Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Элементарматематика машғулотларига қўйиладиган дидактик



Download 5,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/103
Sana21.02.2022
Hajmi5,71 Mb.
#79260
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   103
Bog'liq
4.2.УМК-махсус-мтм

4.2. Элементарматематика машғулотларига қўйиладиган дидактик 
талаблар 
Тарбиячи машғулотга тайёрланар 
экан, дастур мазмунини синчиклаб 
ўрганади. Математик билимлар болаларга 
қатъий аниқланган система ва изчилликда 
берилади, бунда янги материаллар ҳар 
бир 
вазифа 
бир 
қатор 
кичик 
топшириқларга бўлинади.
Бу кичик топшириқлар кетма-кет ўрганилади. Масалан, тайёрлов гуруҳи 
болаларини буюмларни бўлакларга бўлиш билан таништириш бундай кетма-
кетликда амалга оширилади: болалар биринчи машғулотда буюмларни иккита 
тенг қисмга бўлишни машқ қиладилар ва ярим нима эқанини ўзлаштирадилар; 
иккинчи машғулотда болаларнинг тенг иккига бўлинадиган буюмлар ҳақидаги 
тушунчалари кенгайтирилади ва шунга мос луғати активлаштирилади; 
тарбиячи учинчи машғулотда болаларга буюмларни тенг тўрт қисмга бўлиш 
усулларини таништиради, шунингдек бутуннинг қисмга муносабатини 


59 
кўрсатади; кейинроқ болаларга геометрик фигураларни икки ва тўрт қисмга 
бўлишнинг ҳар хил усулларини кўрсатади, болалар бутун билан қисм орасидаги 
муносабатларни ўрнатишади.
Шундай қилиб, дастурнинг ҳар бир бўлими кетма-кет ўтказиладиган бир 
неча (уч-олти) машғулотда амалга оширилади. Болаларнинг билимлари 
машғулотдан машғулотга кенгаяди, аниқлаштирилади ва мустаҳкамланади. 
Янги материални ўрганиш жараёнида ўтган материални такрорлаш 
болаларнинг билимларини чуқурлаштирибгина қолмай, балки улар эътиборини 
янги материалга қаратиш, унинг пухта ўзлаштирилишига имкон беради. 
Одатда янги мавзуни уч-беш машғулот давомида, олдин унииг биринчи 
қисмида, кейинроқ иккинчи қисмида ўрганилади. Мавзуни икки ҳафта, баъзан 
уч ҳафта ўтганидан кейин такрорлаш 
керак. Эски материалга қайтиш даври 
борган сари дастурнинг ҳар бир 
ўрганилган бўлими ўқув йили охирига 
қадар тарбиячининг фикр доирасида 
бўлиб туриши керак. 
Шу 
муносабат 
билан 
бир 
машғулотнинг ўзида дастурнинг бир 
бўлимига ёки ҳар хил бўлимнинг, яъни 
«Миқдор», «Саноқ», «Катталик», «Шакл» 
ва бошқа бўлимларига оид масалалар 
ўрганилиши ва такрорланиши мумкин. 
Ўргатишнинг ҳамма бўлимлари бўйича 
дастурни болалар изчил ўрганишини ва уларда элементар математик билимлар 
системасини шакллантиришни шундай қилиб таъминлаш мумкин бўлади. 


60 
Ўқитиш тажрибасида, машғулотлар биринчи қисмида 8-10 дақиқа 
давомида янги материал ўрганилади, иккинчи қисмида (9-12 дақиқа давомида) 
олдинги машғулотларда олинган билим ва кўникмалар мустаҳкамланади, 
охирида эса болаларга илгари ўзлаштирилган билимлар 3-4 дақиқа 
такрорлатилади. 
Янги материални ўзлаштириш болалардан кўпроқ зўриқишни талаб 
қилади. Шу сабабли машғулот охирида таниш материални киритиш бир оз 
бўшашиш имконини беради. Масалан, тайёрлов гуруҳидаги машғулотларнинг 
биринчи қисмида 5 сонининг ўзидан кичик икки сондан иборат таркиби билан 
таништириш, иккинчи қисмида доира ва овал чиза олиш малакаси қаралади, 3 
ва 4 сонларининг иккита кичик сондан иборат таркиби ўрганилиши, билимлар 
мустаҳкамланиши мумкин. Учинчи қисмда «Нима ўзгарди?» ўйинида буюмлар 
тўпламини санаш (масалан, самолётлар звенолари нечталигини, ҳар қайси 
звенода нечтадан самолёт борлигини, ҳамма самолётлар нечталигини 
аниқлаш)га доир машқлар бажарилиши мумкин. Машғулотнинг тўзилиши 
(структураси) дастур бўлимларининг ҳажми, мазмуни, кўргазмалилиги, 
тегишли билим ва кўникмаларнииг ўзлаштирилиш савияси ва бошқа омилларга 
боғлиқ. 
Болалар (ўрта, катта ва мактабга тайёрлаш гуруҳларида), буюмларни ва 
геометрик фигураларни ҳар хил аломатлари бўйича гуруҳларга ажратишни, 
ўйинчоқлар, фигуралар, жадваллар тўпламига тайёрлов гуруҳларида «қанча» 
сўзи билан саволлар ўйлаб топишни машқ қиладилар. Шунингдек 
«Қўшниларингни топ», «Мен қайси сонни ўтказиб юбордим?», «Ким кўп билса, 
у ўзоқ санайди» каби ўйинлар ўтказилади. Янги материални тушунтиришда 
тарбиячининг ёки чақирилган боланинг ҳаракатлари ҳамма болаларга кўриниб 
туриши муҳим. 


61 
Машғулотларни муваффақиятли ўтказишда кўрсатма-қўлланмаларни тўғри 
танлашнинг аҳамияти катта. Математик тасаввурларни шакллантиришда ҳам, 
болаларни дастлабки умумлаштиришларга келтириш (қўшни сонлар орасидаги 
боғланишлар ва муносабатлар, «тенг», «ортиқ», «кам», «бутун», «қисм») 
борасида ҳам кўрсатмалилик бошланғич момент бўлиб хизмат қилади. Ҳамма 
машғулотларда кундалик турмушда ишлатиладиганбуюмлар, ўйинчоқлар, 
табиий материаллардан кенг фойдаланилади. Ҳамма болалар ўйинчоқлар билан 
ўйнашлари учун ўйинчоқлар кўп миқдорда танланади. 
Математик билимлар абстракциялаш йўли билан ўзлаштирилиши сабабли 
турли-туман буюмлардан фойдаланилади. Ўргатишнинг маълум босқичида 
жадваллар, схемалар (олмани иккита ва тўртта тенг қисмга бўлиш схемаси) 
кўрсатмали материал бўлиши керак. 
Кўрсатмалиликнинг характери ёшданёшга ўтиш билангина эмас, балки 
жойга 
ҳамда 
билимларни 
ўзлаштиришнинг 
ҳар 
хил 
босқичларида 
конкрет 
билан 
абстракт 
орасидагн 
муносабатларга боғлиқ ҳолда ҳам 
ўзгариб туради. 
Чунончи 
ўргатишнинг 
маълум 
босқичида 
буюмлар 
тўпламини 
санаш 
«Сонли 
жадваллар», «Сонли зиначалар» ва 
бошқа 
машқлар 
билан 
алмаштирилади. 
Кўрсатма-қўлланмаларни 
танлаш ва улар комбинацияси 
машғулотлар жараёнидаги билим ва 
кўникмаларни эгаллашга боғлиқ. 


62 
Болалар билимларини умумлаштииш, ҳар хил боғланишларни, 
муносабатларни кўрсатиш керак бўладиган ҳолларда кўрсатмалиликнинг бир 
неча турини комбинациялаш керак. Масалан, қўшни сонлар орасидаги 
боғланиш ва муносабатларни, ёки сонларнинг бирлик-лардан иборат миқдорий 
таркибларини ўрганишда ҳар хил 
ўйинчоқлардан, геометрик фигуралар 
жадваллари 
ва 
ҳоказолардан 
фойдаланилади. 
Математика 
машғулотларида, 
одатда, 
кўп 
турдаги 
буюмлар 
тўпламидан, 
кўргазмалардан 
фойдаланилади. Шу сабабли буларни 
жойлаштириш тартибини ўйлаб кўриш жуда муҳим. 
Кичик гуруҳда болаларга материал хусусий қутида (конверт) берилади. 
Катта болаларга тарқатма саноқ материалини столга битта патнисда (битта 
қутида) бериш мумкин. Кўп турдаги буюмлардан фойдаланганда уларни 
шундай жойлаштириш керакки, машғулотни бошлаш учун керак бўладиган 
материал энг устида турсин. 
Билим, малака, кўникмаларни ўзлаштиришга ҳар хил усуллардан 
фойдаланиш ва уларни бирга қўшиб ишлатиш билан эришилади. Усулларни 
танлаш у ёки бу дастур масаласи 
мазмуни, 
шунингдек 
болаларнинг 
тегишли 
билим 
ва 
кўникмалари 
даражалари, ниҳоят, ҳар қайси ёш 
хусусиятлари билан аниқланади. 
Билимларни мустаҳкамлаш учун 
тарбиячи ҳар хил характердаги, яъни амалий, ўйин, мусобақа элементлари 
билан боғлиқ машқлардан, интерфаол усуллардан фойдаланади. Уч-тўрт 
ёшдаги болаларни ўқитишда, айниқса, ўйин элементларидан кенг 
фойдаланилади. Шуни эсда тутиш муҳимки, дидактик материални ва усулни 


63 
алмаштириш билим ва кўникмаларни алоҳида зўриқишларсиз ўзлаштиришни 
таъминловчи воситадир. 
Ўйин моментларига ҳаддан ташқари берилиб 
кетмаслик керак, чунки ўйин асосий нарсадан-
математик ишдан чалғитиши мумкин, натижада 
болалар машғулот режасида назарда тутилган 
билим ва кўникмаларни ўзлаштира олмайдилар. 

Download 5,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish