Модулнинг ўқув-услубий мажмуаси Олий ва ўрта махсус таълим


 Ўқувчиларни якка тартибда ва жамоа билан тарбиялашда ота-



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/122
Sana17.07.2022
Hajmi2,91 Mb.
#813714
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   122
Bog'liq
3.3.-Тарбиявий ишлар методикаси УУМ малака-кирил-Чиқаришга

 
5. Ўқувчиларни якка тартибда ва жамоа билан тарбиялашда ота-
оналар билан ўзаро ҳамкорлик 
Ота-оналарнинг юксак таълимий ва маданий даражаси педагогик ва 
психологик таъсир этиш сифатини ошириш учун ўқитувчилар улар билан 
бевосита муомалада, бу йўналишдаги ижодий жамоа ишини ўрганиши 
мумкин (18-расм). 


70 
18-расм 
Агар таълим тизими гуруҳ раҳбарлари орқали ота-оналарга уларнинг 
педагогик билимини оширишда ёрдам берар экан, ўз навбатида, ота-оналар 
ҳам таълим тизимига ўқувчиларни тарбиялашни ташкил этиш ишда ҳар 
томонлама ёрдам беришлари мумкин ва лозим. Гуруҳ раҳбарининг ота-
оналар қўмитаси билан моҳирона, яхши уюштирилган ва йўлга қўйилган 
иши, ўқувчилар билан олиб бориладиган бутун тарбиявий ишларнинг 
мувафаққиятли бўлишига гаров ҳисобланади. Ташаббускор, ижодий 
ишлайдиган ота-оналар қўмитаси гуруҳ раҳбарига гуруҳ жамоасини ташкил 
қилишдаги бебаҳо ёрдамчисидир. 
Якка тартибдаги педагогик суҳбат гуруҳ раҳбарининг ўқувчилар ота-
оналари билан олиб бориладиган ишининг энг оммалашган қулай ва 
самарали шакли ҳисобланади. Суҳбат ёрдамида вужудга келадиган 
масалаларни тез ҳал этиш, ота-оналар билан ишончли муносабатлар 
ўрнатиш, ўқувчиларнинг оилавий шароитлари ҳақида қўшимча маълумотлар 
олиш, ота-оналарга педагогик билим бериш, ўқувчининг якка тартибдаги 
ривожланиш дастурининг биргаликдаги педагогик ҳаракатлар тизимини 
ишлаб чиқиш, ота-оналарнинг тарбиявий таъсир кўрсатишларини ва 
тарбияси қийин ўқувчи хулқини тузатиш ва ўқувчилар ўртасидаги 
Ота-оналар билан иш олиб боришнинг анъанавий таркиб топган 
шакл бу ота-оналар йиғилишларидир. Ота-оналар мажлислари 
турли хил кўринишда бўлади:
 
1. Ташкилий ишлар учун ота-оналар қўмитаси сайланади. 
Бунда асосан жамоатчи ўқимишли кишилар сайланади. 
2. Чоракдаги якунловчи гуруҳ мажлислари ота-оналарнинг 
эътиборини ўқувчиларнинг билишга доир қизиқишлари, ахлоқий 
қобилятлари, 
иродавий 
фазилатларини, 
ривожлантиришдаги 
ютуқлари, 
камчиликлари, 
фойдаланилмаган 
имкониятларга 
қаратиш мақсадини кўзда тутади. Агар ҳар бир ота-она мажлисдан 
кейин ўз фарзандигага тарбиявий таъсир кўрсатиш тизимига 
тузатишлар киритишнинг асосий йўлларини аниқ тасаввур 
этсагина, гуруҳ раҳбари ўтказилган мажлислардан қаноат хосил 
қилиши мумкин. 
3. Бирор мавзуга бағишланган йиғилишлар тарбиянинг энг 
долзарб муаммоалари юзасидан ўтказилади. 


71 
келишмовчиликларни ҳал этиш каби кенг кўламдаги таълим-тарбия 
вазифалари ҳал қилинади. 
Ўқитувчилар у ёқи бу ўқитувчининг бирор ўқувчи унинг дарсида 
интизомни бузганлиги хусусидаги шикоятига жавобан ота-онани таълим 
тизимига чақиртирадилар. Гуруҳ раҳбари ҳамма нарсани синчиклаб ўрганиб 
чиқиши керак. Баъзан ўқувчиларнинг дарсда ёмон ишлашга, гап қайтаришга 
ва ҳакозоларга ўқитувчининг ўзлари айбдор бўладилар. Бундай ҳолда 
ўқитувчида педагогик одобнинг йўқлиги ёки унинг дарсдан, гуруҳдан 
ташқари таълим-тарбия жараёнини ёмон ташкил этганлиги учун масъулиятни 
ўқитувчи ва ота-оналарга ағдариш нотўғри бўлур эди. Агар ўқувчи бирмунча 
тарбиясиз, интизомсиз бўлса ҳам гуруҳ раҳбари ота-оналарга фақат унинг 
камчиликлари ҳақида гапирмаслиги керак. Бу улар учун ёқимсиз бўлиб, улар 
ва педагог ўртасида ишончли муносабатлар ўрнатишга ёрдам бермайди. 
Ҳар бир ота-она ўз фарзандини яхши кўради, шунинг учун улар, ўз 
фарзандида хосил бўлган янги, ижобий куртаклар хусусида қувончни 
ўртоқлашадиган ва ўқувчиларнинг хулқидаги ижобий жиҳатларни 
мустаҳкамлаш юзасидан эҳтимол тутилган, биргаликдаги харакатлар 
хусусида маслаҳатлашишни муҳим деб ҳисоблайдиган гуруҳ раҳбарига 
самимий ҳурмат ва ишонч билан қарайдилар. Бундай шароитда ота ёки она 
жуда хайрихоҳ бўлади ва гуруҳ раҳбари билан бажонидил алоқа боғлайди. 
Гуруҳ раҳбарининг ўқувчилар оилаларида бўлиши таълим тизими ва 
оиланинг ўзаро ҳамкорлигининг муҳим шакли ҳисобланади. Оилада 
бўлишнинг мақсадини аниқ вазият белгилаб беради. Гуруҳ раҳбари нима 
мақсадда оилага боришга мувофиқ тарзда унга олдиндан тайёргарлик кўради 
(Ўқитувчилар билан маслаҳатлашади, ўқувчининг ўзлаштириши, хулқини 
аниқлайди, аввалги бориши натижалари тўғрисидаги мавзуларни кўриб 
чиқади, суҳбат мазмунини ва шаклини белгилайди, муҳокама қилиш, ота-
оналар билан келишиш учун масалаларни танлайди, яқин келажак учун ота-
оналарнинг тарбиявий вазифаларини, тавсияномаларини ва ҳаказоларни 
белгилаб олади). 
Оилада бўлганда фақат маслаҳатчи 
бўлиб қолмасдан, ўзи ҳам ота-оналарнинг 
фикри ва таклифларига қулоқ солиши 
керак, 
чунки 
улар 
фарзандларининг 
муваффақиятидан бизга нисбатан кам 
манфатдор 
эмаслар. 
Юқори 
гуруҳ 
ўқувчиларининг 
оилаларига 
боришни 
зарур деб ҳисоблайдиган гуруҳ раҳбари 
ноҳақдир. 


72 
Юқори гуруҳ ўқувчилари олдида касб танлаш муммоси туради, ота-
оналар эса бунга ўз фарзандларининг у ёки бу фаолиятга қизиқиши ва 
қобилятини инкор этиб, ўз ҳаётий тажрибалари асосида ёндашадилар. Бу 
жиҳатдан гуруҳ раҳбари томонидан одоб билан ёрдам бериш зарурлиги 
равшандир. Нобоп оилалар билан ишлаш гуруҳ раҳбари учун алоҳида 
қийинчилик туғдиради. Одатда, ўқувчи оилавий нотинчликнинг қурбони 
бўлади, бинобарин уни педагогикага зид оилавий муносабатлардан асраш 
таълим тизимининг вазифасидир. 
Масалан, гуруҳ ўқувчиси Жавлоннинг ота-онаси ўзаро қаттиқ зиддиятда 
эдилар. Отаси муҳандис, спиртли ичимликка берилиб, рафиқасини 
ҳақоратларди. Онаси муносабатларини юмшатишни истаб, унинг бу 
қилмишларига чидаб келарди. Лекин ўғли Жавлон аралашиб, отасидан 
онасини тақирлашни бас қилишини талаб қилади. Иш муштлашишгача бориб 
йетади. 
Шундан сўнг, Жавлон дарсларга бормай қўяди. Гуруҳ раҳбари шошилинч 
чора кўради, яъни Жавлоннинг отаси ишлайдиган жойга бориб, тушунтириш 
ишларини олиб боради. Шундан сўнг, оилада вазият аста-секин яхшилана 
боради. Она ҳам, ўғил ҳам ўқитувчининг ота билан суҳбатлашганини 
билишмайди. Жамоатчи ва билимли гуруҳ раҳбари ҳар қандай вазиятдан 
жуда усталик билан чиқиб кетади ва ҳар томонлама ривожланган гуруҳ 
жамоасини ташкил қилади. 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish