Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 5,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/103
Sana21.02.2022
Hajmi5,71 Mb.
#79260
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   103
Bog'liq
4.2.УМК-махсус-мтм

Намунавий машғулот. 
Мавзу: "Ўжар сичқонча"
Мақсад: 
Болаларни нутқини ўстиришда ҳайвонларнинг
товушига тақлид қилишга ва уларнинг нима билан
овқатланишларини ўргатиш.
Эртак асосида аҳлоқ сифатларини тарбиялаш.
Қизиқарли мазмуни, бадиий образларининг гўзаллиги, тилининг ифодалилиги, 
шеърий сўзларининг маънодорлилигини ривожлантириш. 
Керакли жиҳозлар: Эртак қаҳрамонларининг расмлари. Она сичқон,
сичқонча, товуқ, ўрдак, бақа, балиқ ва мушук расмлари. 
Машғулотнинг бориши: 
Тарбиячи:
– Болажонларим бугун мен сизларга қизиқарли ва ажойиб эртак айтиб
бераман. Эртак қаҳрамони қайсар, ўжар сичқонча ҳақида. 
Бир бор экан, бир йўқ экан қадим ўтган замонда яшар экан она
сичқон якка ёлғиз ўғли билан ҳар туни она
сичқон аллалар боласини: 
Чи, чи, чи, чи ухласин
Ўзимнинг ёлғиз ўғлим. 
Лекин аҳмоқ сичқонча,
дер онасига бақириб: 
Керак эмас овозинг 
чи, чи-ку бари созинг. 
Топиб беринг бошқасин 
Бўлсин майин овози 
ҳамда мулойим сози. 
Она сичқон тез бориб, дер товуққа ёлвориб: 
Товуқ хола уйга юр,


189 
Боламни терватиб тур. 
Товуқ келиб сичқоннинг боласин
ухлатибди: 
Қў-қў-қў ухласин
Сичқонвойнинг боласи. 
Эрта тонгда турганда, 
Дон-дун бериб боқаман. 
Лекин аҳмоқ сичқонча, дер онасига бақириб: 
Керак эмас овозинг 
қў–қў-ку бари созинг. 
Топиб беринг бошқасин 
Бўлсин майин овози 
ҳамда мулойим сози. 
Она сичқон тез бориб, дер ўрдакка
ёлвориб: 
Ўрдак хола уйга юр,
Боламни терватиб тур. 
Ўрдак келиб сичқоннинг боласин
ухлатибди: 
Ға-ға-ға-ға ухласин
Сичқонвойнинг боласи. 
Эрта тонгда турганда 
Балиқ бериб боқаман. 
Лекин аҳмоқ сичқонча, дер онасига бақириб: 
Керак эмас овозинг 
ға–ға-ку бари созинг. 
Топиб беринг бошқасин 
Бўлсин майин овози 
ҳамда мулойим сози. 
Она сичқон тез бориб, дер бақага ёлвориб: 


190 
Бақа хола уйга юр,
Боламни терватиб тур. 
Бақа келиб сичқоннинг боласин ухлатибди: 
Вақ-вақ-вақ ухласин
Сичқонвойнинг боласи. 
Эрта тонгда турганда, 
Пашша, чивин бераман. 
Лекин аҳмоқ сичқонча, дер бақага бақириб: 
Керак эмас овозинг 
вақ-вақ-ку бари созинг. 
Топиб беринг бошқасин 
Бўлсин майин овози 
ҳамда мулойим сози. 
Она сичқон тез бориб, дер балиққа ёлвориб: 
Балиқ хҳола уйга юр,
Боламни терватиб тур. 
Балиқ келиб сичқоннинг боласин ухлатибди. 
Аммо чиқмас сози, чунки йўқдир овози.
Шунда ўжар сичқонча баттарда чиқиб жаҳлин,
дер онасига бақириб: 
Керак эмас овозинг 
йўқ-ку бари созинг. 
Топиб беринг бошқасин 
Бўлсин майин овози 
ҳамда мулойим сози. 
Она сичқон тез бориб, дер мушукка ёлвориб: 
Мушук хола уйга юр,
Боламни терватиб тур. 
Мушук кўриб сичқоннинг боласин иштаҳаси очилиб, аллалашга
тушубди: 


191 
Мияв-мияв ухласин
Сичқонвойнинг боласи. 
Шунда тентак сичқонча, дер мушукка оҳиста: 
Вой мунча ширин овозинг 
Бирам ёқимли созинг. 
Она сичқон кўнгли тўқ ухлаб қопти бир зумда. 
Эрта туриб ёлғизин тополмабди хеч ёқдан.
Тарбиячи: 
– Болажонларим эртагим сизларга ёқдими? 
– Сичқонча қандай экан? 
– Она сичқон нима учун боласини топа олмабди? 
– Товуқ қандай алла айтибди ва нима бераман дебди? 
– Ғозчи, балиқчи? 
Машғулот якунида тарбиячи болалар билан эртак қаҳрамонларининг
овазига тақлид қилиб "Бу кимнинг овози" ва "Ким нима ейди" таълимий
ўйинини ўйнайдилар. 

Download 5,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish