Мультимедиа технологияси ва уни шаклланиши
Ҳозирги даврда мактаб, академик лицей, коллеж ва олий ўқув
юртларининг таълим жараёнларида кўплаб янги педагогик технологияларидан
фойдаланилмоқда. Жумладан, МТМ ларнинг таълим-тарбия жараёнига татбиқ
этишга қаратилган янги педагогик технологиялар ишлаб чиқиш ва улардан
болаларга таълим-тарбия беришда фойдаланиш масалалари ҳам шу куннинг
долзарб масасаларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли қуйида педагогик
технология тушунчасининг таърифлари ва МТМ ларда татбиқ этиш учун ишлаб
чиқилган “мультимедиа технологиясининг” асослари бўйича маълумот
берилади.
Технология сўзи юнонча (tehni) санъат, маҳорат маъноларини англатади.
Бу эса, жараёнлар демакдир. Ҳозирги даврда технологияларнинг сони кўпайиб
бормоқда ва турли соҳаларда қўлланиб келинмоқда. Масалан, ишлаб чиқариш
технологияси, ахборот технологияси, овқат тайёрлаш технологияси ва
бошқалар шулар жумласидандир.
“Педагогик технология” атамаси инглизча “an eductional technologiya ”
сўзидан олинган бўлиб, айнан таржимаси “таълим технологияси” деган
маънони билдиради. Педагогик технология тушунчасига жуда кўп таърифлар
берилган ва ҳозиргача унинг таърифи бўйича ягона бир фикрга келингани йўқ.
Қуйида педагогик технология тушунчасининг адабиётларда берилган
бир нечта таърифларини келтирамиз:
1. Педагогик технология - амалиётга жорий этиш мумкин бўлган
маълум педагогик тизимнинг лойиҳасидир.
208
2. Педагогик технология - таълим-тарбиядан кўзланган мақсадга
эришиш учун ўқув жараёнида қўлланиладиган усуллар ва воситалар
мажмуидир.
3. Педагогик техналогия - олдиндан белгиланган лойиҳалаштирилган
ўқув-тарбия жараёнини изчил амалга оширишдир.
4.
Педагогик технология - таълим-тарбия жараёнини илғор
воситалар,услублар, техник воситалар, усулларга таяниб такомиллаштириш
тизими ҳисобланади.
5. ЮНЕСКО таърифи: педагогик технология - таълим шароитини
оптималлаштириш мақсадида техник воситалар, инсон салоҳияти ҳамда
уларнинг ўзаро таъсирини инобатга олиб, ўқиш ва билим ўзлаштиришниг барча
жараёнларини аниқлаш, яратиш ва қўллашнинг тизимли услуби эканлигини
инобатга олган ҳолда: “Педагогик технология тизимли, технологик ёндашувлар
асосида таълим шаклларини қулайлаштириш, натижани кафолатлаш ва
объектив баҳолаш учун инсон салоҳияти ҳамда техник воситаларнинг ўзаро
таъсирини инобатга олиб, таълим мақсадларини ойдинлаштириб, ўқитиш ва
билим ўзлаштирилиш жараёнларида қўлланиладиган усул ва услублар
мажмуасидир» каби умумлаштирилган таъриф берилган.
Юқоридаги таърифлардан педагогик технология таълим жараёнини
характерлайдиган бир тизим эканлиги келиб чиқади. Ушбу тизимни, ўқув
мақсади кутилаётган натижалар, таълим олувчи, таълим шакли, таълим
воситалари, назорат ва баҳолашлар ташкил этади.
Юқоридагиларга биноан, МТМларнинг таълим жараёнига татбиқ этиш
учун мультимедиа технологиясидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Буни, 6-7 ёшли болаларни мультификация тасвирларига қизиқишлари ҳам
тақозо этади.
Мультимедиа технологиясининг асосий мазмуни - компьютерли
таълимдир. Машғулоти эса, компьютерли машғулотдир. Демак, мультимедиа
технологияси компьютердан фойдаланиб, машғулот ўтказишга мўлжалланган .
209
Умуман олганда, МТМларда қачондир тўла компьютер таълимига
ўтилади. Шунинг учун, бу муаммони ҳозирданоқ аста-секинлик билан ҳал этиб
бормоқ зарур. Ҳозирги кунда Республикамизда телевизори бўлмаган биронта
оила бўлмагани каби, яқин келажакда барча оилалар ўз компьютерларига эга
бўладилар. Ушбу фикр ҳам республика келажаги бўлган болаларни
ёшлигиданоқ компьютер билан таништириш ва уларда ушбу йўналишдаги
зарур билим ва кўникмаларни шакллантириш заруратини тақозо қилмоқда.
МТМлар узлуксиз таълим тизимининг биринчи поғонаси бўлгани учун
юқоридаги тизим МТМларнинг таълим жараёнларига тегишлидир. Ўзбекистон
Республикасининг Мактабгача таълим концепциясида МТМлар учун
мўлжалланган педагогик технология қуйидаги мазмунда ёритилган, яъни: .
“Педагогик технология деганда таълимий мақсадларни самарали амалга
оширишга имкон берувчи таълим ва тарбия жараёнининг назарий асосланган
восита ва усуллари мажмуини амалга ошириш тушунилади” .
Мактабгача таълимда педагогик технологиялардан фойдаланишда
таълимий мақсадлар бир хил берилиб, босқичма-босқич ўзгаришлар ва
эришилган натижаларни якуний баҳолаш имкониятининг сақланишига мос
ҳолда илмий лойиҳалашни мўлжаллайди .
Ушбу муаммоларнинг ечимини топиш ва амалга ошириш мақсадида МТМ
ларнинг таълим-тарбия жараёнига татбиқ этиш ва синовдан ўтказиш учун
ишлаб чиқилган мультимедиа технологиясининг асослари тўғрисида маълумот
берамиз.
Мультимедиа технологиясини МТМларнинг таълим жараёнида татбиқ
этиш ва унга педагогик ишлов бериш асосида, таълим беришнинг барча
талабларига мос келадиган таълим жараёнини тўла-тўкис амалга оширадиган
мультимедиали технология сифатида шакллантириш мумкин.
Маълумки, педагогик технологиянинг ўзига мос ва хос элемент
бўлади.Агар шу элементлар тарбияланувчиларгатўла шакллантирилган
бўлса,педагогик технология тўла шаклланган ҳисобланади.
210
Педагогик технологиянинг – “таълим–тарбия жараёнини илғор воситалар,
услублар, техник воситалар, усулларга таяниб такомиллаштириш тизими”
мазмунидаги таърифидан келиб чиқиб, мультимедиа технологиянинг
компонентларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1.Назарий ва амалий асослари.
2.Педагогик–психологик жиҳатлари.
3.Техник ва дидактик воситалари.
4.Таълим-тарбия бериш услубиëти.
5.Тарбияланувчиларнинг олган билимларини баҳолаш мезони.
6.Таълим манбалари.
1 .Мультимедиа
технологиясининг назарий ва амалий асослари -
информатика ва замонавий ахборотлар технологияси асосларига бориб
тақалади. Мультимедиа – дастлаб восита сифатида ахборотларни биратўла
товуш, видео, графика, матн, тасвир, анимация берилган ҳолда узатиш ва
сақлаш усули (муҳити) сифатида шаклланди. Шаклланиш, асосий техник
таъминоти бўлган компьютер ва унинг ахборотни, нутқни киритиш ва чиқариш
қурилмалари, сканерлар, видео ва аудио платалари, видеоқамраш платалари
орқали амалга оширилади. Дастурий таъминотда эса мультимедиа воситаси
мазмунини ифодалаш алгоритмини тузиш ва дастурлаш муҳим роль ўйнайди.
Амалий
таъминотда
мультимедиали
дарсликлар,
компакт
дисклар,
тақдимотлар, слайдлар, шунингдек, компьютерда мавжуд дастурлар
(Macromedia Flash, Power Point, Paint, Corel Draw) ва телекоммуникация
воситаларидан кенг фойдаланилади.
Ҳозирги
вақтда
ахборот
технологиялари
тезкорлик
билан
ривожланибзамонавий мультимедиа технологияларига айланди. Шу боисдан, у
ўнлаб йўналишлар ва соҳаларга татбиқ этилиб келинмоқда. Таълим жараёнига
эса 1990 йиллардан бошлаб кириб келди. Мультимедиа технологиясининг бир
нечта таърифлари мавжуд бўлиб, шулардан бирини келтирамиз. «Мультимедиа
технологияси- информатиканинг дастурий ва техникавий воситалари асосида
аудио, видео, матн, графика ва анимация (объектларнинг фазодаги ҳаракати)
211
самаралари асосида ўқув материалларини ўқувчиларга етказиб беришнинг
мужассамлашган кўринишидаги технологиясидир”. Бу ерда шуни таъкидлаш
керакки, мультимедиа ахборот(материал) шакллантирилиши учун камида унинг
учта элементи (нутқ, тасвир ва анимация) қатнашиши шарт. Масалан,
радиоэшиттиришда
бериладиган
ахборотни
ёки
телекўрсатувларда
кўрсатиладиган овозсиз тасвирларнинг ўзи мультимедиа бўла олмайди.
Ҳозирги кунларда, МТМларнинг таълим-тарбия жараёнига масофали
таълим ашёларидан, жумладан, Интернет тизимидан фойдаланиш ҳам жорий
этилмоқда. Интернетдан фойдаланишда тарбиячи Интернет тармоғидан МТМ
тарбияланувчиларига мос материалларни қидириб топиб, ундан у ёки бу
йўналишдаги машғулотларда фойдаланади.
МТМлардамультимедиатехнологиясининг таълим соҳасидагиасосий ва
етакчи ташкилий шакли –компьютерли машғулотдир. Ушбу технология бўйича
машғулотлар 30 дақиқа давомида, компьютерлардан фойдаланиб олиб
борилгани учун, ўртада 15 дақиқадан сўнг 5-10 дақиқали ўрганиладиган
материалга тегишли ўйин машғулоти ёки суҳбат, савол-жавоб ўтказилади.
Шундан кейин, яна машғулотнинг 15 дақиқаси давом эттирилади.
МТМларнинг
таълим-тарбия
жараёнига
компьютерлардан
фойдаланишнинг афзаллик томонларидан бири шундан иборатки, болалар
компьютерда ишлашни тўла ўрганиб олганларидан кейин, ундан 15 дақиқа
давомида
мустақил
равишда
материалларни
ўрганишлари
мумкин.
Компьютернинг “бағри кенг” ва “тоқатли, сабрлидир”. Бола хато қилган
тақдирда ҳам, хатони ўзи тузатгунга қадар, ҳеч ким унга танбеҳ бермайди.
Мультимедиа технологиясида таълим ва тарбияни машғулот шаклидан
ташқари, ўйин шаклида (компьютерли ўйинлар), экскурсия, саёҳат, амалий
машғулот шаклида (экологик таълим), масофали мулоқот шаклида олиб бориш
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |