55
келиб Польша армиясининг парчаланган гурухларигина қаршилик
кўрсатарди; қамалда қолган Варшава 28 сентябргача жанг қилди.
Германия қўмондонлиги рақибнинг харакатсизлигидан
фойдаланиб
Дания ва Норвегияни босиб олишга қарор қилди. Бу мамлакатлар Германияга
Шимолий Атлантикада денгиз операцияларини амалга ошириш учун
ишончли база бўлиб хизмат қиларди. Гитлер бу мамлакатларнинг
бетарафлиги билан хисоблашишни хатто хаѐлига хам келтирмади. 1940 йил 9
апрелда немис қўшинлари Копенгагенга ва Норвегиянинг бир неча
портларига кирди. Дания хукумати шу куниѐқ ўзининг таслим бўлганини
эълон қилди, Норвегия хукумати эса армия ва халқни қаршилик кўрсатишга
чақирди ва ѐрдам сўраб Англияга мурожаат этди. Бироқ ташаббус ва кучлар
устунлиги Германия томонида эди. Мамлакатнинг катта қисми
босиб
олинган, хокимият махаллий фашист Видкун Квислингга топширилган эди.
қирол ва хукумат Норвегия қўшинининг қолдиқлари билан Англияга чиқиб
кетди.
Норвегия тор-мор қилинган пай тга келиб Германия қўшинлари
Англия ва Францияга хужум қилишга қизғин тайѐргарлик кўрарди. Хужум
1940 йил 10 майда бошланди. 20 майдаѐқ вермахт қўшинлари Калега чиқди
ва Дюнкерк яқинида иттифоқчиларнинг 340 минг кишилик қўшинини
қуршовга олди. Англия қўмондонлиги уни эвакуация қилиш хақида қарор
қабул қилди. Техника душманга ташлаб кетилди. Шундан сўнг немис
қўшинлари Франция пойтахтига қараб юрди ва 14 июнда шахарга кирди.
1940 йил 22 сентябрда Германия, Италия ва Япония Учлар битимини
тузди. 1940-1941 йилларда шартномага фашистлар Германиясининг
иттифоқчилари – Руминия, Венгрия, Болгария,
Словакия ва Хорватия
қўшилди.
1941 йил 22 июнда немис қўшинлари СССРга уруш эълон қилмай
бостириб кирди. Куздаѐқ вермахт Москва ва Ленинград остонасида турарди.
Бироқ Англияни бирѐқлик қилмай туриб СССРга қарши уруш бошлаш
Гитлернинг катта хатоси бўлди. Москва остонасида қизил Армиянинг
декабрь ойидаги қарши хужуми Гитлернинг кампанияни тез тугаллашга
бўлган барча умидларини пучга чиқарди.
2-савол. Урушдаги бурилиш
Тинч океанида Мидуэй атолли яқинида бўлган жанг урушда
бошланган бурилишнинг биринчи қадамлари бўлди.
Япон эскадраси
Мидуэйга сездирмасдан келиб, уни босиб олмоқчи бўлди. Бироқ
японларнинг нияти ўз вақтида фош қилинди. Оролга америкаликларнинг
қўшимча кучлари етиб келди. Авиабардорларда жойлашган самолѐтлар
мухим рол ўйнаган бу жангда япон эскадраси тор-мор келтирилди.
Япониянинг 4 энг яхши авиабардори чўктириб юборилди. Бу жангдан сўнг
Япония Тинч океанида хужумкор харакатлардан воз кечди.
56
1942 йил октябрда Англия қўшинлари Шимолий Африкада қарши
хужумга ўтди. Ал-Аламайн яқинидаги жангда Италия ва Германия
қўшинлари яксон қилинди. Улар ғарбга чекина бошлади. Ноябрда Шимолий
Африканинг
қарама-қарши
томонидан,
Марокашга
Эйзенхауэр
қўмондонлигидаги Америка қўшинлари келиб тушди. Тунисда икки
томондан денгизга сиқиб қўйилган Италия-Германия қўшинлари 1943 йил 13
майда таслим бўлди.
1943 йил ѐзда СССР-Германия фронтида хам туб бурулиш ясалди.
Сталинград ва Курск остонасидаги жанглар ташаббус қизил Армия қўлига
узил-кесил ўтганини англатар эди. Мамлакат худудини босқинчилардан озод
қилиш бошланди.
3-савол. Урушнинг якунловчи босқичи
Иттифоқчилар 1944 йил июль
ойининг охирларида Шимолий
Францияда умумий хужумни бошладилар. Августда Америка ва Франция
қўшинлари Франция жанубига тушдилар. Иттифоқчилар хужуми мамлакатда
антифашистик қўзғолоннинг бошланиши билан бир вақтда юз берди.
қўзғолон 18 августда Парижда бошланди ва тўрт кундан сўнг бутун шахар
қўзғолончилар қўлига ўтди. Шахарга иттифоқчилар яқинлашгач, қуршовга
олинган Париж гарнизони таслим бўлди. 1944 йил охирига келиб Франция
хамда Бельгиянинг катта қисми озод қилинди. Иттифоқчиларнинг
қўшинлари Германия чегарасида турарди.
1945 йил 4-11 февралда Ялтада «катта учлик»нинг қрим
конференцияси ўтказилди. Бу учрашувда асосан Германиянинг келажаги
мухокама қилинди. Германия узил-кесил таслим бўлишига
эришиш ва уни
оккпуация қилишга келишилди. Германиядан репарациялар ундириш лозим
деб топилди. СССР Германия тор-мор келтирилганидан сўнг орадан 2-3 ой
ўтгач, Япония билан урушга киришиш ниятини тасдиқлади. Бўлғуси
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иш тартиби хақида келишиб олинди.
7 майда немис қўшинлари ғарбда таслим бўлди, 8 майдан 9 майга ўтар
кечаси фельдмаршал Кейтель Германия хукумати номидан Берлинда
Германиянинг узил-кесил таслим бўлиши хақидаги хужжатга имзо чекди.
Иттифоқчилар томондан бу хужжатни Совет қўмондонлиги вакили маршал
Г.К.Жуков, Буюк Британиядан – маршал А.Теддер, АқШдан – маршал
К.Спаатс, Франциядан – генерал Ж.Делатр де Тасиньи имзолади. Шу
куни
совет қўшинлари қўзғолон кўтарган Прага шахрини озод қилди. Шу кундан
эътиборан немис қўшинларини асир олиш бошланди. Европада уруш тугади.
Германиянинг таслим бўлиши нафақат Европада уруш тугагани, балки
иттифоқчиларнинг бош рақиби мағлубиятга учраганини хам англатар эди.
Япония билан уруш хам нихоясига етиб бормоқда эди. Апрелда АқШ
қўшинлари Япониядан 500 км нарида жойлашган Окинава оролига келиб
тушди. Ёхда японлар Филиппин, Индонезия ва Индохитойнинг бир қисмидан
сиқиб чиқарилди. Бироқ харбий харакатлар 1946 йил охиригача чўзилиши ва
57
бу америкаликларга 1 миллионга яқин қурбон келтириши тахмин қилинди.
Айни шу сабабли АқШ Японияда ядро қуролини қўллашга қарор қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: