“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
157
қайта ишлашни, эҳтимоллик назарияси элементларини тадбиқ этган ҳолда хатололикларни
ҳисоблашни ўрганадилар.
Талабалар лаборатория ишларини аньанавий усуллар билан реал физикавий
қурилмаларда бажариш жараёнида ҳар хил электромагнит ўлчов асбобларидан қайд
этувчи
асбоблар сифатида фойдаланадилар. Электромагнит ўлчов асбоблари ўзига хос ўлчаш
аниқлиги даражасига эга, шу сабабли тажрибада натижалар маълум хатолар билан аниқланади.
Анъанавий усулда лаборатория ишларини бажариш ўзига хос методик афзалликларга эга,
яъни у ҳолда талабаларда реал қурилмаларда мустақил тажриба ўтказиш, тажрибалар
методларни ўрганиш ва олинган натижаларни математик усулларда қайта ишлаш каби муҳим
касбий малакаларни эгаллайдилар.
Аньанавий усулда лаборатория тажрибани ўтказиш вақти лаборатория машғулоти учун
ажратилган вақт билан белгиланганлиги сабабли бир усулда кўп марта тажриба ўтказишга вақт
етмайди бу эса статистик усуллар билан натижани аниқлашда, ундан ташқари тажриба
натижаларининг ўлчаниш аниқлиги эса ўлчов асбоблари аниқлик даражаси билан
чекланганлигидан қўшимча тажрибалар хатоликлар миқдорини орттиради.
Аньанавий усуллар билан лаборатория ишларини бажариш жараёнида компьютерларнинг
имкониятларидан ҳам фойдаланиш юқорида таъкидланган камчиликларни
камайтиришга ва
тажрибаларини ўтказишда янги техникавий имкониятларидан фойдаланишга шароит яратади.
Ҳозирги вақтда Республикамиз олий ўқув юртлари замонавий русумдаги компьютерлар
билан тўла таьминланганлигидан, кўпчилик талабаларнинг компьютердан тўла фойдаланиш
малакасига эгалигидан, физикадан лаборатория машғулотларида
анъанавий лаборатория
қурилмаларини компьютерлар билан биргаликда ишлатиш методини қўллаш маусадига
мувофиқ.
Анъанавий лаборатория қурилмаларидан копьютердан фойдаланган ҳолда физикадан
лаборатория машғулотларини ўтказишда иккита методга алоҳида эътиборни қаратамиз.
1. Физикавий
тажрибаларни
матматик
моделлаштиришда
компьютерлрдан
фойдаланиш.
Механика курсида мажбурий тебранма ҳаракатларни ўрганишга
оид лаблратория
ишларини бажаришда бу усулдан фойдаланиш яхши самара беради. Масалан, сўнувчи
мажбурий тебранишларни ўрганишда тажрибанинг асосий параментлари ҳисобланган
муҳитнинг қаршилик коэффициенти ва маятникнинг оғиш бурчаги қийматларини
компьютердан фойдаланиб кенг интервалда ўзгартириш имконияти талабалар томонидан
олинаётган тажрибалар натижаларнинг аниқлигини оширишга ва ҳар бир параметрни кўп
марта ўлчаш имкониятини яратади. Ундан ташқари бу усулни қўлланганда талабалар
математик моделлаштириш методини чуқурроқ тушуниб олади,
аньанавий тажрибалар
қурилмаларда олинган натижалар билан бу натижаларни таққослаш имкониятига ҳам эга
бўладилар.
2. Иккинчи методда анъанавий лаборатория қурилмаларида ишни бажаришда
компьютердан қайд этувчи қурилма сифатида фойдаланилади.
Бу услубни қўллашда талабалар компьютердаги ўлчов асбобларидан фойдаланиб
техникавий имкониятларни кенгайтириш, жадваллар ва графикларни тўғридан-тўғри
компьютерда тайёрлаш, ўлчов натижаларини қисқа вақт ичида қайта ишлашга ўрганадилар ва
бу соҳада етарли малакага эга бўладилар.
Бу методларни физиканинг бошқа бўлимларда масалан: элект ва магнетизм бўлимда
электромагнит индукция ҳодисасини ўрганиш, молекуляр физикада иссиқлик сиғимлари
нисбатини аниқлашга оид лабораторияга ҳам тадбиқ этиш мумкин.
Лаборатория ишларини
бажаришда компьютерлардан фойдаланиш талабаларга мустақил ишлашга кенг имконият
яратиб беради.
Адабиётлар рўйхати.
1. Fizika o'qitish metodikasi asoslari. A.V. Pyorishkinm., G. Razumovskiy, V.A. Fabrikant taxriri