Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 5,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/103
Sana21.02.2022
Hajmi5,71 Mb.
#79260
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   103
Bog'liq
4.2.УМК-махсус-мтм

Предметли аппликация- болалар 
қоғоздан 
қирқиш ва фонга алоҳида предмет 
тасвирларини 
ёпиштириш 
маҳоратини 
ўзлаштирадилар.Фаолият хусусиятига кўра атрофдаги предметларни анча 
умумлашган шартли тасвирий ўйинчоқлар, ҳалқ амалий санъати намуналарида 
ифодалаш мумкин бўлади. 
Бошланғич босқичда тарбиячи-педагог тайёрлаган қисмлардан предметни
елимлайди: - турли рангдаги иккита копток, яримта бўлаклар, қўзиқорин-
қалпокча ва оёқча; аравача - тўртбурчак асос ва думалоқ ғилдираклар. Болалар 
шакли, тўзилиши, ранглар бирикмалари, ҳажми, фарқланган предметларни 
тасвирлашлари мумкин.


149 
Предметли аппликация учун катта ҳажмдаги материалларни танлаш керак 
бўлади. Масалан, ўзумнинг катта барглари, эман, заранг, тоғ терак, каштаннинг 
катта барглари ёки тут барглари бўлиши ҳам мумкин. 
Декоратив аппликация- турли безаклар ҳосил қилиш билан боғлик 
бўлган фаолият тури. Декоратив аппликацияда 
болалар 
қирқиш 
маҳоратини
ритм, 
симметрия 
бўйича 
турли ранг 
бирикмаларини турли 
безак 
элементларини 
бирлаштириш, қирқиш 
маҳоратини 
ўзлаштирадилар. Бу машғулотларда болалар предметларни декоратив 
стиллаштириш, уларни тўзилишига аҳамият бериш, намуналарни янги 
сифатлар билан бойитишни ўрганадилар. Бу машғулотларда болалар яна 
қўйидагиларни ўрганади: предметларни ўзгартириш, уларнинг тўзилишини 
умумлаштириш, намуналарни янги сифатлар билан таққослаш. 
Сюжетли аппликация - ўз олдига қийин 
масалаларни қўяди ва баъзи бир қоидаларни 
бажарилишини талаб қилади: ранг, шакл бўйича 
бир-бирларига 
тўғри 
келадиган 
табиий 
материалларни йиғиш керак. Масалан, барглар ва 
чиғаноклар ва майда тошлар, сомон, тахта 
қипиқлари, қуриган шохчалар, данаклар ва 
ҳаказолар. Асосий эътиборни фон ва материаллар ранги мослигига қаратиш 


150 
лозим.
Сюжетдаги 
тасвирларга 
асосий 
қаҳрамонларни 
ёркин 
ранг 
билан 
композицион ечим қилиб олиш, яъни 
алоҳида эътибор қаратиш керак. 
Сюжетли мавзу аппликация сюжет ёки 
мавзу 
билан 
боғлик 
предметларни 
ёпиштириш ва қирқиш маҳоратини мўлжаллайди. Бунда асосан бола олдига 
қўйидаги масалалар қўйилади: 
1. Предметларни қирқиш, бир-бири билан таққослаганда уларни ҳажм 
бўйича фарқлаш; 
2. Асосий предмет, асосий қаҳрамонлар юзини кўрсатиш, вазият ва 
ҳаракат жойи билан уларни боғлаш.
3. Асосий ҳажм, ранг билан бўрттириш; 
4. Персонажларнинг феъл-атвори, ўзига хослиги ва уларнинг имо- 
ишора, ҳолати, кийими, рангини кўрсатиш; 
5. Предметларни ясси жойда жойлаштириш: бир чизиқда, қаторда 
горизонтал 
ва 
вертикал 
бўйича 
предметларни бўйини кўрсатган ҳолда. 
6. Ҳар бир гуруҳда бу масалалар турлича 
амалга 
оширилади. 
Уларнинг 
мураккаблашиши билим, маҳорат ва 
малака 
даражасига 
боғлик, 
атроф-
оламнинг ҳар хиллиги турли сюжетларни 
аппликацияда акс этиши учун бой 
материал такдим этади. 
Катталарнинг мақсади - бу фаолликни қўллаш, 
сўнишига йўл қўймаслик, унга ижодий характер 
беришдир. Боланинг фаоллиги ва мустақиллиги 
ривожланиши учун керакли тасвирлар бериб бориш лозим. Тасвирий фаолиятда 


151 
турли материаллар ва тасвирлашнинг техник усулларини турлича кўринишда 
бажара олиш йўлларини болаларга ўргатиш лозим. Шундагина болалар 
аппликациянинг турли усулларини қўллаган ҳолда образларни тасвирлашда 
улар ўз кучига ишонган ҳолда шуғулланадилар.
Табиий материаллар тарбиячи раҳбарлигида экскурсияларда тўпланади. 
Экскурсия уюштиришдан олдин болаларга бўлажак иш намунаси кўрсатилади. 
Болалар уни диққат билан кўриб, унда ишлатилган барг пластинкаларининг 
шаклини, дарахт навларини аниқлайдилар. Шундан сўнг уюштириладиган 
экскурсия режаси тўзилади. Экскурсия маршрутида алоҳида эътибор 
бериладиган объектлар (эман, заранг, акация дарахтлари, ҳашаротлар) 
аниқланади. Болаларнинг эътиборлари ва ақлий фаолиятларини кўзатилаётган 
объектнинг зарур бўлган асосий муҳим белгилари ва хусусиятларини 
ажратишга, тўпланаётган материални тўғри баҳолашга йўллайдиган саволлар 
тўзилади. 
Дарахтзорга келганда болалар кайфияти кўтарилиб, улар ҳар нарсага 
қизиқиш билан қарайдилар, барглар, уларнинг ранглари болаларни 
ажаблантиради. Кўзнинг гўзаллигини, унинг рангларини, тўкилган барглар 
ҳиди ва улар ўзининг эластиклик хусусиятини йўқотганлигини, қаттиқлашиб, 
синувчан бўлиб қолганлигини кўрадилар. Болаларнинг атроф-табиат билан 
завқланишлари камайиб боришига қараб, уларнинг эътибори баргларнинг 
шакли, дарахтлар навларига қаратилади. Ана шу вақтда ўсимликларда содир 
бўлаётган ички жараёнлар қисқа ва тушунарли шаклда баён этиб берилади: 
жумладан‚ ўсимлик янги шароитларга мослашиб, қишга тайёргарлик кўряпти. 
Болаларнинг эътибори атрофда учиб юрган 
капалак, ниначиларга, уларнинг асосий 
белгиларига жалб қилинади. Учиб юрган 
ҳашаротлар уларнинг тўзилиш шакллари 
меҳнат 
жараёнида 
ҳашаротлар 
аппликациясини тайёрлаш учун образматериал хизматини ўташи керак. 


152 
Болалар баргларни тўплар эканлар, уларнинг ранглари, шаклларини 
қиёслашни ўрганадилар, бу уларнинг кўзатувчанлигини ўстиришга ёрдам 
беради. Тўпланган барглар олдиндан тайёрлаб қўйилган дафтар варақлари 
орасига 
қўйилади. 
Шундан 
кейин 
болаларга 
баргларнинг 
меҳнат 
машғулотларигача рангини йўқотмаслиги, буралиб кетмаслиги учун қандай 
ишлов бериш кераклиги тушунтирилади. Ҳар бир экскурсияда болаларнинг 
эътибори инсоннинг яратувчилик меҳнатига албатта жалб этилиши керак. 
Экскурсия охирида якун ясалади, экскурсияда 
эгалланган билимлар умумлаштирилади. Бундан 
ташқари, болаларга капалак ва ниначилар тасвири 
туширилган расмларни кўриш, уларнинг танаси 
ва қанотларининг шакли, рангига алоҳида 
эътибор бериш топширилади. 
Бундай уюштирилган экскурсиядан кейинги 
машғулотда болалар аппликацияларни иштиёқ 
билан намойиш қиладилар, аппликацияни ўз истакларига кўра, ўзлари 
тўплаган материаллардан мустақил ясаш топширилса, қизиқишлари янада 
ортади. Бундай машғулот қуйидаги тузилмага эга бўлиши мумкин: 
1. Машғулот мавзуси ва мақсадини 
айтиш. 
2. Ўтказилган экскурсия бўйича суҳбат 
қуйидагича бўлади: 
а) экскурсияда қаерда бўлдик? 
б) 
қандай 
дарахтларни 
кўрдик, 
уларнинг номини айтинг? 
в) уларнинг баргларининг шакли бир хилми? 
г) қандай ҳашаротларни кўрдик? 

Download 5,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish