“sanoat va xizmat ko'rsatish sohalarining raqamli transforma t siyasi: tendensiyalar, boshqaruv, strategiyalar” Xalqaro ilmiy-amaliy anjuman


“SANOAT VA XIZMAT KO‘RSATISH SOHALARINING RAQAMLI TRANSFORMATSIYASI



Download 5,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/531
Sana13.07.2022
Hajmi5,93 Mb.
#787448
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   531
Bog'liq
13714 1 5503376EFCE8575E605B9B65ADF82BB787B9A90D

“SANOAT VA XIZMAT KO‘RSATISH SOHALARINING RAQAMLI TRANSFORMATSIYASI: 
TENDENSIYALAR, BOSHQARUV, STRATEGIYALAR”
11
М.Портер 
инновацияларни рақобат кучларини шакллантирувчи восита деб 
тавсифланган бўлса
1
[1], Р.Доул инновацияларни глобал рақобатнинг қуроли деб аталган
2
[2]. Рақобатнинг новаторлик ёндашуви асосчиси Йозеф Шумпетер ҳисобланади.У ўзининг 
“Самарали рақобат” назариясида рақобани “ижодий бузиш (ёмонлашиш, умирилиш, 
вайрон бўлиш,ҳалокат)” сифатида кўриб чиқиб, янги билан эски кураши, инновациянинг 
эскирган 
билан 
мусобақа” 
деб 
тавсифланган.Рақобат 
механизми 
эскирган 
технологиялардан фойдаланаётган корхоналарни бозордан суриб чиқаради. Рақобат 
инновацияларни узлуксиз жорий этиш, барча даражаларда – технологик, бошқариш ва 
ишлаб чиқариш, маҳсулот сифати, янги сотиш бозорларни ўзлаштиришни ташкил этишни 
тақозо этади. 
Рақобатнинг инновацион концепцияси XXI асрда В.Чан Ким ва Р. Моборн томонидан 
ишлаб чиқилган “мовий океан стратегияси” модели туфайли янги турки олди. 
Муаллифлар ҳозирги даврда компаниялар ўсиш суръатлари чекланган ва даромад кам 
келтирадиган анъанавий сотиш бозорлар (“қизил океан”) да рақобат қилмасдан, унинг 
ўрнига мутлақо янги бозор сегментларини ва ҳаттоки рақобатдан озод бўлган бозорлар 
(“мовий океан”)ни инновацияларни жорий этиш орқали яратишга эътиборларини қаратиш 
мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳособлайдилар
3
.
“Инновацион рақобатбардошлик” деганда “инновацион фаолиятни юритиш ҳисобидан 
рақобат устунликка эга бўлиш қобилияти” тушунилади
4
. Яъни инновацион 
рақобатбардошлиги ҳудудларнинг мавжуд инновацион салоҳиятидан фойдаланилганлиги 
ҳамда ушбу минтақада инновацион тизим қай даражада ривожланганлигини ифодалайди.
Й. Шумпетер нинг фикрича, “
иқтисодий ўсиш
– бу бир вақтнинг ўзида бир хил 
товар ва хизматлар ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш ҳажмининг ортиши бўлса, 
иқтисодий ривожланиш
– бу янги, аввал номаълум бўлган, яъни, инновациянинг пайдо 
бўлишидир”
5
. “Инновация” атамаси лотинча “innovatio” сўзидан таркиб топган бўлиб, уни 
таркибидаги “in” олд қўшимчаси - “ичида, ичкарида” ва ўзак “novatio” сўзи - “янгилик, 
ўзгартириш” маъноларини билдиради. Яъни “
инновация
” – 
янгиликни киритиш, туб 
ўзгаришларни амалга ошириш
деган маъноларни англатади.Й.Шумпетернинг таърифига 
кўра: «Инновация –тадбиркорлик руҳлантириши билан мотивлашган, ишлаб чиқариш 
омилларнинг янги илмий-ташкилий ўзаро уйғун бирикмаси, фойданинг генератори, 
ҳаракатга келтирувчилардан биридир”.
Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ОЭСР) томонидан Евростат билан 
биргаликда нашр этилган халқаро “Осло қўлланмаси”да инновацияларга қуйидагича 
таъриф берилади: “Инновация қандайдир янги ёки сезиларли даражада яхшиланган 
маҳсулот (товар ёки хизмат) ёки жараёнларни, ишбилармонлик амалиётида янги 
ташкиллаштириш усулини ёки янги маркетинг усулини, янги иш ўринларни ёки ташқи 
алоқаларни ташкил этишини қўллаш учун жорий қилишдир”
6

Инновациянинг юқоридаги таъриф ва ва тавсифларидан шундай хулоса чиқариш 
мумкинки, “инновация” ва “рақобатбардошлик” тушунчалари бир-бири билан чамбарчас 
боғлиқ бўлиб,уларнинг уйғунлигини таъминлаш эвазига иқтисодиётда синергетик самара 
юзага чиқади.Инновациялар рақобатбардошликнинг асосини ташкил этишини инобатга 
олган ҳолда биз қуйида ҳудуднинг инновацион рақобатбардошлигига тафсилот бериб 
ўтамиз. 
Биз илмий тадқиқотларимиз доирасида ҳудуд рақобатбардошлигининг инновацион 
моделини тузиш саъй-ҳарактини қилаганмиз. Бундай моделнинг методологик асосини
1
Портер М. Конкуренция: Пер. англ. - М.: Вильямс, 2000. – 495 с
2
Doyle P. Marketing management and strategy. – London: Prentice-Hall Europe, 1999. –559 p.
3
Чан Ким В., Моборн Р. Стратегия голубого океана. Как найти или создать рынок, свободный от других игроков. – М.: 
Манн, Иванов и Фербер, 2017. 336 с.
4
Инновационная конкурентоспособность. http://center-yf.ru/data/Marketologu/Innovacionnaya-konkurentosposobnost.php.
 
5
Шумпетер, Й. Теория экономического развития / Й. Шумпетер. М.: "Прогресс", 1982. 455с.
6
Руководство Осло. Рекомендации по сбору и анализу данных по инновациям. Третье издание. Совместная публикация 
ОЭСР и Евростата. UUCH. Москва. 2006. 206 c.



Download 5,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   531




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish