“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
161
Маълумки, педагогиканинг мақсади бир хил мақсад ва вазифаларга эга бўлган турли
фанларнинг ўзаро интеграцияси асосида таълим бериш сифатини оширишдир.
Таълим тизимида интеграцияни бир-бирига нисбатан яқин фанларни бирлаштириш
асосида амалга ошириш мумкин. Асосий фанларни ўзлаштириш ва табиатдаги,техникадаги бор
нарсаларнинг қонуниятларини тушунишда фанлар ичидаги ва фанлараро алоқаларни ўрнатиш
таълимга интеграциялашган ёндашувнинг методик асосидир. Интеграция турларидан бири
фанлараро алоқаларни амалга оширишдир.
Маълумки технология (меҳнат таълими) йўналиши бўйича бўлажак мутахасисларни
тайёрлашда ўқув режасига асосан “Электр энергиясидан халқ хўжалигида фойдаланиш “ фани
ҳам ўқитилади.
Электр энергиясидан халқ хўжалигида фойдаланиш фанидан Электр энергиясини ишлаб
чиқариш усуллари мавзуси бўйича билимларни ўргатишда АЭСлар тўғрисида
асосий
тушунчалар берилади. АЭСларнинг ишлаш принципини тушунтиришда атом физикасининг
асосий тушунчаларидан фойдаланишга тўғри келади. Шунинг учун биз ушбу мақолада “Электр
энергиясидан халқ хўжалигида фойдаланиш" фани билан физика фанлари орасидаги
интеграцияга тўхталиб ўтамиз.
Маълумки, электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг асосий усулларидан бири (АЭС) атом
электр станцияларидир.
Маълумки, атом электр станцияларнинг (АЭС) ишлаш принципи оғир ядроларнинг
бўлиниши натижасида ажралиб чиқадиган энергиядан фойдаланишга асосланган. Оғир ядролар
ўрта
ядроларга айланса, унда ҳар бир нуклон учун 1мэв дан энергия ажралиб чиқар экан.
Ҳозирги вақтда АЭС ларида уран ядросининг бўлиниш реакциясидан кўпроқ фойдаланилади.
Уран ядроси катта энергияга эга бўлган неитронлар билан бомбардимон қилинганда,
уран ядроси бўлиниш реакциясининг қўйидаги тури энг кўп рўй беради:
U
92
235
+
𝑛
0
1
→
U
92
236
→
Ba
92
242
+
Kr
36
91
+3
+Q
0
1
(энергия)
Демак, уран ядроси нейтрон билан бомбардимон қилинганда урта ядролардан борий ва
криптон ядролари ҳосил бўлиб, энергия ҳам ажралиб чиқади ва яна 3та иккиламчи нейтронлар
ҳам ҳосил бўлар экан. Ҳосил бўлган иккиламчи нейтронлар ҳам уран ядроларига таъсир этиб,
ядронинг бўлиниш реакциясини тезлаштиради, Ҳисоб китоблар шуни кўрсатдики бир кг уран
парчаланганда, 5
∙10
26
мэв ёки 8
∙10
13
Ж. энергия ажралиб чиқар экан.
Бундай энергия 1800тонна бензин ёки 2500 тонна тошкўмир ёнганда ажралиши мумкин.
АЭСларнинг электро энергиясини ишлаб чиқаришдаги аҳамияти билан бирқаторда
ядроларнинг бўлиниш натежасида ажралиб чиқадиган энергия яхши бошқарилмаса ёмон
оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун АЭС ларда ишлатиладиган оғир ядроларнинг
турлари, реакция натижасида ажралиб чиқадиган иссиқлик миқдори, ядро бўлиниши
натижасида ҳосил бўладиган маҳсулотлар, ядро реакцияларни амалга ошириш учун
фойдаланиладиган
ядро реактори, унинг тузилиши ва турлари, ядро реакциясини амалга
ошириш учун ёқилғини критик массаси, ядро бўлинишида ҳосил бўладиган α, β, γ радиоктив
заррачалар, уларнинг одам организмига таъсири, ядро реакторларининг ҳимояси тўғрисида
зарур билимлар берилса талабалар АЭСлар тўғрисида анча кенг билимларга эга бўлади,
бу эса
албатта таълим бериш сифатини оширишга олиб келади.
Демак, АЭСларни ишлаш принциппини тушунтиришда физик билимлардан фойдаланиш
таълим бериш сифатини ошириш учун фанлараро интеграция зарур экан.
Шундай қилиб, ҳозирги пайтда миллий таълим системасида талабаларга таълим бериш
сифатини оширишда фанлараро билимлар интеграциясининг турли технологияларини яратиш
долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. физика фанини ўқитиш жараёнида уни бошқа
фанлар билан интеграцияси дидактик ва педагогик мақсадларни амалга ошириш воситаси
бўлиб хизмат қилиши мумкин.