Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва 
халқаро шартномаларида мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари ва 
эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш соҳасида

- инсон ҳуқуқлари соҳасида қонун ҳужжатларини доимий 
равишда таҳлил қилади ва уни такомиллаштириш юзасидан 
таклифлар киритади; 


16 
- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат бошқаруви 
органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан 
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва халқаро 
шартномаларида 
мустаҳкамланган 
инсон 
ҳуқуқлари 
ва 
эркинликларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади; 

халқаро 
тажрибани 
ўрганади 
ва 
халқаро-ҳуқуқий 
нормаларнинг 
Ўзбекистон 
Республикаси 
қонунчилигига 
имплементация қилиш бўйича таклифлар киритади; 
- фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти 
даражасини ошириш, аҳолида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига 
ҳурмат руҳини, қонунга итоаткорликни шакллантириш бўйича чора-
тадбирларни ишлаб чиқади; 
- давлат органларида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун 
ҳужжатларига риоя қилиниши ҳолатини ўрганади ва умумлаштиради 
ҳамда уларни яхшилаш юзасидан тегишли давлат органларига 
таклифлар киритади; 

инсон 
ҳуқуқ 
ва 
эркинликларини 
ҳимоя 
қилишда 
адвокатуранинг 
ролини 
кучайтиришга, 
фуқаролик 
жамияти 
институтларини ривожлантиришга ҳамда уларнинг ҳуқуқий асослари 
мустаҳкамланишига кўмаклашади; 
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон 
ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва Инсон ҳуқуқлари бўйича 
Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан ўзаро ҳамкорлик 
қилади, шу жумладан инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиниши 
мониторинги соҳасида; 
- фуқароларнинг ўз конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари 
бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини холисона ва ҳар томонлама 
кўриб чиқишини таъминлайди, улар бўйича қонун ҳужжатларига 
мувофиқ чора-тадбирлар кўради. 
Давлат органлари, жамоат ташкилотларининг ҳуқуқий 
тарғибот бўйича ишларини самарали мувофиқлаштириш соҳасида: 
- ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий таълимнинг аҳволини таҳлил 
қилади, уларни яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқади; 
- жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни оширишга, 
қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий билимлар аҳоли 
ўртасида тарғиб қилинишини ташкил этади; 

ҳуқуқ соҳасида таълим ишлари услубий жиҳатдан 
таъминланишини ташкил этади, ҳуқуқий тарбия ва таълимнинг 
замонавий шаклларини жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади; 


17 
- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг 
талабалари ва ўқувчилари учун юридик дарсликлар, ўқув 
қўлланмалари, 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар 
тўпламлари, 
шунингдек, бошқа юридик адабиётлар нашр этиш режаларини ишлаб 
чиқади ва нашр этилишини ташкил этади; 
- жамиятни ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш тизимини 
такомиллаштириш бўйича дастурлар ва тадбирларни ишлаб чиқади 
ва амалга оширади; 
- адлия органлари ва муассасалари учун ҳуқуқий ахборотни 
йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг дастурий-техник 
воситалари ва технологиялари жорий этилишини ташкил қилади; 
- адлия органлари ва муассасаларини зарур қонунчилик 
материаллари билан таъминлаш чораларини кўради; 
- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари 
миллий базасини яратиш ва сақлашни ташкил қилади, юридик ва 
жисмоний 
шахсларнинг 
улардан 
белгиланган 
тартибда 
фойдаланишини таъминлайди; 
- ҳуқуқий ахборотлар давлатлараро алмашинишини амалга 
оширади; 
- кодекслар ва қонун ҳужжатлари тўпламларини, шу жумладан
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбаи 
ҳисобланган “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 
шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан 
биргаликда “Ўзбекистон Республикаси ҳалқаро шартномалар 
тўплами”ни расмий нашр этилишини ташкил этади; 
- тегишли давлат бошқаруви органлари билан биргаликда 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва тарқатиш, қонун 
ҳужжатлари 
маълумотларининг 
электрон 
базасини 
яратиш 
қоидаларини белгилайди, уларнинг ижро этилишини таъминлаш 
чора-тадбирларини кўради. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish