Оёқлар учун машқлар. Турган жойда юриш, олдинга, ёнга орқага қадам
ташлаш. Бир оёқда турган ҳолда иккинчи оёқни букиш ва ёзиш, ўтириб туриш,
оёқ учида кўтарилиш, товон билан туриш, оёқ бармоқларини қимирлатиш,
ётган ҳолатда бармоқларни қимирлатиш.
Гавда машқлари. Ўнг ва чапга бурилиш, олдинга ва ён томонга энгашиш,
тиззалаб ўтириш, товонда ўтириш ва туриш, қорин билан ётган ҳолда қўлларни
ўзатиш ва оёқларни кўтариш у ён бошдан бу ён
бошга ўгирилиш.
Сафланиш ва қайта сафланиш. Доира бўлиб
сафланиш, жуфт-жуфт бўлиб сафланиш,бир-
бирини кетидан туриш.
Ҳаракатли ўйинлар. Юриш ва югуришга оид
ўйинлар:
“Қўғирчоқларникига
меҳмонга”,
“Йўлакчадан”, “Таёқчадан хатлаб ўт”, “Чумчуқлар
ва автомобиль”, “Поезд”, “Самолёт”, “Пуфак”, “Қуёш ва ёмғир”, “Қушлар
учмоқда” кабилар.
156
Ирғитиш ва илиб олиш. Тўпни илиб ол, дарвозага киритиш, саватга ташла,
менга ирғит кабилар.
Сакраб ўйналадиган ўйинлар. “Мени шўх коптогим”, “Оқ қуёним
ариқчадан хатлаб ўт” кабилар.
Болаларнинг соғлиғи ва жисмоний ривожланиши.
Чиниқтириш. Бунда ҳаво, қуёш, сувдан фойдаланган ҳолда чиниқтириш
тадбир-лари амалга оширилади. Қуёшда чиниқтириш асосан эрталабки сайр
вақтида, болаларнинг турли фаолиятлари жараёнида амалга оширилади.
Қуёшда дастлабки, кун давомида 5 дақиқадан то 10
дақиқагача бўлишлари, сўнг аста-секин 40-50
дақиқачагача кўпайтириш мумкин.
Болаларнинг юз-қўлларини мустақил ювишга
одатлантириш. Баданни ҳўл сочиққа артиш. Ёз
ойларида чўмилишга, сув пуркагич душдан
фойдаланишга ўргатиш. Агар шамол бўлса ва
ҳавони ҳарорати 25 даражада, сувнинг ҳарорати 23
дан паст бўлмаса, очиқ сув ҳавзасида чўмилтириш
мумкин. Чўмилиш давомийлиги 3 дақиқадан 8
дақиқага оширилади. Чўмилиш эрталабки сайрдан
сўнг, тушликдан
олдин
ўтказилади.
Чиниқтириш
жараёнида
боланинг соғлиғи ҳамда сувга қанчалик
одатланганлигини эътиборга олиш зарур.
Жисмоний соғломлаштириш ишлари.
Болаларни эрталабки бадан тарбия вақтида
4-5
дақиқа
давомида
ўйин
ҳаракатидаги
машқларни бажаришга одатлантириш мақсадга мувофиқдир. Тарбиячига
тақлид қилиб, биргаликда ҳаракат қилиш қўникмасини ўстириш, ҳаракатли
157
ўйинларда иштириок этишга иштиёқни ҳамда ўйин топшириқларни бажаришга
ўргатиш назарда тутилади.
Рақс машқлари. Мусиқага қараб юриш ва югуриш, давра бўйлаб, жуфт-
жуфт бўлиб ҳаракат қилиш мусиқа оҳангига мослаб бир оёқни тўпиллатиш ва
чапак
чалиш,
қўл,
баданларни
айлантириш, тиззаларни ярим букиб,
ўтириб туриш, лапарларда қўшиқ
матнларига қараб ҳаракат қилиш,
ўзбек халқ рақс ҳаракатларидан
тўзилган кичик рақсларда қатнашиш.
Ўрта гуруҳ болаларини жисмоний ҳаракатларнинг турли хил турлари
билан таништириш, уларни фаол бўлишга ундаш ҳамда турли ўйин ва
машқларга қизиқиш уйғотиш назарда тутилади.
Машғулот вақтида болаларни қўл ва оёқ ҳаракатларини машққа мувофиқ
равишда оёқни судрамай, бошни эгмай, енгил юришга одатлантириш, нарвонга
тирмашиб чиқиш, тўпни панжалари ёрдамида ушлаб олиш, шунингдек, турли
усуллар орқали тўп улоқтираётганда бошланғич ҳолатни тўғри эгаллаш,
велосипед учиш малакасини ўргатиш, турли тартибда юра олиш, фазода
чамалашни ўрганиш ҳамда дор ўйинларига, мувозанат сақлашга ўргатиб
бориш.
Эрталабки бадан тарбия вақтида юриш, югуриш, сакраш, қўл, оёқ, гавда
машқларини фаол эгаллашга, гавда ҳолатини тикка тутишга эришиш,
жисмоний сифатларни ривожлантириб бориш. Ўйинларни мустақил ташкил
этишларга имконият яратиш. Болаларни велосипед, чана учишга, тўп, ҳалқа ва
бошқа
нарсалар
ёрдамида
бажариладиган
ҳаракат
малакаларини
такомиллаштириш. Болаларни жисмоний тарбия машғулотларида биргаликда
дам олиш дақиқаларидаги ўйин ва кўнгил очарларга қўшилишларга
одатлантириш
158
Жисмоний
тарбия
бўйича
ўтказиладиган байрамларда болаларни
байрам
кайфиятларини
уйғотишга
эришиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |