эга. 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish