Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 2,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/86
Sana14.07.2022
Hajmi2,11 Mb.
#797553
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   86
Bog'liq
БИОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

 
5.1.
 
Ўқув жараѐнидаги назорат турлари. 
Таълим олувчилар томонидан ўқув материаллари ўзлаштирилганлиги, 
кўникма ва малакалар ҳосил бўлганлигини текшириш ва баҳолаш таълим 
жараѐнининг зарур таркибий қисми ҳисобланади. Бу фақат ўқитиш 
натижаларини назорат қилиш эмас, балки ўқув жараѐнининг турли 
босқичларида таълим олувчиларнинг билиш фаолиятига бошқариш ҳамдир. 
Ўқувчиларнинг ўзлаштиришларини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси 
Халқ таълими вазирлигининг 2006-йил 10-июндаги 152-сонли буйруғи билан 
тасдиқланган "Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг таълим 
тайѐргарлиги даражасини аниқлашнинг кўп баллик рейтинг тизими 


95 
тўғрисидаги Низом"га мувофиқ амалга оширилади. Бу Низомга кўра 
ўқувчиларнинг таълим тайѐргарлиги даражасини баҳолашнинг рейтинг тизими 
қуйидаги назорат турлари орқали амалга оширилади: 
1. Оралиқ назорат (ОН) ҳар бир ўқув фанидан ДТС бўйича ўқувчилар 
ўзлаштириши лозим бўлган асосий билим, кўникма, малакаларнинг 
элементлари сони аниқ белгиланган мажбурий стандартли назорат иши орқали 
амалга оширилади. Назоратлар сони дастур талабидан, фанни ўқитиш 
мазмунидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Назорат ишлари учун 
материаллар Республика Таълим Маркази (РТМ) ҳузурида ташкил этилган 
ижодий гуруҳ тамонидан тайѐрланади. 
2. Жорий назорат
 
(ЖН) оралиқ назоратлар орасида ўтказиладиган 
кундалик сўров бўлиб, у ўқувчилар билимида бўшлиқ пайдо бўлишининг 
олдини олиш, ўқув фаоллигини ошириш мақсадида амалга оширилади. Шу 
билан бирга таълимий ўргатувчи характерга ҳам эга бўлади. Ўқитувчи ҳар бир 
ўқувчининг жорий назоратдан ўтишини таъминлашга масъулдир. 
3. Ижодий фаоллик назорати (ИФН) рейтинг доирасида барча ўқувчилар 
учун мажбурий бўлмаган қўшимча топшириқлар ва ижодий ишларни ихтиѐрий 
бажариш орқали уларнинг истак ва хоҳишларига кўра ташкил этилади. Ҳар 
чоракда бир марта ўтказилади. 
4. Босқичли назорат (БН) ўқув йили тамом бўлгандан кейин имтиҳонлар 
ѐки синовлар шаклида амалга оширилади. Босқичли назорат учун намунавий ва 
синов имтиҳон материаллари РТМ томонидан тайѐрланиб, жойларга 
етказилади. 
5. Якуний назорат (ЯН) мактабда таълимнинг тўлиқ курси тугагандан 
сўнг Давлат аттестaцияси шаклида амалга оширилади. 
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ўқитувчи томонидан жорий 
(кундалик) назорат ҳамда ижодий фаоллик назорати учун материалларни 
тайѐрлаш ва ўқувчилар ўзлаштиришини баҳолашни амалга ошириб бориш 
лозим. 


96 
Бунда баҳолашнинг самарали бўлиши унинг илмий, услубий асосларига 
мувофиқ олиб борилиши билан боғлиқ. Улар шахсга йўналтирилган 
таълимнинг ўзига хос хусусиятларига мувофиқдир. 

Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish