Умумий психология
– психологик соҳада психиканинг умумий
қонуниятларини ва психиканинг шаклланишини, ривожланишини асосий
қонуниятларини ишлаб чиқувчи инсон ҳулқ атворини ўрганувчи фандир.
Психология инсон миясида содир бўладиган ва динамик ўзгарувчан
психик хоссаларда акс этадиган: сезги, идрок, хотира, хаёл, тафаккур, нутқ
каби психик процессларни ўрганади.
Психология яна психик ҳолатларни яъни қисқа муддатли психик
процессларни шахс хусусиятлари билан боғлиқлигини (нохушлик ва
ёқимлиликни, осойишталикни ҳис этиш, ҳавотирланиш, дадиллик, бардамлик
)ни ўрганади.
Бундан ташқари психология инсоннинг индивидуал типологик
хусусиятлари: темперамент, характер, қобилиятларни ҳам ўрганади.
Психология предметининг моҳиятини 1- сонли схемада кўриш мумкин.
Психика
Объектив борликни онгда акс эттириш
Шахс
Шахснинг индивидуал
хусусиятлари
Темперамент
Характер
қобилиятлар
Диккат
Фаолият
Мулоқот
,
нутқ
Билиш (аклий, интеллек
туал) фаолияти
Фаолиятининг эмоционал
иродавий соҳаси
сезги
идрок
хотира
хаёл
тафаккур
хиссиёт
ирода
147
И.П. Павлов томонидан «анализатор» тушунчаси киритилган бўлиб, у
қўзғатувни қабул қилиш, қайта ишлаш ва қайта жавоб беришда қатнашувчи
афферент ва эфферент нерв структураларининг йиғиндисидир. Организмга
таъсир этиб реакция ҳосил қила оладиган ҳар қандай фактор қўзғатувчи бўла
олади. Реакция эса организмнинг ушбу қўзғатувчи таъсирига бўлган
жавобидир.
Ички ёки ташқи қўзғатувчи таъсирига организмнинг автоматик жавоб
реакцияси , рефлекс дейилади.
Рефлекслар шартли ва шартсиз бўлади. Шартсиз рефлекс- И.М.Сеченов
ва И.П.Павловларнинг рефлектор назарияларини асоси бўлиб – бу стимулдан
туғма инстинктлари асосида таъсирланиши. Шартли рефлекс эса актуал
эҳтиёжлар томонидан мустаҳкамланган, организм ҳаёт давомида орттирган
реакциясидир.
Инсон психикасини ўрганишда физиологиянинг олий нерв фаолияти
тадқиқотларида эришилган ютуқлари алоҳида аҳамият касб этади.
Хусусан А.Р.Луриянинг бош мия блоклари таълимотидир. А.Р.Лурия
миянинг 3 та блокни фарқлайди:
а) энергетик – мия нормал ишлаш тонусини қуввватлаш;
б) қабул қилиш, қайта ишлаш ва ахборотни сақлаш;
в) фаолиятни программалаштиришни тартибга солиш ва назорат
қилишни таъминлаш.
Бош мия яримшарлари функцияларининг муайян йўналиши алоҳида
аҳамият касб этади. (жадвал №1).
1 – жадвал
Чап яримшар
Ўнг яримшар
1.
Хронологик тартиб
2.
Карта, схемаларни ўқиш
3.
Исм, сўз, символларни эсда
сақлаб қолиш
4.
Нутқ активлиги
5.
Оламни
қувноқ,
енгил
Оламни маъюс, ғамгин кўриш кўриш.
6.
Деталли идрок
1. Кундалик вақт
2. Конкрет фазо
3. Образларни, конкрет ходисаларини
эслаб қолиш
4. Эмоционал холатни ҳис этиш
5. Бир бутун образли идрок
Психологик ҳодисаларни ўрганишда П.К Анохиннинг функционал
системаси тўғрисидаги назарияси муҳим аҳамиятга эга .П.К. Анохин фикрига
148
кўра хатти-ҳаракат акцептори ҳаракат натижаларини олдинга қўйилган
мақсад билан солиштиришга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |