Онг фақат инсонга хос бўлиб, объектив воқеликни психик акс
эттиришнинг олий формасидир
. Онг структурасига қуйидаги элементлар
киради.
а) субъект ва объектни фарқлаш (ўзликни англаш ва ўз-ўзини билиш)
в) инсоннинг мақсадли фаолияти(фаолият мақсадларини шакллатириши)
г)ушбу ҳолатларга алоҳида муносабатларни киритиш (ҳиссиёт оламини).
Онг шаклланишининг асосий шарти тилдир
. Инсон психикасининг
онг ости хоссалари бу инсон хулқ-атворига, онг мазмунига сезиларли таъсир
кўрсатадиган англанмайдиган психик процесслар йиғиндисидир (масалан:
интуиция, субсенсор идрок)
Психология бўйича биринчи илмий асар Аристотельнинг «Руҳ
тўғрисида» трактати ҳисобланади (384-322 й эрамиздан аввал)
Шарқ мутафаккирларидан Абу Наср Фаробий (870-950-951 йй), Абу
Райҳон Беруний (973- 1048 йй) Абу Али ибн Сино (980-1037), Умар Хайём
(1048-1131), Мирзо Улуғбек (1394-1449) инсон психикаси, ёш авлодни
тарбиялашда ўз фикр –мулоҳазаларини бой мерос қилиб қолдирганлар.
Психологияни руҳ тўғрисидаги фан сифатида шаклланишида қуйидаги 4
асосий босқични ажратиш мумкин:
1.
Психология руҳ тўғрисидаги фан – 2.5 минг йил аввал инсон
ҳаётидаги мавҳум хоссаларини руҳ орқали тушунтиришга ҳаракат қилганлар.
2.
Психология онг тўғрисидаги фан сифатида XVII аср. Фикрлаш, ҳис
қилиш, истакларни онг дейилган. Ўрганиш методлари- интроспекция (ўз-
ўзини кузатиш)
3.
Психология ҳулқ-атвор тўғрисидаги фан сифатида – XX аср
бошлари. Кўриш мумкин бўлган ҳодисалар кузатилган - ҳулқ атвор
ҳаракатлар, реакциялар. Мотивлар ҳисобга олинмаган.
4.
Психология психик қонунлар, меҳанизмларни ўрганадиган фан
сифатида замонавий босқич.
Ҳозирги замон психология фанининг асосий йўналишлари
1.
Бихевиоризм
- ўрганиш предмети сифатида фақат ҳулқ тан олинади.
Ҳулқ билан муҳит ўртасидаги муносабатларнинг қонуниятларини текшириш
тавсия этилади. Асосчиси Д.Уотсон (1878-1958)
2.
Необихевиоризм
– ХХ асрнинг 30 йилларида бихевиоризмни ўрнига
келган йўналиш бўлиб, ҳулқни бошқаришда психик ҳолатнинг актив роли
тан олинади. Намоёндалари: Э.Толмен (1886-1959), К. Халл (1884-1952)
Б.Скиннер (1909й)
149
3.
Гештальтпсихология
– ХХ асрда Германияда вужудга келган
йўналиш. Психик процессларни, қонуниятларни ҳосил бўлиш ва кечилишини
бир бутунликда ўрганиш. М. Вертгеймер (1880-1943) В.Келлер (1887-1967) К.
Левин (1890-1947й)
4.
Гуманистик психология
– ХХ асрнинг биринчи ярмида АҚШда
вужудга келган. Инсон олий мавжудот, олдига ўзини мукаммаллашга
интилиш учун мақсад қўяди деб қарайдилар. Г.Оллорт (1897-1967), А.
Маслоу (1908 - 1970) К.Роджерс (1902-1987).
5.
Фрейдизм –
Психоанализ таълимотидан ташқари инсон тўғрисидаги
йўналиш. З.Фрейд (1856 - 1939)
6.
Неофрейдизм
– психоанализ асосида вужудга келиб, шахс
шаклланишида жамият ролини тан олиш.
Ҳозирги замон психологиясининг тамойиллари
Психология фанининг ривожланиши қатор босқичларни ўз ичига қамраб
олиб, бу даврларда самарали тадқиқот ишлари олиб борилган. Айнан
тадқиқот ишларини самарали бўлиши учун фан доирасида тамойилларни
ишлаб чиқиш учун зарурат сезила бошлади. Бу борадаги ишлар Америка ва
бошқа чет эл психологияси йўналишлари намоёндалари томонидан илгари
сурилди. XX аср бошларида бихевиоризм, фрейдизм йўналишлари вужудга
келган эди. Бихевиоризм йўналиши ҳайвонларда ўтказилган кузатишлар
натижасига асосланган бўлиб, унинг намоёндалари Э.Торндайк ва
Дж.Уотсонлар ҳисобланади. «Бихевиоризм» инглиз тилида “ҳулқ-атвор”
деган маънони билдиради. Бу оқим психика ва онгни инкор қилиб, ҳулқ
билан ташқи муҳит ўртасидаги муносабатларни, қонуниятларни текширишни
таклиф қилади. Уларнинг фикрича, психологиянинг вазифаси стимулга
(қўзғатувчи), яъни сезги аъзоларига таъсир қилаётган қўзғатувчига ўқ отиш,
унга қандай жавоб реакцияси бўлишини, ёки бундай реакцияни қандай
стимул
туғдиришини
олдиндан
айтиб
бера
олишдан
иборат.
Бихевиористларнинг формуласи «S - R» дир.
Фрейдизм йўналишига веналик психиатр З.Фрейд асос солган. Унинг
фикрича, одам моҳиятига кўра ҳайвонга ўхшайди. Одамнинг хулқ-атвори ва
харакатлари иккита тамойилга: роҳатланиш ва реаллик тамойилига
бўйсундирилган бўлади. Бу оқим ҳам инсоннинг онгига ишонмайди З. Фрейд
ўзининг психологик назариясини одам ҳақидаги, жамият ва маданият
ҳақидаги умумий таълимотга айлантириб, ғарб мамлакатларида катта
эътибор қозонди.
1923-йилда психологларнинг биринчи йиғилишида К.Н.Корнилов
психологияни қайта қуриш вазифасини илгари сурди. Психология фанини
ривожлантиришда жудаям катта роль ўйнаган психологлар қуйидагилар:
150
Б.Ананьев, П.П.Блонский, С.Л.Рубинштейн, ЛС.Виготский, Р.С.Немов ва
бошқалар, шунингдек кейинчалик ўзбекистонда ҳам йирик олимлар етишиб
чиқди.
Улар
жумласига
М.Г.Давлетшин,
Э.Ғ.Ғозиев,
М.Воҳидов,
В.А.Токарева.
Р.З.Гайнутдинов,
В.М.Каримова,
Ғ.Б.Шоумаров,
Р.И.Суннатова, З.Т.Нишонова ва бошқаларни киритиш мумкин. Юқорида
номлари тилга олинган олимлар ўзларининг ғоялари ва миллий мафкуралар
билан ёшларда тафаккур сифатларидан «мустақиллик», «танқидийлик»
кабиларни шакллантиришга эътибор бермоқдалар.
Ҳозирги мустақиллик шароитида психологияга бўлган талаб-эҳтиёж
жуда кучайиб кетди. Ёшлар маънавиятини бойитиш учун уларнинг
дунёқараши, тафаккури, иродаси, умуман олганда онгини ўстириш зарур.
Бунинг учун экспериментал ишларни кучайтириши, таълим жараёнини янги
технологиялар асосида қайта қуриши лозим. Ҳозирда Республикамиз
университетларининг психология бўлимлари, кафедра, лабораториялари
илмий фикрлар марказига айлантирилди.
Мазкур муассасаларда психологик тадқиқотлар ўтказилиб, психик
жараёнлар, ҳолатлар, шахснинг индивидуал хусусиятлари, ҳиссий-иродавий
соҳасига доир назарий ва амалий билимлар қўлга киритилди. Айниқса, фан
соҳасида тадқиқотлар шу даражада кўпайдики, улар маълум қонун қоидага
таяниши лозим. Шу боис олиб борилаётган изланишларга асос бўлиши учун
тамойиллар ишлаб чиқилди.
Шунга кўра психологиянинг тамойиллари қуйидагича:
1. Детерминизм тамойили;
2. Онг ва фаолият бирлиги тамойили;
3. Психика ва онгнинг фаолиятда ривожланиши тамойили.
Тамойил – маълум фаолиятни бажаришда таяниладиган дастлабки
қоидалар тизимидир. Детерминизм тамойилига кўра, психика яшаш шароити
билан белгиланади ва шароит ўзгариши билан ўзгаради. Ҳайвонлар
психикасининг тараққиёти табиий сараланиш билан, одам психикаси
тараққиёти эса ижтимоий тараққиёт қонунлари билан белгиланади.
Онг ва фаолият бирлиги тамойилига кўра, онг ва фаолият бир-бирига
қарама-қарши ҳам, айнан бир нарса ҳам эмас. Улар бир бутунликни ташкил
этади. Онг фаолиятни ички режасини, дастурини ташкил этади. Бу тамойил
психологларга инсон хулқ-атвори, хатти-ҳаракатлари ва фаолиятларини
ўрганиш
орқали
хатти-ҳаракатлардан
кўзланган
мақсадларга,
муваффақиятларга эришишни таъминловчи ички психологик механизм, яъни
психикани объектив қонуниятларини очишга имкон беради.
Психика ва онгнинг фаолиятда тараққий этиш тамойилига кўра,
психикага тараққиёт маҳсулоти ва фаолият натижаси деб қаралса, уни тўғри
151
тушуниш ҳамда тушунтириб бериш мумкин. Бу тамойил Л.С.Выготский,
С.Л.Рубинштейн, В.М.Теплов каби психологлар ишларида ўз аксини топган.
Л.С.Выготский таълим психикани ривожлантиришга йўналтиришини,
П.П.Блонский эса тафаккурнинг кичик мактаб ёшида ўйинлар билан
ўспиринлик ёшида ўқиш билан боғлиқ тарзда ривожланишини таҳлил қилди.
С.Л.Рубинштейн «Онг фаолиятда пайдо бўлиб, фаолиятда шаклланади» деган
эди.
Илм фан ривожланиб, тараққий этиб бориши билан бирга психология
фанинг соҳалари ҳам кенгайиб бормоқда.
Замонавий психология фанининг асосий соҳалари қўйидаги кўринишга
эга:
Педагогик психология;
Тиббиёт психологияси;
Ёш даврлар психологияси;
Генетик психологияси;
Болалар психологияси;
Дифференциал психология;
Зоопсихология;
Когнитив психология;
Нейропсихология;
Парапсихология;
Педагогик психология;
Психодиагностика;
Психолингвистика;
Меҳнат психологияси;
Бошқарув психологияси;
Психотерапия;
Психофизиология;
Ижтимоий психология;
Педагогик психологиянинг предмети ўқувчиларга таълим-тарбия
беришнинг психологик қонуниятларини ўрганиш, ўқувчилар тафаккурини
тараққий топиши, интеллектуал фаолият малакалари ва усулларини
ўзлаштириш жараёнини бошқариш масалаларини ўрганади. Педагогик
психология бўлимлари қуйидагилардир:
а) таълим психологияси;
б) тарбия психологияси;
в) ўқитувчи психологияси;
Тиббиёт психологияси шифокор фаолиятининг ва бемор хулқ-
атворининг психологик жиҳатларини ўрганади. Уни қуйидаги тармоқлари
152
мавжуд:
а) нейропсихология — психик ҳодисалар билан миядаги физиологик
тузилишлар ўртасидаги нисбатни ўрганади;
б) психофармакалогия — доривор моддаларнинг шахс руҳий ҳолатига
таъсирини ўрганади;
в) психотерапия — беморни даволаш учун руҳий таъсир воситаларини
ўрганади;
Юридик психология - хуқуқ тизими билан боғлиқ бўлган психологик
масалаларни ўрганади. Унинг қуйидаги тармоқлари мавжуд.
а) суд психологияси - жиноий жараён иштирокчиларининг хулқ-
атворини, руҳий хусусиятларини таҳлил қилади;
б) криминал психология - жиноятчининг хулқ-атвори, шахсининг
шаклланишига доир психологик масалалар, жиноятнинг мотивлари билан
шуғулланади.
Ҳарбий психология - кишининг ҳарбий ҳаракатлар шароитидаги хулқ-
атвори билан боғлиқ ҳодисалар ўртасидаги ўзаро муносабатларини,
психологик тарғибот методларини, ҳарбий техникани бошқаришнинг
психологик муаммоларини ўрганади.
Спорт психологияси - спортчилар шахси ва фаолияти хусусиятларини,
уларнинг
психологик
жиҳатдан
тайёрлигининг
шарт-шароитлари,
мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ психологик
омилларни ўрганади.
Савдо психологияси – асосан ривожланган мамлакатларда кенг тараққий
этган бўлиб, кишилар руҳиятига тижорат таъсирини психологик шарт-
шароитини, харидорларга хизмат кўрсатишнинг психологик омилларини
аниқлайди. Модалар психологиясини тадқиқ қилади.
Санъат психологияси — санъат асарларининг яратилишида фаолият-
нинг психологик томонларини, инсон томонидан бадиий асарларни идрок
этилиши, турли ҳодисаларни пайдо бўлиши ва эстетик тарбия муаммолари,
мусиқавий, бадиий, адабий қобилиятларни шакллантириш ва тарбиялаш
муаммоларини ўрганади.
Илмий ижодиёт психологияси илмий фаолиятнинг психологик
хусусиятлари, ижодиётда интуиция ва илҳомни тадқиқ қилади.
•
Ривожланишнинг ёш хусусиятларини ўрганувчи соҳалар.
А) ёш психологияси - инсон шахсининг психологик хусусиятлари ва
билиш жараёнларининг онтогенезда ривожланишини ўрганади. Ёш
психологияси болалар психологияси, ўсмирлар психологияси, катталар
психологияси, геронтопсихология каби тармоқларга бўлинади.
Б) патопсихология- мия фаолияти бузилишлари натижасида келиб
153
чиқадиган турли шаклдаги руҳий ривожланишдан четланишни ўрганади.
Олигофренопсихология - миянинг туғма камчиликлари туфайли пайдо
бўладиган бўлимларни ўрганади.
Сурдопсихология – эшитиш фаолиятида жиддий нуқсонлари бўлган
болаларнинг ривожланишини ўрганади.
Тифлопсихология – кўриш қобилияти паст ёки умуман кўрмайдиган
киши фаолиятини ўрганади.
Қиёсий психология –ҳаётнинг филогенетик шаклларини ўрганувчи
психология соҳаси бўлиб, инсон ва ҳайвонлар психологиясини солиштириш
орқали ўхшашлик ва фарқ қилувчи томонларини аниқлайди.
Акмеология етуклик даражасига эришган шахс ривожланишининг
юқори даражаси уларнинг қонуниятлари ва механизмларини, айниқса
ривожланишининг энг юқори чўққига эришиш хусусиятларини ўрганади.
Шу билан бирга психологиянинг бир қатор тадбиқий соҳалари ҳам
мавжуд.
Экспериментал психология – экспериментал методлар ёрдамида психик
ҳодисаларни тадқиқ қилишнинг умумий соҳаси. Психология фан сифатида
фалсафадан ажралиб чиқишида, экспериментал тадқиқотлар ўтказишда
асосий роль ўйнаган.
Экстремал психология – инсонннинг ўзгарган муҳит шарт-
шароитларида психик фаолиятнинг кечиши қонуниятларини ўрганадиган
психология соҳаси.
Психофизиология – одамларнинг индивидуал психологик
ва
психофизио-логик фарқларини тадқиқ қилувчи, психология соҳаси.
Сиёсий психология – жамиятнинг сиёсий ҳаётидаги психологик
хусусиятлар, ҳолатлар, қонуниятлар, таъсирчанлик ва таъсир кўрсатиш
жараёнлари каби жабҳаларни текширувчи психология соҳаси.
Оила психологияси – оила психологиясини ўрганувчи, фанлараро
тадқиқот қилишга йўналган психология соҳаси.
Парапсихология – ҳозирги замон фанининг чегарасидан ташқаридаги,
тушунтириш қийин бўлган психик ҳодисаларни ўрганади.
Do'stlaringiz bilan baham: |