“sanoat va xizmat ko'rsatish sohalarining raqamli transforma t siyasi: tendensiyalar, boshqaruv, strategiyalar” Xalqaro ilmiy-amaliy anjuman



Download 5,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/531
Sana13.07.2022
Hajmi5,93 Mb.
#787448
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   531
Bog'liq
13714 1 5503376EFCE8575E605B9B65ADF82BB787B9A90D

 
««Новаторлик»
 
рақобатбардош
-
ликни ошириш 
воситаси 
сифатида
 
 
 
Рақобат 
назарияси
 
 
Инновация
-
лар 
назарияси
 
 


“SANOAT VA XIZMAT KO‘RSATISH SOHALARINING RAQAMLI TRANSFORMATSIYASI: 
TENDENSIYALAR, BOSHQARUV, STRATEGIYALAR”
13
5) тадбиркорлик субъектларининг даромад манбаи сифатидаги новаторлик фазилатига 
эга бўлган 
сармоядорлик 
таркибий қисми. 
Шундай қилиб, ҳудудда инновацион тадбиркорликнинг вужудга келиши ва 
ривожланиши сари ҳамда рақобат назарияси ва инновациялар назариясининг туташиш 
нуқтасида янгича: “
Ҳудуд иқтисодиёти рақобатбардошлигининг инновацион модели
” 
шаклланади ва унинг қиёфасини биз қуйидаги шаклда тасвир қилинишини мақсадга 
мувофиқ деб ҳисоблаймиз (2-расм).
2-расмда ифодаланган инновацион рақобатбардошлик моделининг моҳиятини 
рақобат назариясига инновациялар таъсири остида батафсил кўриб чиқамиз. Ҳудуд 
иқтисодиёти рақобатбардошлигининг инновацион моделини бошланғич нуқтасини
“тадбиркорлик функцияси ва инновацион жараёни билан узвий боғлиқ бўлган ҳамда 
инновацияларни жорий этиш йўли билан мутлақо янги бозор тахмонлари ва ҳаттоки, 
рақобатдан эркин бозорларни яратишга қаратилган бозор механизмининг ажралмас 
элементи” талқинидаги рақобат назарияси ташкил этади. Чунки, рақобат новаторларни энг 
самарали инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни жорий этишга мажбур 
қилади. 
Ушбу моделнинг иккинчи нуқтасини “янги ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни 
амалга ошириш натижасида янги ҳудудий хизматлари ва лойиҳаларни, инвестицион 
жараёнларни, бизнесини юритишнинг янги услубларини яратиш” талқинидаги ҳудуд 
иқтисодиётида инновациялар назарияси ташкил қилади. Бунда рақобатбардошликнинг 
инновацион концепциясини шакллантириш жараёнида инновациялар таянч асос ролини 
ўйнайдилар ва ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларидан новаторлик фазилатларини 
ривожлантиришни талаб этади. Бундай саъй-ҳаракатлари эвазида ҳудуд иқтисодиётида 
консерватор хўжалик юритиш субъектларга нисбатан уларнинг фаол турларининг салмоғи 
кун сайин ошиб боради.
Шунингдек, ҳудуд иқтисодиёти рақобатбардошлигининг инновацион моделининг 
иккита қарама-қарши томонларини учта ўзаро боғланадиган ва ўзаро таъсир ўтказадиган - 
“Ҳудуд иқтисодиётида инновацион фаолият”, “Фаол ҳудудий тадбиркорлик” ва “Ҳудуд 
иқтисодиётида рақобат устунлиги” каби ташкилий-иқтисодий воситалар тавсия этилади. 
Чунки, айнан ҳудуддаги соҳа ва тармоқларда инновацион фаолиятини амалга ошириш 
натижасида бизнесининг новаторлик фазилартлари ошади ва у ўз навбатида янги ғояларни 
қўллаш эвазига рақобат устунликка эришади. Моделдаги “Ҳудуд иқтисодиётида 
инновацион фаолияти” тушунчаси ҳудудда бизнес тактикаси ва стратегиясида туб 
ўзгаришларни киритиш имконини бериш қобилиятини ифодалайди. Чунки, инновациялар 
ва рақобат назариялари туташиш нуқтасида тадбиркорликнинг янги – инновацион 
компетентлиги шаклланадики, у янги ғояларни юзага келтириш ҳамда уларни амалга 
оширишидан бошлаб, ҳудуд иқтисодиётининг устувор соҳа ва тармоқларида янги 
новаторлик товарларни яратиш ва хизматларни кўрсатишгача бўлган даврни самарали 
бошқариш маҳоратини билдиради.
Рақобатбардошликнинг инновацион моделида иккинчи боғланувчи ташкилий-
иқтисодий восита сифатида “Фаол ҳудудий тадбиркорлик” тавсия этилади. “Шу ўринда 
фаол тадбиркорлик деган тушунчага, - қайд қилади Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида, - қисқача тўхталиб ўтиш зарур. 
Фаол тадбиркорлик бизнес фаолиятини инновацион, яъни замонавий ёндашувлар, илғор 
технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил этадиган иқтисодий йўналишдир. Фаол 
тадбиркор деганда, биз рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир, энг муҳими, 
янги иш ўринлари яратиб, нафақат ўзини ва оиласини боқадиган, балки бутун жамиятга 
наф келтирадиган ишбилармон инсонларни тушунамиз. Бундай тадбиркорлар сафини 
кенгайтириш, жумладан, юқори технологиялар, илм-фаннинг энг сўнгги ютуқларига 
асосланган техника ва асбоб-ускуналарни мамлакатимизга олиб келиш ва жорий этиш 



Download 5,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   531




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish