Соғломлаштириш ишлари. Эрталабки бадан тарбия вақтида болаларни
юриш, сакраш ҳамда қўл, оёқ, гавдага мўлжалланган машқларни фаол
бажаришга одатлантириш.
Сайр вақтидаги ҳаракатли ўйинлар давомида жисмоний тарбия бўйича
ўрганган ўйин қоидаларига риоя этишга ундаш, эпчиллик, чаққонлик,
зийраклик кўникмаларини ўстириш. Турли фаолиятга қараб, велосипед,
роликли коньки, чана, миллий курашнинг айрим усулларини ўрганиш.
Йил охирида гавдани тик ҳолда
тутиб, эркин юриш ва югуриш,
гимнастика деворига чиқиб туришни
ҳамда ўз ихтиёри билан ҳаракатли
машқларни
бажаришни
қўллаб-
қувватлаш.
Ҳар хил усулларда: қўл бармоқлари, тизза ва оёқ панжалари, товон ва
кафт, қорин кабиларда эмаклашни турган жойда сакраш, ерга енгил тушиш,
турган жойда 70 смгача сакраш, ерга чизилган чизиқ устидан мувозанатни
сақлаган ҳолда, чизиқдан чиқмай юриш, сафга биттадан, жуфт-жуфт бўлиб,
текис сафланишни ҳамда фазода чамалашни, икки ғилдиракли велосипедда
учишни, чап ва ўнг томонга бурилишни билишлари керак.
161
Рақс машқлари. Ҳаракатларни мусиқа билан бошлаш ва тамомлаш, мусиқа
мазмунини ва қисмларига қараб мустақил равишда ҳаракат ўзгартириш, бир
қатор ва жуфт бўлиб, дадил қадам ташлаб шаҳдам юриш, енгил югуриш, бир
вақтнинг ўзида чапак чалиб ўнг оёқни
тўпиллатиш,
қўлларни
майин
ҳаракат
қилдириш, хаккалаб сакраш, оёқ учи ва
товонларни олдинга қўйиш ҳамда эркин
рақсларда ўзбек халқ рақс ҳаракатларидан
самарали
фойдаланиш,
лапарларда
қатнашиш назарда тутилади.
Катта гуруҳда тарбиячи жисмоний
тарбия фаолиятига оид турли усулларни болалар билан биргаликда уларнинг
хоҳишларини ҳисобга олган ҳолда танлаши мақсадга мувофиқдир. Тарбиячи
болаларни жисмоний тарбия бўйича машқларни онгли равишда тушуниб, аниқ
ва тўғри бажаришга ҳаракатли ўйинларнинг қоидаларига риоя этишга ўргатиш,
енгил юриш ва югуришга, югуриш вақтида кучлироқ таяниб итарилиб чопишга,
оёқни баландроқ кўтариш, қадам оралиғини ошириш учун секин, ўртача
тезликда, тез югуришга, югуриш вақтида турли тўсиқлардан сакраб ўтишга
ўргатиш.
Югуриб келиб баландликка ва ўзунликка сакраш, сакрашнинг турига қараб
ерга тушиш, тушаётганда ўзини йиғиштириб олиш кўникмаларига, бир қўл
билан коптокни отиш ва илиб олишга, бирор бир буюмни қулочлаб отишга,
ирғитиб ташлаш билан бирга қўшиб олиб боришга, тирмашиб чиқиш ва
тушишнинг турли хил усулларини ўрганиш, болани ўз ҳаракатини бажаришга
таҳлил қилишга, ўзга болалар ҳатти-ҳаракати билан ҳисоблашишга, қоматни
тўғри тутишга, мускулларни мустаҳкамлашга ёрдам берувчи машқларни
бажаришга ўргатиш.
162
Болаларни велосипед учиш, сўзишга оид турли усуллар, ҳар хил спорт
ўйинда ўзлаштирилган қоидаларга ижодий риоя этишларига ҳам имкониятлар
яратиш. Кураш тушишнинг айрим усуллари, қоидаларини ўргатиш (масалан,
самбо усуллари).
Жисмоний сифатларини ўстириш, мувозанат сақлаш, ҳаракатни
бошқариш ҳамда фазода мўлжалга олишни шакллантиришни давом эттириш.
Уюшқоқлик, фаоллик, мустақиллик, дўстона муносабатлар ва ўзаро ёрдам
кабиларни тарбиялаш. Спорт нинг турли хиллари билан таништирш, машҳур
спортчилар билан қизиқиш ва таништириш, уларнинг ҳаётига оид қизиқарли
воқеаларни сўзлаб бериш, шу орқали болалар қалбида спортга нисбатан
муҳаббат уйғотиш.
Асосий ҳаракатлар.
Юришни машқ қилиш. Турли усулларда,
ярим ўтирган ҳолда товонда бармоқ учлари
билан қадам ташлаб, турли томонга оёқни
ёнлама қилиб, қарсак чалиб юриш,
оёқ учида, қўлларни бош орқасига
қўйиб юриш. Кўзни юмган ҳолда 3-
4 метр масофани босиб ўтиш,
оёқларни
чалиштириб
юриш,
ҳаракаларнибажариб юриш.
Югуришни машқ қилиш. Турли
усулларда, ярим ўтирган ҳолда, товонда бармоқ учлари билан қадам ташлаб,
турли томонга оёқни ёнлама қилиб, қарсак чалиб юриш, оёқ учида, қўлларни
бош орқасига қўйиб юриш. Кўзни юмган ҳолда 3-4 метр масофани босиб ўтиш,
оёқларни чалиштириб юриш, ҳаракатларни бажариб юриш.
Югуришни машқ қилиш. Оёқ учида кичик ва катта қадам ташлаб
тўсиқларни ошиб ёки айланиб ўтиш, югуриш вақтида турли буюмлар орасидан
илон изи бўлиб югу-риш (югуриш 1,5-2 дақиқа давом этади) ҳамда 60-100
метрга ўрта тезликда югуриш.
163
Сакрашни машқ қилиш. Турган жойда оёқларни жуфтлаб сакраш,оёқларни
чалиштириб тўғрилаб, галма-галдан ўнг ёки чап оёқда сакраш, оёқни жуфтлаб,
ёнламасига пастроқ тўсиқ устидан сакраб ўтиш, гоҳ ўнг оёқда, гоҳ чап оёқда
сакраш, 80 см ўзунликка сакраш, югуриб келиб баландликка, ўзунликка сакраш,
қимирлаб турган қимирламай турган арғимчоқ устидан сакраш.
Отиш ва илиб олиш, ирғитишни машқ қилиш. Тўп билан бажарилган
машқларни мукаммаллаштириш. Тўпни кетма-кет 10 марта юқорига отишга
эришиш, тўпни ерга ташлаш ва икки қўл билан илиб олиш, юқорига отишга
эришиш, тўпни ерга ташлаш ва икки қўл билан илиб олиш, юқорига отиб то
тушгунча қарсак чалишга улгуриш, кетма-кет 10 марта ерга уриб ўйнаш, турли
усулларда илиб олиш, оғир тўпларни думалатиш кабилар.
Эмаклаш ва ўрмалаб чиқишни машқ қилиш. Тўрт оёқлаган ҳолда бош
билан тўп-ни 3-4 м. масофага итариш, тўсиқлар устидан эмаклаб ўтиш,
скамейка устида орқага ва олдинга эмаклаш, қорин билан силжиш, скамейка
остидан эмаклаб ўтиш, гимнастика деворига чаққонлик билан чиқиш, арқонни
ушлаб осилиш ва иложи борича арқонга тирмашиб чиқиш.
Умумривожлантирувчи машқлар. Қўл ва елка мускули учун машқлар.
Дастабки ҳолат: қўллар кўкрак олдида, қўллар елкада, тирсаклар туширилган,
қўлларни тирсак-дан букиш ва тўғирлаш, иккинчи ҳолатда қўлларни юқорига
кўтариш, қўлларни бош орқасига қўйган ҳолатдан қўлларни юқорига кўтариш,
ён томонга ёзиш, иккала қўлларни галма-галдан кўтариш, бармоқларни букиш
ва ёзиш.
Оёқ учун машқлар: Турган жойда қадам ташлаш, кетма-кет бир неча марта
ўтириб туриш, оёқ бармоқлари билан майда нарсаларни қисиб олиб кўтариш ва
пастга туши-риш, уларни бир жойдан иккинчи жойга қўйиш.
Гавда учун машқлар. Деворга ёпишиб тик туриш, қўлларни юқорига
кўтариш ва тушириш, гимнастика деворига елка билан ёпишиб туриб айни
пайтда токчаларни ушлаш, букилган ва ёзилган ҳолда оёқни навбати билан
кўтариш, гимнастика девори олдида туриб қўл билан токчаларни бел
баландлигида ушлаш, олдинга букилиб, энгашиш, таяниб ўтириш, бир оёқда
164
таяниб ўтириш ҳолатига ўтиш ва иккинчисини ён томонга ўзатиш, чалқанча
ётиб оёқларни бир-бирига чалиштириб ҳаракат қилдириш.
Сафланиш ва қайта сафланиш. Мустақил равишда сафга, қаторга туриш.
Икки гуруҳга жуфт бўлиб туриш ва ундан сўнг айлана бўлиб туриш. Бир
сафдан бир неча гуруҳга бўлиниш ва қайта сафланиш, чап ва ўнгга қайта
сафланиш, чап ва ўнгга қадам ташлаб бурилишлар қилиш, оёқ учига қараб
текисланиш, бурчак ҳосил қилиб кетма-кет юриш, диагонал ҳосил қилиш.
Ҳаракатли ўйинлар: “Қувлашмачоқ”, “Ғозлар оқ қушлар”, “Айёр тулки”,
“Уйсиз қуён”, “ Оқ теракми, кўк терак ”, “Байроқчаларга ким олдин етади”, “Ўт
ўчирувчилар”, “ Овчи ва қуёнлар”, “Чиллак”, “коптокни уриб чиқар” кабилар.
Спорт ўйинлари: “Баскетбол”, “Волейбол”, “Футбол”, “Хоккей”
Спорт машқлари: Велосипедда учиш..
Сўзиш. Сувда нафас чиқариш, қўл ҳаракатларини ўрганиш, эркин усулда
сўзиш.
Сувдаги ўйинлар: “Фонтан”, “Қутича”, “Денгиздаги тўлқинлар”.
Рақс машқлар: Мусиқа оҳангларига, осойишта ва тезлигига мослаб
ифодали ҳара-кат қилиш, мусиқанинг қисмлари ва сўзларига қараб мустақил
равишда ҳаракатларни ўзгартириш, тантанали, байрамона, секин қадам ташлаб
юриш, қадам алмашиб юриш, ёнга қадам қўйиб тиззаларини букиб туриш,
кичик ва катта доира тўзиш, ўз жойларини билиш, жуфт-жуфт бўлиб шахмат
бўлиб туриш, қўшиқ айтиб бир вақтда ҳаракат қи-лиш, ўзбек халқ
ҳаракатларидан ташкил топган рақсларни ижро этиш ҳамда ўзбек халқ рақс
ҳаракатларини бажариш.
Do'stlaringiz bilan baham: |