Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

 Вазирликнинг асосий вазифалари 
ҳисобланади: 
- фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини 
ишончли ҳимоя қилишни, қонун устуворлиги, давлат ҳокимияти ва 
бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат 
тузилмалари фаолиятида қонунийликни таъминлашга йўналтирилган 
жамият ва давлат қурилиши соҳасида норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни 
қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини изчил амалга 
ошириш; 
- давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, шунингдек 
назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларда, шу жумладан 
прокуратура органларида ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун 
ҳужжатлари талабларига, қонунийликка қатьий риоя этилиши 
устидан белгиланган тартибда самарали назоратни амалга ошириш; 
улар томонидан суиистеъмолликларга, қонун бузарликларга, қонун 
ҳужжатлари талабларини ижро қилмаслик ҳолатларига, ҳуқуқий 
нормаларни ўзбошимчалик билан, нотўғри талқин қилинишига, 
субъективликка, қонунни қўллашда тор идоравий, танлаб олиш каби 
ёндашишга йўл қўймасликка йўналтирилган ҳуқуқий таъсир 
чораларини амалга ошириш; 
- давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи ва назорат тузилмаларининг норма ижодкорлиги фаолиятини 
тизимли таҳлил қилишни ташкиллаштириш, улар томонидан 
киритилган ёки қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва бошқа 



ҳужжатлар 
лойиҳаларининг 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Конституцияси, қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган 
ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик 
техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан ҳар 
томонлама экспертизани амалга ошириш; амалдаги қонун 
ҳужжатларидаги “оқ доғлар”ни, шунингдек, коррупциянинг келиб 
чиқишига, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишига шароит яратиб 
бераётган қоида ва нормаларни аниқлаш; 
- фуқаролик жамияти институтларининг ҳар томонлама 
ривожланишини, 
аҳолининг 
турли 
қатламлари 
ҳуқуқ 
ва 
манфаатларини ҳимоя қилишда, мамлакатни демократик янгилаш ва 
модернизациялашда фаол иштирокини ҳуқуқий таъминлашга 
йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш; Ўзбекистон 
Республикасининг 
Конституцияси, 
қонунлари 
ва 
ҳалқаро 
шартномаларида 
мустаҳкамланган 
инсон 
ҳуқуқлари 
ва 
эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш; 
- нодавлат нотижорат ташкилотларининг қонунийлигини, 
фаолият 
кўрсатишларининг 
ташкилий-ҳуқуқий 
асосларини 
такомиллаштиришни, уларнинг аҳолининг турли қатламлари 
манфаатларини ҳимоя қилишда, ижтимоий-иқтисодий, гуманитар 
ривожланиш 
дастурларини 
амалга 
оширишда, 
мамлакатни 
демократик янгилаш ва модернизациялашда иштирокини таъминлаш; 
мамлакатда рўйхатдан ўтган халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат 
ташкилотлари фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя 
этилиши устидан тизимли мониторинг ўтказиш; 
- жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий маданиятни 
оширишга, қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий 
тарғибот ва маърифат соҳасидаги давлат органлари, жамоат 
бирлашмаларининг фаолиятини самарали мувофиқлаштиришни 
амалга ошириш; 
- судларни ҳар томонлама моддий-техникавий ва молиявий 
жиҳатидан таъминлаш, суд ҳужжатларининг сўзсиз ижро этилишига 
йўналтирилган 
давлат 
сиёсатини, 
ташкилиш-ҳуқуқий 
чора-
тадбирларни амалга ошириш, суд ҳокимиятининг мустақиллигини 
янада мустаҳкамлаш; 
- нотариат, адвокатура, ФҲДЁ органлари ҳамда фуқаролар ва 
юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмалар 
фаолиятини самарали амалга оширишга йўналтирилган давлат 
томонидан тартибга солиш тизимини изчил такомиллаштириб бориш; 



- бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришнинг норматив-ҳуқуқий 
базасини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга 
ошириш, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектларини
хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги 
корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли 
ҳимоя қилинишини таъминлаш, бу соҳада бюрократик тўсиқ ва 
ғовларни яратишга йўл қўймаслик; 

шартномавий-ҳуқуқий 
интизомни 
мустаҳкамлаш, 
шартномаларни, энг аввало қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш 
соҳасида 
шартномаларни 
тузиш 
ва 
бажаришда 
хўжалик 
субъектларига амалий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича комплекс 
чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; 
- тегишли давлат органлари билан биргаликда халқаро-ҳуқуқий 
муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг 
самарали ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш; 
- ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, давлат ва 
жамият қурилиши соҳасини демократлаштиришнинг замонавий 
талаблари ва жараёнларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг 
малакасини ошириш бўйича назорат қилиш ва мувофиқлаштириш. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish