Назорат учун саволлар
197
1. Ўзбекистонда ҳаракатли ўйинлар назариясини ривожланишига
қайси олимлар асос солганлар?
2. Мактабгача ёшдаги болалар жисмоний хусусуятлари ва психик
жараёнлари ривожланишига қандай омиллар таъсири кўрсатади?
3. Ҳаракатли ўйинлар куннинг қайси пайтларида ташкил этилади?
4. Ўйинни якунлаш учун ҳаракатли ўйин нима билан тугалланади?
9-амалий машғулот: Машғулотларни ташкил этишда мультимедия
технологияси (2 соат).
Ишнинг мақсади: Мактабгача таълим муассасаларида машғулотлар
давомида мультимедия дастурларидан фойдаланиш, тингловчиларга ахборот
коммуникацион
технологияларидан
фойдаланилган
холда
машғулот
ишланмаларини ёзиш тартибини тушунтириш, слайд яратиш, машғулотларни
мультимедиа ёрдамида ташкил этиш. Тингловчиларга компьютердан
фойдаланишга
ўргатадиган
компьютер
ўйинларидан
фойдаланиш.
Тарбиячиларнинг компьютер саводхонлигини ошириш.
Ҳозирги даврда ҳаётимизда кўп ишлатиладиган сўзлардан бири “ахборот”
дир. Бу сўз телекўрсатувларда ҳам, радио эшитиришларда ҳам, газета ва журнал
саҳифаларида ҳам, муассаса ва ташкилотларда ҳам тез-тез эшитилиб туради.
“Ахборот” атамаси лотинча “Informatsion” сўзидан олинган бўлиб, хабар,
маълумот кўрсатгичларни мажмуасини билдиради. Ахборот-аниқ ва амалда
ишлатиладиган хабардир. Профессор А.А.Абдуқодировнинг таъкидлашича:
“Ахборотнинг ўзини, бирор объект, атроф муҳитнинг маьлум бўлаги ёки
маьлум жараёни ҳақидаги аниқсизлик даражасини камайтирадиган белгилар,
параметрлар, тафсилотлар, йўриқларнинг мажмуаси дейиш мумкин”
.
Жамиятни ахборотлаштиришда-ахборот захиралари муҳим роль ўйнайди.
Ахборот захиралари - алоҳида ахборот тизимлари (кутубхона, архив, фонд,
маълумот банклари, компьютер хотираси ва бошқа ахборот тизимлари)даги
198
ҳужжатлар тўпламидир. Ахборот захираларнинг бир нечта хусусиятлари
мавжуд:
1. Битмас – тугалланмаслиги (табиий захира – нефть, маълум бир
муддатдан кейин тугаб қолади, ахборот захиралари эса йилдан-йилга ортиб
боради).
2. Ахборот захираларидан фойдаланиш имконияти сақланади ва кўпайиб
боради.
3. Ахборот захиралари бошқа захира (меҳнат, малака, техника, энергия,
хом ашё) лар билан бирлашган ҳолда ҳаракатланувчи куч сифатида намоён
бўлади.
4. Билимни ахборот захирасига айлантириб, уларнинг кодланиш, қайта
жамланиш ва узатиш имкониятига қарам бўлади.
Шакл ва турлари. Маълумотлар, матн, графика, билимлар, реал дунё
объектлари, жадвал, видео, тасвир, нутқ ва товуш каби кўринишларда
ифодаланади.
Ахборотни қайта ишлаш. Ахборотни қайта ишлаш дастлаб қоғозда,
сўнгра механик, электр машиналарда бажарилиб келинди. Ҳозирги даврда эса,
компьютерларда амалга оширилмоқда. Ахборотни қайта ишлаш технологик
жараён бўлиб, илмий адабиётларда унинг қуйидаги таърифи берилган. Ахборот
технологияси - объект, жараён ёки ҳодиса (ахборот маҳсулоти)нинг ҳолати
ҳақидаги янги сифат ахборотларини олиш учун маълумотлар, бошланғич
ахборотни тўплаш, қайта ишлаш ҳамда узатиш восита ва услубларидан
фойдаланувчи жараёндир.
Ахборот технологиясининг технологик жараёни қуйидагича амалга
оширилади:
а)маълум бир турдаги ахборотлар жамланади;
б)қайта
ишланади,
яъни
гуруҳланади,
турларга
ажратилади,
агрегатлаштирилади ва ҳисобланади
в) тайёр ахборот маҳсулоти олинади ва исътемолчиларга узатилади.
199
Ахборотни узатиш. Инсонлар ахборотнинг хабар шаклидан қадим
замонлардан бошлаб фойдаланиб келганлар. Масалан, инсонлар қабила бўлиб
яшаган даврларида, бирон қабилага ташқи хавф-хатар туғдирилганда, унинг
бир аъзоси тепалик устида олов ëққан ва унинг тутуни орқали бошқа жамоага
хабар қилган ва қўшни қабила одамлари ёрдамга етиб келганлар.
Одамлар ëзиш ва ўқишни ўрганганларидан сўнг, бундай хабар
(ахборот)ларни бир шаҳардан иккинчи шаҳарга чопар орқали ëки хат ташишга
ўргатилган кабутардан бериб юборганлар. Кейинчалик, секин-асталик билан
почта хизмати шаклланиб борган.
Ўтган асрнинг охирларида мультимедиа технологиясининг яратилиши ва
уни ахборот технологияларига татбиқ этилиши, замонавий мультимедиа
технологиясини яратилишига олиб келди.
Қуйида
ахборот
технологиясига
асосланган
Do'stlaringiz bilan baham: |