қурилади ва бу ҳол то гипотезалардан бирортаси тасдиқ-
ланмагунча давом этади.
Илгари сурилаётган гипотезалар
турли хил даражада
умумлашган булиши мумкин. Ана шунга мувофиқ ҳолда
умумий ва жузъий гипотезаларни ажратиш мумкин.
Умумий гипотеза деб табиат, жамият, билиш ҳодисалари-
нинг қонуниятлари ҳақида билдирилган асосли тахминга
айтилади. Бунга мисол килиб нефть келиб чиқишининг органик
ва ноорганик табиати ҳақидаги гипотезаларни, Ерда ҳаётнинг
пайдо бўлиши, онгнинг келиб чикиши,
ижтимоий професс
ҳақидаги фаразларни курсатиш мумкин. Умумий гипотезалар
борлиқнинг муҳим конуниятларини очишга имкон бергани
учун илмий назария «куриш материаллари», деб хисобланади.
Исботлангач, бундай гипотезалар назарияларга айланадилар
ва илмий тадкикотларнинг стратегик йўналишларини белгилаб
берадилар.
Жузъий (хусусий)
гипотеза айрим фактлар, конкрет
предмет ва ходисаларнинг келиб чиқиши, хусусиятлари
хакидаги билдирилган асосли тахминий фикрдан иборат.
Конкрет жиноятнинг мотиви хакидаги суд версияси, ар
хеологик казишларда топилган предметларнинг табиати,
кайси даврларга оид эканлиги
хакидаги тахминлар жузъий
гипотезага мисол булади.
Мантикда ишчи гипотезалар хам фарк килинади.
Ишчи гипотеза тадқикотнинг дастлабки босқичида илгари
суриладиган тахмин бўлиб, уз олдига ўрганилаётган
ходисанинг сабабини аниклаш ни максад килиб кўймайди; у
фақат кузатиш ва эксперимент натижаларини тасвирлашга,
тартибга солишга ёрдам беради.
Шундай килиб, гипотеза фикрларимизнинг курилиши, би-
лимларимизнинг мавжуд бўлиш ва ривожланиш шаклидир.
НАЗАРИЯ
«Назария» термини кенг маънода аклий билиш, та
факкурни
англатади, уни амалиётдан фарк килувчи фаолият
тури сифатида ифодалайди. Тор маънода эса назария маъ
лум бир соҳага оид тасаввурлар, тушунчалар, гоялар, ги
потезаларни тизимга соладиган,
предметни яхлит тарзда
англашга имкон берадиган билим шаклини билдиради.
Назариянинг бундай талкини илмий билишда эмпирик
ва назарий боскичларнинг фарк килиниши билан боғлиқ.
Эмпирик боскичда илмий фактлар тўнланади, ўрганила-
ди, тизимга солиниб, турли хил жадваллар, шакллар, гра-
фиклар тузилади;
муайян бир умумлашмалар, хусусан, эмпи
рик тушунчалар, фаразлар, эмпирик конунлар шаклланади.
Илмий билишнинг кейинги тараққиёти эмпирик билиш
босқичида косил килинган, лекин бир-бири билан бўлган
алоқаси ҳали аникланмаган билимлар уртасида муноса
батларни ўрнатиш,
уларни умумлаштириш, шу асосда янги
фундаментал тушунчалар, умумий конунларни яратиш, ил
мий башоратлар килиш билан узвий боғлик.
Билишнинг бу икки боскичи уртасида зарурий алока
дорлик мавжуд. Хусусан, назарияни яратиш эмпирик би
лиш жараёнида ҳосил килинган предметнинг айрим томон
лари, хусусиятларини акс эттирувчи тушунчалар,
конунлар,
фаразлар уртасида мантикий алокдларни ўрнатишга, пред
мет ҳакдца яхлит тасаввур хосил килишга, унинг мохияти
ни тушунтиришга булган эхтиёж билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: