Сборник докладов республиканской научно-технической конференции значение информационно-коммуникационных


РАҚАМЛИ ТЕЛЕВИДЕНИЯДА ЮҚОРИ АНИҚЛИКДАГИ ИТЕРАТИВ



Download 7,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/267
Sana14.07.2022
Hajmi7,55 Mb.
#795134
TuriСборник
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   267
Bog'liq
Maqola

РАҚАМЛИ ТЕЛЕВИДЕНИЯДА ЮҚОРИ АНИҚЛИКДАГИ ИТЕРАТИВ 
КОДЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ АНИҚЛАШ 
Ш.Ш. Атаджанов
(катта ўқитувчи, ТАТУ

Ҳозирги кунда рақамли телевидение (РТВ) хизматлари юқори суръатлар 
билан ривожлантирилмоқда ва инсон фаолиятининг тегишли соҳаларига 
кириб келмоқда.
Телевизион сигналлар ва ахборотларни рақамли усуллар асосида узатиш 
тизимларида сигналлар кетма-кетлигидаги бузилишларни олдини олиш, яъни 
юқори шовқинбардошлиликни таъминлаш долзарб вазифалардан бири 
ҳисобланади. Рақамли телевиденияга (DVB-Т/T2, DVB-S/S2) кенг кўламда 
ўтиш шароитида бу масала янада муҳим саналади. Чунки рақамли 
телевизион (ТВ) сигналлар динамик ҳаракатларнинг рақамли қайта 
ишланадиган электрон шакли ҳисобланиб, уларнинг кетма-кетликдаги 
элементлари кучли синхронлашган қоида асосида “нуқтадан нуқтагача (ёки 
пикселдан пикселгача)” тамойили асосида узатилади. Алоқа каналидаги 
шовқинларнинг фаоллашган шароитида ушбу сигналлардаги элементларнинг 
ҳусусиятларида ўзгаришлар кузатилади, натижада узатилган фойдали кодли 
кетма-кетликнинг тузилиши ўзгаради, бу ҳолат ўз навбатида мантиқий “0” 
нинг мантиқий “1” кўринишида ёки аксинча қабул қилинишига олиб келади. 
Ҳажм жиҳатидан ҳар тарафлама ўсиб бораётган рақамли телевизион 
сигналларнинг 
шовқинбардошлилигини 
ошириш 
муаммоси 
ҳамда 
фойдаланувчилар томонидан қабул қилинаётган ТВ ва мультимедиа 
ахборотларининг сифатига қўйиладиган талаблар рақамли техника ва 
технологияларнинг ҳозирги ривожланиш босқичида асосий масаладир. 
Ҳозирги кунда кодлаш назарияси йўналишидаги янги ютуқ ҳисобланган 
юқори аниқликдаги итератив кодлаш ва декодерлашнинг (ЮИКД) назарияси 
ва амалиёти тез суръатлар билан ривожланмоқда. 


200 
Юқори аниқликда итератив кодлаш усули матрица кўринишидаги қайта 
ишланаётган рақамли символларнинг ҳар бир сатри ва устуни бўйича 
тенглигини (паритетини) текширишга асосланган.
ЮИКД тизимини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотда қуйидагилар амалга 
оширилди:
реал вақтда рақамли видеотасвирларни ва медиаконтентни кодлаш ва 
декодерлашнинг самарали итерация усули ишлаб чиқилди;
такрорий декодерлашга асосланган Чейз ва Витерби алгоритмларини 
такомиллаштириш орқали узатилган рақамли контентни юқори аниқликда 
итерацияли кодлаш ва декодерлашни модификацияланган алгоритмлари 
ишлаб чиқилди; 
юқори аниқликдаги итерацияли кодларни (ЮИК) ва унинг 
алгоритмларини ҳозирги кунда фойдаланилаётган блокли ва сверткали 
кодлар ўрнига ишлатиш орқали жуда юқори шовқинбардошлилик (1,4·10
-13

даражасига ва қувват бўйича максимал 15,39 дБ энергетик ютуққа эришилди; 
юқори аниқликдаги итерацияли кодларни блокли ва алгебраик схемада 
кодлаш ва декодерлаш моделлари яратилган ҳамда уларнинг аналитик 
ифодалари ишлаб чиқилди; 
дастурланувчи мантиқий интеграл схема (микроконтроллер) базасида 
470-858 МГц частота диапазонида итерацияли кодларни юқори аниқликда 
кодлаш ва декодерланишини амалга оширувчи янги кодекнинг модели ишлаб 
чиқилган ва рақамли контент сигналларнинг сифатини 3,03 мартага 
оширилиши таъминлаган. 
ЮИКД тизимининг алгоритмлари яратилиб, “Юқори аниқликдаги 
итерацияли кодларни тадқиқ қилиш ва кодлаш алгоритмларини таққослаш 
учун дастурий модул” ҳамда “Юқори аниқликдаги итератив декодерлаш 
асосида хатолик эҳтимоллигини аниқлаш учун дастур” ишлаб чиқилди ҳамда 
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг DGU 08197-сон 
ва DGU 05359-сон гувоҳномалари олинди. 
Мазкур дастур тадбиқ қилинганда, халақитбардошлиликнинг юқори 
чегарасини (10
-12
) таъминлаш шароитида рақамли телевидение сигналларини 
шовқинбардошли кодлаш жараёни амалга оширилганда янги ишлаб чиқилган 
юқори аниқликдаги итерацияли кодларни қўллаш орқали блокли кодлар 
(Рид-Соломон коди)га нисбатан 4,14 дБ, сверткали кодлар (Витерби 
алгоритми)га нисбатан 2,85 дБ ва сверткали кодларни кўпбўсағали 
декодерлаш алгоритмига нисбатан 0,95 дБ энергетик ютуққа эришилди. 
Янги ишлаб чиқилган ЮИКД тизимини тадбиқ қилишдан олинадиган 
иқтисодий самарадорлик ишда қувват бўйича умумий самарадорликни 
ошириш ҳамда узатиш-қабул қилиш қурилмаларининг элемент базасига 
тегишли тузилмавий ўзгартиришларни киритиш ҳисобига DVB-T2 тизимида 
ишлатилаётган рақамли ТВ узаткичларнинг (NEC фирмаси) қувват сарфини 
камайтириш бўйича тавсияларни ўз ичига олади. Хусусан, юқори 
аниқликдаги кодларни итерацияли кодлаш ва юқори аниқликда декодерлаш 
алгоритмларини тадбиқ қилиш орқали ҳозирги кунда ўтказиш полосаси 


201 
бўйича чекланган каналлар учун рақамли узатишда фойдаланилиб 
келинаётган блокли код (Рид-Соломон коди) алгоритмларига нисбатан 
қувват бўйича самарадорликни 7,6 марта ошириш мумкинлиги ҳисобланди. 
Юқори аниқликдаги кодларни ва ЮИКД тизимини яратиш бўйича 
тадқиқот ишидан олинган илмий-амалий натижалар республикада рақамли 
телевидения тизимини янада ривожлантиришда, хусусан, Радиотелеузатиш 
марказларида 
рақамли 
ТВ 
ва 
медиа 
контент 
сигналларининг 
шовқинбардошлилигини ва сифатини ошириш, рақамли сигналларни 
узатишдаги шовқинбардошли кодлаш ҳусусиятларининг барқарорлигини 
таъминлаш, MPEG-4 стандартидаги рақамли контентни кодлашда таркибида 
юқори аниқликдаги итерацияли кодларни қўллаш орқали сигналлар 
сифатини яхшилаш, рақамли сигналларнинг халақитбардошлилигини ва 
узаткичларнинг қувват сарфи бўйича самарадорлигини оширишда келажакда 
инобатга олинувчи тавсияларни ишлаб чиқиш жараёнида муҳим илмий-
амалий аҳамиятга эга. 

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   267




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish