Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 5,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/103
Sana21.02.2022
Hajmi5,71 Mb.
#79260
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   103
Bog'liq
4.2.УМК-махсус-мтм

Биринчи 
босқичнинг 
мақсади 
болаларни 
диққат-эътиборини 
ўзлаштирилиши лозим бўлган сенсор белгига қаратишдир. Бунинг учун 
тарбиячи болага намунага ўхшаш бўлган ёки муайян талабларга жавоб 
берадиган маҳсулотни тайёрлашни, масалан, намунага қараб расм чизиш ёки 
бирор нарса қуриш, қоғоздан ўзоқ сўзадиган қайиқча ясаш, силлиқ конус ҳосил 
бўлиши учун пирамидани йиғишни ва ҳоказоларни таклиф этади. Етарли 
даражада уюшган сенсор тажрибага эга бўлмаган болалар намунани таҳлил 
этмай, зарур материалларни танламай, топшириқни бажаришга киришадилар. 
Улар дарҳол ҳаракатга тушадилар; қирқилган қоғоз парчаларини ва китобнинг 
катта-кичиклигини чамалаб кўрмай китобни елимлашга киришадилар, 
конструкциянинг хусусиятларини, шаклларни бир-бирига мос келишини 
аниқламай туриб, қуришни бошлаб юборадилар ва ҳоказо.
Барча холларда болалар фаолият учун таклиф этилган намуна ёки 
материалларни таҳлил этмайдилар, тадқиқ қилмайдилар. Улар умумий, 
қисмларга бўлинмаган идрок этиш билан чекланадилар ва табиийки ҳатто 
қиладилар: расм ва қурган нарсалари ўхшамай қолади, китоблар заруридан 
қисқароқ қоғоз парчалари ёки жуда тез йиртилиб кетадиган қоғоз билан 
елимланади ва ҳоказо. Йўл қўйилган хато, фаолиятда натижага эриша олмаслик 
болага билиш, буюмлар, материал хусусиятларини ажратишни зарур қилиб 
қўяди. Катта одам бу муваффақиятсизлик вазиятидан фаолият мақсадига 
эришиш учун муҳим бўлган ва фаолиятда ҳисобга олиниши лозим бўлган 
хусусиятни кўриш, ажратиш, англаб етишда болага ёрдам бериш учун 
фойдаланади. Бу жихат болаларга буюмларнинг хоссалари, хусусиятларини 
ажратиш усулларини ўрганишда замин бўлади.
Болаларни перцептив ҳаракатларга ўргатиш ва сенсор белгилар 
тўғрисидаги тасаввурларни тўплаш сенсор тарбия иккинчи босқичининг 
мақсади ҳисобланади.


227 
Бундай таълим жараёнида тарбиячи перцептив ҳаракатнинг ўзини ва 
текшириш натижаси бўлган ҳиссий таассуротни кўрсатади ва номлайди.
Шундан кейин у болаларга кўрсатилган ҳаракатни аниқ такрорлаб буюмни 
тадқиқ этишни қайтаришни, ҳаракатни ва бунинг натижасида ҳосил бўлган 
сифатни номлашни таклиф этади. Масалан, тарбиячи тарбияланувчиларни 
думулоқ шаклни ажратишга ўргатиш учун улар олдида думалоқ буюмни 
думалатади, - думалатаман, - думалаяпти дейди, шундан кейин -думалоқ буюм, 
деб унинг хусусиятини белгилайди. Сўнгра болаларнинг ўзлари буюмни 
думалатадилар, тарбиячи эса уларни нима қилаётганларини, буюм 
думалатяптими, агар у думалаётган бўлса у қандай буюм деб сўрайди. Болалар 
ҳаракатни ҳам, унинг нутқдаги ифодасини ҳам такрорлайдилар.
Бу босқичда у ёки бу сифатни аниқ ажратишни ва уни ёнидагилардан 
фарқлашни таъминлаш учун бу сифатни худди шундай тадқиқ этиш ҳаракати 
билан ажратиладиган қарама-қарши сифат билан таққослаш усулидан 
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Масалан, бола юмшоқ буюмни ғижимлаб, 
уни юмшоқлигини хис этганидан, ҳаракат ва сифатни сўзлар билан 
таърифлагандан кейин, унга қаттиқ буюмни ғижимлаш ва у юмшоқми деган 
саволга жавоб қайтариш таклиф этилади.
Болаларни текшириш усуллари ва буюмларнинг сифатлари билан 
таништиргандан кейин, бу сифатларни ажратиш бўйича уларни машқ 
қилдиришни ташкил этиш лозим. Бунда бола қўллаётган усулнинг аниқлигини, 
сўз орқали бериладиган таърифнинг аниқлигини кузатиш муҳимдир. Машқ 
қилдириш учун мазкур сифатга эга бўлган турли буюмларни танлаш зарур. 
Машқларни мазкур сифат белгиси асосида хилма-хил буюм гуруҳларида 
ўзлаштириш мақсадга мувофиқдир. Бундай шароитда сифатнинг аниқ бир 
буюмдан ажралиши (абстракциялаш) рўй беради, бу эса янги босқичга- турли 
хоссалар хақида умумлашган тасаввурларни шакллантиришга ўтиш учун асос 
бўлади.

Download 5,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish