Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети



Download 0,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/24
Sana21.02.2022
Hajmi0,95 Mb.
#79138
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24
Bog'liq
maktabgacha talim yoshidagi bolalarning miqdor va son tasavvurlarini tarkib toptirish

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


37 
1.3 Мактабгача таълим ёшидаги болаларда миқдор ва сон 
тушунчаларини шакллантириш. 
 
Ўқув
йилининг бошида ўрта гуруҳ тарбиячиси болаларнинг кичик 
гуруҳда олган билимларини ѐз давомида маълум даражада унутиб 
қўйганликларини сезади. Ўрта гуруҳга янги болалар ҳам келадилар. 5-6 
машғулотни ўтилганларни такрорлашга бағишлаш ва болаларни янги 
материални идрок этишга тайѐрлаш зарурлиги маълум бўлади. Асосан 
саноқни ўргатиш ва сонлар билан таништириш учун зарур бўлган тасаввур, 
кўникма ва малакалар мустаҳкамланади. 
Ўтилган мавзуни такрорлаш учун кичик гуруҳ дастурида тавсия этилган 
машқлардан бир оз мураккаблаштирилган ҳолда фойдаланилади. Машқлар 
дастурдаги топшириқларнинг 2-3 тасини бир йўла бажариш имконини 
беради. 
Болаларга тўплам ичидан айрим нарсаларни ажратиш ва нарсаларни 
тўпламга бирлаштириш машқ қилдирилади, улар ҳамма нарсалар учун 
умумий бўлган белгиларни ва нарсаларнинг фақат бир қисми учунгина хос 
бўлган умумий белгиларни ажрата олишга ўргатилади. Агар тарбиячи 
болаларнинг мазкур материални яхши ўзлаштирганликларини сезса, унда бир 
машғулот билан чекланиб қолиши мумкин. Акс ҳолда, бундай машқлар яна
машғулотнинг иккинчи қисмига киритилади. 
Болаларда теварак-атрофда турган якка (битта) нарсаларни ва нарсалар 
йиғиндиси (кўп)ни мустақил топа олиш кўникмаси мустаҳланади. Шу 
мақсадда ўрта гуруҳда кичик гуруҳдагига қараганда машқ бирмунча 
мураккаб 
вариантларидан 
фойдаланилади. 
Болаларга 
математик 
тушунчаларни шакллантиришда кўпроқ мустақиллик берилади, нимани 
қаердан излаш кераклиги, ,,қаранг, қайси нарсалар кўп, қайсилари биттадан 
учрайди", умумий кўрсатлар билан берилади. 
Болаларни фақат бир турдаги нарсаларни фикран бир гуруҳга бирлаш 
тиришга, уларнинг барчаси учун умумий бўлган хусусият (буюмларнинг 
нимага мўлжалланганлиги ва бошқалар) асосида ,,тўплам ҳосил қилиш"га 


38 
ўргатибгина қолмасдан, балки гуруҳни ташкил этувчи нарсаларнинг фақат 
бир қисми учунгина умумий бўлган белгиларни ҳисобга олишга, яъни қисм 
тўпламни ажратишга ҳам ўргатилади. Масалан, педагог болалар диққатини 
дераза токчасида турган кўп ўсимликлар орасида баланд ва пастлари, катта 
ва кичик барглилари борлигига жалб этади ва ҳоказо. 
Бу даврда асосий эътибор икки тўпламнинг миқдорини қиѐслашни 
машқ қилдиришга қаратилади. Болалар икки гуруҳнинг қайси бирида 
нарсалар кўп (кам)лигини ѐки уларнинг бараварлигини айтишга ўргатилади. 
Тарбиячи уларга гуруҳларни амалий равишда таққослаш, устма-уст ва ѐнма-
ѐн қўйиш усулларини эслатади. 
Болаларни нарсаларнинг бошқа белгилари ичидан миқдори томонини 
ажрата билишга ўргатиш муҳим аҳамиятга эга. Бунга мазкур ҳолда 
гуруҳнинг унчалик аҳамиятли бўлмаган белгиларини — гуруҳдаги 
нарсаларнинг ранги, катта-кичиклиги ва жойлашувини ўзгартириш орқали 
эришилади. 
Миқдорий тузилиши турлича бўлган тўпламлар билан ишлаш 
болаларда нарсалар сонини аниқ белгилаш заруратини ҳосил қилади. 
Саноқда ўзлаштириш учун шароит пайдо бўлади. 
Бу машғулотларда баъзи фазовий тасаввурлар аниқланади, ўнг чапни 
фарқлаш, нарсаларни чапдан ўнгга қараб ўнг қўл билан кўрсатиш, юқориги 
ва пастки (доскалар), чапдан ўнгга ибораларини тушуниш кўникмаси 
мустаҳкамланади. 
Болалар фигуралар — доира, квадрат, учбурчакни сезиш, ҳаракат ва 
кўриш йўли билан текшириб кўришни машқ қиладилар, уларни ранг ва 
ҳажмларидаги фарқларга қарамасдан билиб олишни ўрганадилар. 
Болаларнинг ўлчам муносабатлари: узунроқ—қисқароc кенгроқ—торроқ, 
кўпроқ—камроқ ҳақидаги тасаввурлари ва тегишли муносабатларни аниқлаш 
учун ѐнма-ѐн ва устма-уст қўйиш усулларидан фойдаланиш кўникмалари 
мустаҳкамланади. Биринчи машғулотлардаѐқ болаларда бу кўникмаларга 
қизиқиш уйғотиш ва шуғулланиш малакасини ўстиришни давом эттириш 


39 
муҳим 
аҳамиятга эга. 

Download 0,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish