Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Болаларда элементар математик билимларни мустаҳкамлаш ва



Download 5,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/103
Sana21.02.2022
Hajmi5,71 Mb.
#79260
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   103
Bog'liq
4.2.УМК-махсус-мтм

4.3. Болаларда элементар математик билимларни мустаҳкамлаш ва 
уларни амалда қўллаш. 
Болалар олган билимлари кундалик ҳаётда, ўйинда, меҳнатда, турмушда, 
шунингдек 
бошқа 
машғулотларда 
доим 
мустаҳкамланиши жуда муҳим. 
Билимларни 
мустаҳкамлашда 
дидактик 
ўйинлар, жумладан, халқ дидакгик ўйинлари,
пирамидачалар ва бошқа ўйинчоқлар билан 
ўйналадиган ўйинлар муҳим роль ўйнайди. Фазода 
мўлжал (ориентация) олиш машқларини таъминловчи ўйинларга катта аҳамият 
берилади. 
Жисмоний тарбия ва мусиқа машғулотларида болаларнинг тартиб саноқ 
билан шуғулланишларига, ҳаракат йўналишларини аниқлашлари ва ҳоказоларга 
тўғри келади. 
Геометрик шаклларни билиш, катталик белгиларини ажрата олиш ва улар 
орасида ўлчов муносабатларини ўрната олиш малакаси, буюмлар орасида 
фазовий муносабатлар ўрната олишдан ташқари болалар ҳар доим расм солиш, 
лой ва пластилиндан нарсалар ясаш, конструкциялаш ва бошқа 
машғулотларида фойдаланишлари лознм. 
Болаларнинг билимлари борган сари мустаҳкамроқ ва таъсирчанроқ бўлиб 
боради, янги шароитларга ўтказилади, болалар уларни мустақил қўллашга 
ўрганадилар, уларнинг фойдасига тушунаднган бўладилар. 


64 
Болаларнинг санашнинг, ўлчай олишнинг муҳим эқанига ишонч ҳосил 
қилишларида уларга ёрдам бериш зарур. Катталар ўзларининг математик 
билимларидан қандай фойдаланишлари (масофани ўлчашларини, ўлчовни 
қандай олишлари буюмларни санашларини ва ҳ. к.) ни кузатиш ташкил 
қилинади. 
Тарбиячи болаларга нима учун 
одамларга ўлчай олиш, санаш ва 
ҳоказолар кераклигини тушунтиради. 
Мактабгача таълим ёшдаги болаларда 
математик билимларга ва уларни 
эгаллашга қизиқиш уйғотиш зарур. 
Бу мактабда математик билимларни 
муваффақиятли ўргатишнинг гарови 
бўлади. 
Болаларда элементар математик 
тасаввурларни 
шакллантиришда 
тарбиячи ўргатишнинг ҳар хил 
усуллари - амалий, кўрсатмали, оғзаки, ўйин усулларидан фойдаланади. Усулни 
танлашда бир қатор омиллар мазкур босқичда ечиладиган дастур масалалари, 
болаларнинг ёш ва индивидуал хусусиятлари, зарур дидактик воситаларнинг 
мавжудлиги ва бошқалар ҳисобга олинади. 


65 
Тарбиячининг метод ва усулларнинг асосли танланишига, ҳар бир аниқ 
ҳолда улардан рационал фойдаланишга доимо эътибор бериб туриши 
қуйидагиларни таъминлайди: 
- элементар математик тасаввурларнинг муваффақиятли шаклланиши ва 
уларнинг нутқда акс эттирилиши; 
- тенглик ва тенгсизлик муносабатларини (буюмни сони, ўлчами, шакли 
бўйича) идрок қилиш ва ажратиш, натижавий муносабатлар (ўлчами ёки сони 
бўйича орттириш ёки, камайтириш)ни, анализ қилинаётган объектларнинг 
миқдори, шакли, катталигини умумий белги сифатида ажратиш, алоқа ва 
боғланишларини аниқлаш малакаси; 
- болалар ўзлаштирган амалий иш усуллари (масалан, қарши қўйиш, 
санаш, ўлчаш билан таққослаш) ни янги шароитларда қўллашга йўналтириш ва 
мазкур вазиятда аҳамиятга эга бўлган белгилар, хоссалар, боғланишларни 
аниқлаш, топишнинг амалий усулларинимустақил излашга йўналтириш.
Масалан, ўйин шарт шароитларида белгиларнинг тартиби, алмашиниб келиш 
қонуниятини, умумий хоссаларнн топишни ўргатиш мумкин. 
Элементар 
математик 
тасаввурларни 
шакллантиришда амалий метод 
етакчи 
метод 
ҳисобланади. 
Унинг моҳияти болаларнинг буюмлар ёки уларнинг ўрнини босувчилар 
(тасвирлар, график расмлар, моделлар ва ҳ. к.) билан ишлашнинг жиддий 
аниқланган усулларини ўзлаштиришга йўналтирилган амалий фаолиятларини 
ташкил қилишдан иборат. 
Ҳамма ёшдаги гуруҳларда бажариладиган машқлар ўйин элементлари 
кичик гуруҳда - сюрприз момент кўринишида, ўхшаш ҳаракатлар, эртак 
қаҳрамони ва ҳоказо дан иборат бўлади. Катта гуруҳларда бундай машқлар 
изланиш, мусобақа характерини олади. 
Комплекс машқлар энг самаралидир, чунки, улар дастурнинг ҳар хил 
бўлимларига доир масалаларни бир вақтда бир-бири билан таркибан бирга ҳал 


66 
қилиш имконини беради. Масалан, «Геометрик фигуралар», «Катталик», 
«Миқдор ва саноқ» бўлимларига оид масалаларни бир вақтда ҳал қилиш 
имконини беради. Бу хил машқлар машғулотларнинг фойдали иш 
коэффициентини оширади. 
Дидактик ўйинлардан энг кўп фойдаланилади. Бола билиш мазмунини 
ўйин шаклига кирган ўргатувчи масалани (ўйин мазмунида), ўйин ҳаракатлари 
ва қоидалари олдиндан назарда тутилмаган ҳолда ўзлаштиради. Дидактик 
ўйинларнинг ҳамма тури (буюмли, столда ўйналадиган босма ва оғзаки 
турлари) элементар математик тасаввурларнишакллантиришнинг самарали 
восита ва усулларидир. Буюмли ва оғзакиўйинлар математика машғулотларида 
ва улардан ташқарида ўтказилади, столда ўйналадиган- босма ўйинлар одатда 
машғулотдан бўш вақтларда ўтказилади. 
Кўрсатмали ва оғзаки методлар элементар математик тасаввурларни 
шакллантиришда амалий ва ўйин методлари билан бирга қўлланади. Бу 
уларнинг моҳиятини ҳеч бир камайтирмайди. Мактабгача таълимда 
кўрсатмали, оғзаки ва амалий методларга тааллуқли ва бир-бири билан узвий 
боғлиқликда қўлланиладиган усуллардан кенг фойдаланилади: 

Download 5,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish