Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 5,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/103
Sana21.02.2022
Hajmi5,71 Mb.
#79260
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   103
Bog'liq
4.2.УМК-махсус-мтм

Кутиладиган натижа: Тингловчилар экологик тарбия бериш методикаси
бўйича таълим-тарбия вазифаларини амалга оширишни ўрганиб оладилар ва 
фаолиятида қўллайдилар. 
Бугунги кунда экология фани тушунчаси ҳар бир кишининг онгига сингиб 
бормоқда. Деярли ҳар куни газета саҳифаларида, радио ва телекўрсатувларида 
ҳозирги шароитдаги экологик муаммолар ҳамда уларни ҳал этиш борасида 
олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида маълумотлар берилади. 
“Экология” тушунчаси юнонча сўз бўлиб, “эко” - уй, макон ва “логос”- фан 
деган маънони билдиради. Табиий уйимизни ўрганиш деганда, албатта, ундаги 
барча тирик организмлар ва жараёнларни ўрганиш, яъни ушбу уйни ёки 
масканни ҳаёт учун яроқли ҳолда сақлаш каби масалалар тушунилиши керак.
Экология фани ҳам биология, география фанлари сингари мустақил фан 
ҳисобланади. У тирик организмларнинг яшаш шароити ва уларни ўзи яшаб 
турган муҳит билан ўзаро мураккаб муносабатлари ҳамда шу асосда вужудга 
келадиган қонуниятларни ўрганади.
Болаларнинг экологик тарбияси - педогогиканинг болаларни табиат билан 
таништириш дастурларида ўз ифодасини топган анъанавий ёндашиш, кейинги 
йилларда юзага келган янги бир йўналиш ҳисобланади. 
Вояга етаётган авлодни экологик тарбия муаммоси авваламбор ҳозирги 
замон олимларининг табиат ва жамиятдаги ўзаро боғлиқликларини диққат 
билан кузатишлари натижасида келиб чиқди. Ҳозирги кунда инсон ва 
табиатнинг ўзаро муносабатлар характери ер шарида ҳаётни сақлаб қолиш 
билан боғлиқдир. Ушбу муаммоларнинг долзарблиги, экологик ва биологик 


231 
қонуниятларни ҳисобга олмаган ҳолда табиий ресурслардан фойдаланиш, 
саноат ишлаб чиқаришнинг тез суръатлар билан ўсиб бориши ва ниҳоят, 
табиатда инсон фаолияти орқали юзага келган аниқ экологик хавф вужудга 
келганлиги билан асосланади. 
Олимлар табиат ва жамият бир-бирига таъсирининг ўзига хослигини 
таҳлил қилиш орқали ҳозирги замон шароитида табиат ва жамиятнинг янги 
турига ўтишни таъминлаш керак деган хулосага келдилар. 
Мактабгача ёшдаги болаларни экологик тарбияси муҳим ахамиятга эга, 
чунки ҳудди мана шу ёшда болада маънавий маданиятнинг бир қисми 
ҳисобланган шахсий экологик маданиятнинг пойдевор асослари шаклланади. 
Болаларнинг экологик тарбияси - мақсад сари йўналтирилган педогогик жараён 
ҳисобланади. 
Шахсни экологик тарбиялаш, табиатни муҳофаза қилиш муносабатларига 
ижобий ёндашиш, табиат билан боғлиқ бўлган фаолиятни амалга оширишда 
экологик муҳофаза нуқтаи назаридан йўналтирилган интизом, экологик 
онгнинг юзага келиши билан характерланади. 
Шахснинг экологик маданияти экологик тарбиянинг натижаси бўлиб 
ҳисобланади. Мактабгача ёшдаги боланинг шахсий экологик маданиятнинг 
таркибий қисми - табиатни билиш бўйича билим ва унинг экология нуқтаи 
назаридан йўналтирилганлиги, кундалик турмуш, турли-туманфаолиятларда(уй 
шароити, меҳнат жараёни ва турли-хил ўйинларда) фойдаланиш мумкин. 
Мактабгача таълим муассасаларидаги педогогик жараёнда шахсни 
экологик тарбиялашга тайёрлаш қуйидаги фаолият турларини очиб бериш 
орқали амалга оширилиши мумкин: 
1. Болаларда экологик онг элементларини шакллантириш. Бола 
томонидан экологик онг элементларини тушуниш ва тасаввур этиш, табиат 
тўғрисидаги билимларнинг характери ва мазмуни билан аниқланади. Уларда, 
табиий ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлигини намоён қилувчи экологик мазмунга 
эга бўлган билимлар бўлиши керак. 


232 
2. Болаларда табиат билан боғлиқ бўлган турли хил билим ва 
малакаларни шакллантириш, фаолият билан боғлиқ бўлган ҳаракатлар табиатни 
сақлаш характерига эга бўлиши керак. Табиат билан боғлиқ ҳолда олиб 
борилаётган аниқ фаолият давомида (дала ҳовли ва табиат бурчакларида 
ўсимлик ва ҳайвонларга қараш, табиатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бўлган 
ишларда фаол қатнашиш) болалар тирик организмларнинг эҳтиёжларини 
ҳисобга олган ҳолда, ўсимлик ва ҳайвонлар учун табиий шароитга яқин бўлган 
шароитларни ташкил қилишни ўзлаштирадилар. Бунда салбий ишларнинг 
оқибатларини олдиндан кўра-билиш, табиатда ўзини қандай тутишни билиш, 
алоҳида олинган туркумлар ва тирик организмларнинг бутунлигини сақлаш 
алоҳида аҳамият касб этади. 
Юқорида келтирилган тушунчалар асосида тингловчилар кичик
гуруҳларга бўлиниб, баҳс мунозара олиб борадилар. Сўнг гуруҳларга 
“Экологик таълим-тарбия бериш” мавзуида машғулот ишланмаларини яратиш 
вазифаси берилади. Ишлаб чиқилган машғулот ишланмалари асосида гуруҳлар 
тақдимоти ташкил этилади. 

Download 5,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish