Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 2,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/86
Sana14.07.2022
Hajmi2,11 Mb.
#797553
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   86
Bog'liq
БИОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

3.4. Мустақил ишлаш методлари
гуруҳига дарслик, қўшимча ўқув 
адабиѐтлари ва кўргазма воситалари устида мустақил ишлаш методлари 
киради. Мустақил ишлаш методининг ўзига хос хусусиятларидан бири 
ўқувчиларнинг ўқув топшириқларини ўқитувчининг бевосита бошқарувисиз 
бажаришидир. Мустақил ишлаш методида ўқувчиларнинг мустақил ўқув-
билиш фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш назарда тутилади. Мазкур 
методда дарслик, қўшимча ўқув адабиѐтлари, кўргазма воситалари устида 
мустақил ўтказилган кузатиш ва тажриба натижалари, масала ва машқлар 
ишлаш билим манбаи саналади. 
Барча методлар каби мустақил ишлаш методининг таълимий, тарбия-
вий ва ривожлантирувчи вазифаси мавжуд. Таълимий вазифаси сифатида
ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларни мустақил эгаллашлари, билимларни 
чуқурлаштириш, мустаҳкамлаш ва такрорлашни таъминлашини қайд этиш 
мумкин. Улар ўқувчиларнинг амалий ўқув кўникмалари ва малакаларни яхши 
ўзлаштиришларида, айниқса, муҳимдир, чунки мустақил ҳаракатсиз 
кўникмаларни автоматлашган ва ижодий характердаги малака даражасига 
кўтариб бўлмайди. 


66 
Тарбиявий йўналишдаги вазифаси ўқувчиларда мустақиллик, билиш 
фаоллиги, маънавият, фаол ҳаѐтий позицияни эгаллаш, меҳнатсеварлик ва 
инсоний фазилатларни таркиб топтиришга ѐрдам беради. 
Ривожлантирувчи йўналишдаги вазифаси ўқувчиларнинг илмий 
дунѐқараши, тафаккури, кўникма ва малакаларни ривожлантиришга ѐрдам 
бериш, иродани чиниқтишдир.
Мустақил ишлаш методлари таркибига мустақил иш топшириқларини 
бериш, ўқув фаолиятида мустақилликни ривожлантириш, ўқув меҳнати 
малакаларини таркиб топтириш, намунага мувофиқ мустақил ишларни ташкил 
этиш, ижодий топшириқлар бериш услублари киради. 
3.5. Ўқитишда ўқувчиларнинг фаолиятини рағбатлантириш ва 
асослаш методлари
гуруҳи таълим жараѐнида педагогик рағбатлантириш 
орқали ўқувчиларнинг янги ўқув материалини эгаллашларида иштиѐқ ва 
фаолликни таъминлайди. Мазкур методлар ўқувчиларнинг билишга бўлган 
қизиқишлари, ақлий фаолликлари, янги билимларни эгаллашга бўлган 
эҳтиѐжлари, мулоқот маданияти, ўз-ўзини назорат қилиш ва бошқариш, 
баҳолаш кўникмаларини ривожлантиришга замин тайѐрлайди. Шунингдек, 
таълимнинг ижтимоий аҳамиятини тушунтириш, ўқувчиларда онгли интизом, 
бурч ва маъсулиятни таркиб топтиради. 
Ўқитишда ўқувчиларнинг фаолиятини рағбатлантириш ва асослаш 
методлари гуруҳига ўқишга бўлган қизиқишни орттириш, дидактик-ўйин, ўқув 
мунозаралари, ўқувчиларнинг таҳсил олишдаги бурч ва маъсулиятини 
шакллантириш методлари мансуб бўлиб, улар қуйидаги: 
а) ўқишга бўлган қизиқишни орттириш методлари ўқувчиларда ижобий 
ҳиссиѐтни вужудга келтириш, қизиқарли аналогиялардан фойдаланиш, 
таажжубланиш эффекти, билиш қувончини вужудга келтириш, ўқувчиларни 
рағбатлантириш ва танбеҳ бериш услуби. 
б) дидактик-ўйин методи ўйин сюжетини танлаш, ўйин вазиятларини 
вужудга келтириш, ўқув-билишга оид ўйинларни танлаш, ўқувчиларни 
рағбатлантириш услуби. 


67 
в) ўқув мунозаралари методи ўқув баҳсларини келтириб чиқарадиган 
вазиятни яратиш, илмий баҳсларни вужудга келтириш, ўқувчиларни 
муваффақиятларга йўллаш, ўқувчилар фикрини баѐн қилиши, улар жавобидаги 
хатоларни тўғрилаш, ўқувчиларни рағбатлантириш услуби. 
д) ўқувчиларнинг таҳсил олишдаги бурч ва маъсулиятини 
шакллантириш методи таълим-тарбиянинг ижтимоий аҳамиятини тушунтириш, 
ўқишнинг шахсий аҳамиятини тушунтириш, ўқув талабларини қўйиш, 
ўқитишда 
рағбатлантириш 
ва 
танбеҳ 
бериш 
каби 
услубларни 
мужассамлаштиради. 

Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish