Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги



Download 10,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/244
Sana21.02.2022
Hajmi10,07 Mb.
#79225
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   244
Bog'liq
иктисодиётда АКТ

 
 
 «ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ» ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ МАВЖУД 
МУАММОЛАР ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ 
 
Г.Х.Турғунова (ТАТУ “Компьютер инжиниринг” факултети 1-курс магистранти) 
 
Бугунги кунда дунёнинг кўпгина ривожланган мамлакатларида «Электрон 
ҳукумат» тизимини жорий этиш устида кенг миқёсда ишлар олиб борилмоқда. Натижада, 
бу борада катта ютуқларга эришилмоқда. Юртимизда ҳам 2004 йилдан буён, ахборот-
коммуникация технологияларини ва «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш 
бўйича қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Олиб борилган ишлар натижасида, давлат органларида 450 дан зиёд ахборот 
тизимлари ишлаб чиқилди ва 260 давлат ахборот ресурслари шакллантирилди ва уларни 
юритиш электрон кўринишга ўтказилди. 2013 йилга келиб Ягона интерактив давлат 
хизматлари портали ишга тушди. Бугунги кунда, унда 1729 та ташкилотларнинг жами 308 
та давлат хизматлари тақдим этилмоқда. 2015 йилда эса Ўзбекистон Республикаси 
норматив ҳуқуқий ҳужжатларининг муҳокамаси портали очилди. У юртимизда ишлаб 
чиқилаётган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича малакали мутахассислар ва 
халқ фикрини, таклиф ва мулоҳазаларини олиш мақсадида яратилди. 2016 йил 24 
сентябрдан Бош вазир виртуал қабулхонаси Интернет тармоғида йўлга қўйилди. 2017 йил 
январ ойига келиб, бу порталга келиб тушган мурожаатлар сони 122 000 дан ошди. Бу 
давлат 
органлари 
ўз 
фаолиятларини 
олиб 
боришни 
маълум 
даражада 
автоматлаштирганлигидан далолат беради. Аммо шунга қарамай, “Электрон ҳукумат” 
тизимини ривожлантиришда бир қатор муаммоли вазиятларга дуч келинмоқда. Шулардан 
баъзиларини қуйида келтириш мумкин: 
1. Республикамизда АКТни ривожлантириш ва жорий этиш бўйича қабул 
қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни жисмоний шахслар ва давлат органлари 
ходимларига етарли даражада оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинмаслиги.
2. Ўзбекистонда «Электрон ҳукумат» тизими ғоясининг туб маъносини тўлиқ 
англаб етилмаганлиги.
3. Давлат органларининг фаолиятида фойдаланилаётган ахборот тизимларидан 
кўпгина раҳбарлар деярли фойдаланмаслиги.
4. Электрон рақамли имзо ва муҳрдан фойдаланишни халигача тўлиқ
йўлга 
қўйилмаганлиги. 


132 
5. Вилоятларда «Электрон ҳукумат»ни ривожлантириш учун инфраструктурани 
тўлиқ шакллантириб берилмаганлиги. 
6. Давлат органлари ўртасидаги ўзаро алоқани АКТ ёрдамида янада кучайтириш 
билан боғлиқ бўлган муаммолар.
Юқоридаги муаммоларни бартараф этишда қуйидаги ишларни амалга ошириш 
лозим: 
Меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш борасидаги камчиликни бартараф этиш 
учун доимий равишда турли хил соҳа мутахассисларига қабул қилинган конун ва 
қонуности, шунингдек меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни мазмун моҳиятини ёритиб бериш 
мақсадида учрашувлар, очиқ семинарлар, давра суҳбатларини ўтказиш мақсадга 
мувофиқдир.
Ўзбекистонда 
жорий 
этилаётган 
«Электрон 
ҳукумат» 
тизими 
архитектураси (1-расм) ва ғоясини аҳолининг кенг қатламларига адекват тушунтириш 
учун давлат органлари мутахассисларини АКТдаги билим даражаларини ва 
кўникмаларини ошириш, “Электрон Ҳукумат” тизимининг мазмуни ва мақсадини кенг 
ёритиш керак. 
 
 
 
1-расм. «Электрон ҳукумат» архитектураси 
“Электрон хукумат” тизимини амалиётда кенг жорий этишнинг асоси АКТ 
ҳисобланади. Шу муносабат билан, давлат органларининг ахборот тизимлари ўртасида 
ахборот интеграциялашувини мувофиқлаштириш ва йўлга қўйиш асосида ортиқча 
қоғозвозликка, бюрократияга сезиларли даражада чек қўйилган бўлади. Аҳолидан ортиқча 
маълумотлар сўраб, уларни овора қилинмайди.
Хулоса қилиб айтганда, “Электрон ҳукумат” тизимини яратишда бизда ҳам 
ҳуқуқий, ҳам малакали кадрлар етишмовчилиги масаласида, шунингдек давлат 
органларининг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйишдаги энг асосий муаммолар тўғри ечилса, 
мамлакатимизда “Электрон ҳукумат” тизимининг ривожланиши жадал суръатларда 
тезлашиб кетади. Натижада, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати ошади. 

Download 10,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish