Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


СТАТИСТИКА ТАШКИЛОТЛАРИДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ



Download 10,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/244
Sana21.02.2022
Hajmi10,07 Mb.
#79225
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   244
Bog'liq
иктисодиётда АКТ

 
СТАТИСТИКА ТАШКИЛОТЛАРИДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ 
КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ 
САМАРАЛАРИ 
 
С.С.Гулямов (ЎзР ДСҚ Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари 
Маркази АКТ ва БҲ кафедраси мудири)
 
М.Н.Аҳмедова (ЎзР ДСҚКадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари 
МарказиАКТ ва БҲ кафедраси катта ўқитувчиси) 
 
Иқтисодий ўсиш ва фаровонликни кўтаришнинг муҳим омили хисобланган АКТни 
ривожланиши Ўзбекистонни давлат сиёсатини асосий устуворлардан бири бўлиб қолди.
Дунё тажрибаси шундан далолат берадики, айни пайтда глобал иқтисодиётда 
компьютер ва телекоммуникация технологиялари, дастурий таъминот маҳсулотларини 
ишлаб чиқариш ва улар асосида кенг турдаги интерфаол хизматлар кўрсатишни ўз ичига 
олган ахборот-коммуникация технологиялари сохасининг роли ва аҳамияти тобора ортиб 
бормоқда. Ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши мамлакатнинг 
рақобатбардошлик 
даражасига 
таъсир 
кўрсатиши, 
мамлакат 
иқтисодиётининг 
ривожланишига, катта ҳажмда ахборот тўплаш ва уни умумлаштириш имконини бериши, 
бошқаришни стратегик даражада ташкил этиш учун кенг имкониятлар очиб беради. 
“Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва кейинги йиллардаги 
иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш зарур. Миллий валютамиз барқарорлигини 
таъминлаш, банк тизимини мустаҳкамлаш, мамлакатимизда ва маҳаллий даражада 
бюджет барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча комплекс чора-тадбирларни амалга 
ошириш керак. 
Халқаро коммуникация тармоқларига уланган замонавий йўл-транспорт ва 
муҳандислик инфратузилмасини шакллантириш, шунингдек, миллий ахборот-
коммуникация тизимларини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси 


149 
Президенти томонидан пухта ўйланган ва ишлаб чиқилган стратегияни амалга оширишни 
давом эттирамиз.”
11
Ахборотлаштиришни ривожлантириш, иқтисодиёт ва жамият ҳаётининг барча 
соҳаларида 
замонавий 
ахборот 
технологияларини, 
компьютер 
техникаси 
ва 
телекоммуникация воситаларини оммавий равишда жорий этиш ҳамда улардан 
фойдаланиш, фуқароларнинг ахборотга ортиб бораётган талаб-эҳтиёжларини янада 
тўлиқроқ қондириш, жаҳон ахборот ресурсларидан барҳаманд бўлишни кенгайтириш 
учун қулай шарт-шароитларни яратиш алоқа ва ахборот-коммуникация соҳасини 
ривожлантириш иқтисодий ресурлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш 
омилларидан бири бўлиб қолмоқда. 
Ахборотлаштириш замонавий дунё тарақиётининг энг мухим йуналишларидан бири 
бўлиб жахон фан техникасининг иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт ютуқларини ўзида 
мужассамлаштиргандир. Шу сабали ҳар бир корхона ва ташкилотлар ахборот –
коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда меҳнат унумдорлигини оширишга 
эришишлари керак.
Иқтисодиётнинг барча тизимлари сингари статистика тизимида ҳам замонавий 
ахборот технологияларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. 
Бугунги кунда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жамият ва 
давлат бошқаруви фаолиятининг барча соҳаларига кенг жорий этиш ҳамда улардан 
самарали фойдаланиш, фуқароларнинг ахборот олишга доир конституциявий ҳуқуқларини 
рўёбга чиқариш, давлат бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, 
“электрон ҳукумат” тизимини жадал татбиқ этиш, телекоммуникация инфратузилмаси, 
маълумотларни узатиш тармоқларини модернизация қилиш борасида мамлакатимиз барча 
ҳудудида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 
«Электрон ҳукумат» тизимининг муҳим таркибий қисмларидан бири бу — электрон 
ҳужжат айланиши тизими бўлиб, уни амалиётга муваффақиятли жорий қилиш давлат 
ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда хусусий сектор ва аҳоли ўртасидаги ўзаро 
алоқалар 
самарадорлигини 
ошириш, 
мамлакатимизда 
ахборот 
жамиятини 
шакллантиришда катта аҳамият касб этади. 
Замонавий шароитларда бошқариш самарадорлигини ошириш учун ҳужжатлар 
билан ишлашни такомиллаштиришга эътибор қаратиш лозим, чунки барча бошқарув 
қарорлари маълумотлар ёки хизмат ҳужжатларига асосланади. Ҳужжатлар билан ишлаш 
технологик тизимларини такомиллаштириш даражаси ҳужжатларнинг ҳаракатланиши, 
бажарилишдаги тезкорлиги ва ташкилотлар раҳбарларини ҳужжат маълумотлари билан 
таъминлаш самарадорлигини аниқлайди. Бу шуни кўрсатадики, тараққиётга ҳаракат 
қилаётган ҳар бир ташкилот аниқ ташкиллаштирилган ҳужжатлар айланишига эга бўлиши 
керак. Шунинг учун, АКТнинг иш юритиш доирасидаги ўрнини ошиб бораётганини 
ҳисобга олган ҳолда йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор бериш керак. 
Иш юритишни автоматлаштирилган ҳолда олиб бориш, ҳужжатларни тез ва осон 
яратиш, сақлаш ёки тўғрилаш, ҳаракат йўналишини текшириш, шунингдек, унга киришни 
назорат қилишни таъминлашга шароит яратади”
12
Давлат статистика қўмитасида Microsoft платформаси, яъни SharePoint дастури 
асосида электрон ҳужжат айланиш тизими яратилган бўлиб, бу тизимнинг асосий мақсади 
— ташкилот инстанциялари бўйича электрон ҳужжатлар айланишини таъминлашдан 
иборат. 
11
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва 
Сенатининг 8 сентябрь куни бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги нутқи
12
Б.А.Бегалов, И.Е.Жуковская.//Информационно-коммуникационнқе технологии в эффективной 
организации статистической деятельности в условиях формирования инновационной экономики. 
Издательство “Фан” Академии наук Республики Узбекистан. Ташкент-2013 г. 74-77 ст. 


150 
Электрон ҳужжат айланиши тизими SharePoint – Web платформаси асосида ишлаб 
чиқилган. Ушбу тизим фойдаланувчиларнинг ўзаро ҳамкорликда ишлашларини тўлиқ 
таъминлайди.
Ўзидаги ҳужжатларнинг мазмуни билан рухсати бор ходимларга кириб танишиш 
имконини беради. SharePoint–Web платформасининг функционал имкониятларидан келиб 
чиққан ҳолда қўшимча узелларни яратиш ва уларнинг трафикларини бошқариш 
имкониятларини яратиб беради. 
Қўмитанинг электрон ҳужжат айланиши тизимида қуйидаги функциялар 
автоматлаштирилган: 
 барча кираётган ва чиқаётган корреспонденцияларни рўйхатдан ўтказиш, 
жумладан хат ва фуқаролар мурожаатларини ҳам; 
 кираётган ва чиқаётган ҳужжатларни таркиблаштириш; 
 ҳужжатларнинг бажарилиши ҳақида белгилар қўйиш ва бажарилган ҳужжатларни 
эса архивларга олиш; 
 давлат статистика ишлари ишлаб чиқариш дастурларини бажарилиши устидан 
назоратни амалга ошириш; 
Бу электрон ҳужжат айланиш тизимининг имкониятлари қуйидагилардан 
иборатдир: 
 ташкилот, корхона ва фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида бажариш 
бўйича берилган топшириқларни назорат қилиш; 
 тайёр бўлган ҳужжатларни ўз вақтида жўнатиш ва уларни юбориш реестрларини 
шакллантириш; 
 ўзаро чамбарчас бўлган ҳужжатлар билан ишлаш, рўйхатга олинган 
ҳужжатларнинг гиперматн тармоғини ташкил қилиш; 
 ҳужжатлардаги ахборотларга кириш ҳуқуқларини регламентини юритиш; 
 электрон маълумотномаларни шакллантириш; 
 электрон рақамли имзо асосида ҳимояланган ҳужжатлар билан ишлаш имконияти. 
Статистика органларида иш юритишни автоматлаштирилган ҳолда олиб бориш, 
ҳужжатларни тез ва осон яратиш, сақлаш ёки тўғрилаш, ҳаракат йўналишини текшириш, 
шунингдек, унга киришни назорат қилишни таъминлашга шароит яратилган.
Замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш иқтисодий 
ривожланишни юксалтиради, сарф-ҳаражатлардаги расмиятчиликни камайтиради, давлат 
идораларининг иш самарадорлиги ва ишлаб чиқариш унумдорлигини оширади. 

Download 10,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish