“DIGITAL TRANSFORMATION OF INDUSTRY AND SERVICES: TRENDS, MANAGEMENT,
STRATEGIES”
12
иккита қуйидаги назарий асос негизида шакллантирадиган рақобатбардошликнинг
инновацион концепцияси ташкил этади (1-расм).
1-расм. Инновацион рақобатбардошлиги моделининг методологик асоси
1-расмдан кўриниб турибдики, рақобат назарияси ва инновациялар назариясини
интеграцияси натижасида “
новаторлик
” фазилатлари тадбиркорлик субъектларининг
инновацион фаолияти сифатида уларнинг рақобат устунлигини ошириш воситаси
сифатида юзага чиқади. Инновацион рақобатбардошлиги моделининг методологик асоси
сифатида:
Биринчидан, ишлаб чиқарувчиларни энг самарали инновацион ғоялар, технологиялар
ва лойиҳаларни жорий этишга ундайдиган
рақобат назарияси
ташкил этилса.
Иккинчидан, янги ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни амалга ошириш натижасида
янги маҳсулот турлари, янги технологик жараёнларни, янги маркетинг усулларини ҳамда
бизнесни юритишнинг янги услубларини яратиш билан боғлиқ бўлган
инновациялар
назарияси
хизмат қилади.
Айниқса, ҳудудда бизнес субъектларининг инновацион компетентлиги ёхуд уларнинг
новацияларни амалда жорий қилиш ва тижоратлаштириш маҳоратини ошириши сари
рақобатбардошлигининг инновацион модели шаклланади. Кейинча, уларнинг инновацион
фаолиятида инвестицияларни киритилиши эса, фирмаларнинг новаторлик даражасини
оширадики, натижада, бир томондан, тадбиркорлик корхоналарнинг иқтисодий-молиявий
ҳолати яхшиланиб рақобатбардошлик ҳолатга ўтилса, иккинчи томондан, ҳудудлар
миқёсида инновацион ривожланишга эришилади.
Ҳудуд рақобатбардошлигининг ўзига хос хусусияти ва унинг соҳа ва тармоқлар
рақобатбардошлигидан кескин фарқи шундан иборатки, рақобат бир вақтнинг ўзида бир
нечта ўзаро боғланган даражаларда, жумладан макро-, мезо-, микро- ва монодаражаларда
кўриб чиқилиши ва таҳлил этилишини тақозо этади. Бунда мезодаража устунликка эга
бўлади. Иқтисодиётнинг ушбу даражаларида рақобатлашув афзалликларни таъминлай
олган тақдирдагина минтақа иқтисодиётининг устувор соҳа ва тармоқларини
рақобатбардошлигининг синергетик самараси намоён бўлиб, ҳудудларнинг янгича
тизимли хусусиятлари шаклланади.
Ҳудуд иқтисодиёти рақобатбардошлигининг инновацион концепцияси,
фикримизча, қуйидаги бешта таркибий қисмлардан иборат бўлиши мумкин:
1) инновациялар билан боғлиқ бўлган ва иқтисодий ресурс сифатида инновацион
тадбиркорлик шаклига эга бўлган
ресурс
кўринишидаги
таркибий қисми;
2) инновацион товар сифатида инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар
шаклига эга бўлган
товар
кўринишидаги
таркибий қисми;
3) инновациялар асосида рақобатбардошликни оширувчи омил сифатида инновацион
фирма шаклига эга бўлган
функционал
таркибий қисми;
4) инновацияларни амалга жорий этиш ва оммалаштириши билан боғлиқ бўлган
тижорат
таркибий қисми;
Do'stlaringiz bilan baham: |