дастлаб гипотетик шаклда бўлиб, энг оддий, кундалик таж-
рибада минглаб марта кузатиладиган ҳодисалар: қаттиқ
жисмнинг суюкликка айланиши, хдцнинг тарқалиши ва шу
кабиларни тахлил килишга асосланган, уларнинг сабабини
тушунтиришга каратилган. «Жисмлар майда, бўлинмас зар-
рачалардан ташкил топмаганда бундай ҳодисалар бўлмас
эди», деган фикр узининг маълум бир мантикий кучига эга.
Ходисанинг сабаби хакидаги фикр дастлаб, одатда, ги
потеза шаклида вужудга келади ва шу маънода у билимлар
нинг мавжуд бўлишининг
умумий мантикий шаклларидан
бири хисобланади.
Гипотезани куриш ўрганилаётган ходисани тушунтира-
диган тахминий фикрларни илгари суришдан иборат бўла-
ди. У кайд этилган фактлар, улар учун характерли бўлган
конуниятлар хакидаги хукмлар (мулохазалар) ёки хукмлар
тизими тарзида бўлади. Уни ифода килувчи асосий гап му
лохазалар системасини хосил килувчи элемент, деб хисоб
ланади. Ана шу гап (мулохаза)да, одатда, гипотезанинг бош
гояси акс этади. Мухокама жараёни унинг негизида, атрофида
курилади ва маълум бир
ишчи гипотезалар - вактинча
қуриладиган, мўлжални тўғри олишга ёрдам берадиган
тахминларнинг илгари сурилишига, улар ёрдамида ходисанинг
янада чукуррок тадкик килинишига олиб келади.
Гипотезаларни илгари суришнинг асосий мантикий во
ситаси эхтимолий хулоса чикариш: аналогия, тўлиқсиз ин
дукция, турли кўринишдаги эҳтимолий силлогизмлар - энг
камида битта коидаси бузилган, асосларидан бири эхтимо
лий ҳукм бўлган силлогизмлар (шартли, айирувчи - катъий,
шартли - айирувчи силлогизмлар шаклларида) хисобланади.
Шунингдек, гипотеза баъзи
холларда катъий хулоса
чикариш шаклларида хамда турли хил хулоса чикариш
усулларининг кўп каватли мантикий курилмаси тарзида
ҳам шакллантирилиши мумкин.
Гипотезада илгари суриладиган мулохаза эмпирик ма
териалларни тахлил килиш, кайта ишлаш, тартибга кел
тириш, умумлаштириш, талқин этиш натижасида пайдо
бўлади. Ана шунинг учун хам гипотеза - бу хар кандай
тахмин эмас, балки
маълум бир даражада асосланган,
ўзининг муайян мантикий кучига эга мулохаза, фараздир.
Гипотеза куришнинг мураккаб мантикий жараён экан
лигини куйидаги мисол тасдиқлайди. Иссиклик двигателла-
ри назарияси асосчиларидан бири француз инженери Сади
Карно биринчи бўлиб фақат иссиқликнинг қатгиқроқ қизи-
ган жисмдан совуқроқ жисмга ўтишидагина фойдали иш
вужудга келиши ва аксинча, иссикликни совуқ жисмдан
қиздирилган жисмга бериш учун иш сарфланиши зарур,
деган фикрни илгари сурган.
Айни пайтда Карно шу даврда
кенг тарқалган иссиқликнинг намоён бўлиш сабаби унинг
таркибида алоҳида вазнсиз суюқлик - теплороднинг
бўлишидир, деган фикрга таянувчи теплород концепциясини
ҳам тўғри, деб ҳисоблаган. Теплородни сувга, ҳароратлар
(температуралар) уртасидаги фаркни - сув даражасига киёс
килиб, Карно, худди сув даражасининг пастга тушишида
иш сув огирлигининг унинг даражалари уртасидаги фаркка
бўлиниши билан ўлчангани каби, буг машинасида иш,
ишчи модданинг (сув, спирт ва бошкалар) табиатидан катьи
назар, теплород микдорининг ҳароратлар (температуралар)
фарқига бўлиниши билан ўлчанади, деган хулосага келади.
Бу иссикдик машинаси иш ҳажмининг (микдорининг)
исит-
гич ва совутгич ҳароратларининг қийматларига боғлиқли-
гини англатарди. «Карно принципи» кейинчалик термоди-
намиканинг иккинчи қонунининг яратилишига асос оўлган.
Келтирилган мисолда Сади Карнонинг гипотезани илгари
сурищда аналогияга асосланганлигини пайкаб олиш кийин эмас.1
Илгари сурилган гипотеза, албатта, асосланиши зарур.
Бу боскичда гипотезадан маълум бир натижалар келтириб
чикарилади ва улар верификация килинади, яъни уларнинг
мавжуд фактларга (ёки оошқа ишончли билимларга) му-
вофиқлиги аникланади.
Бу ерда шуни унутмаслик лозимки, гипотезани ишонч
ли, чин билимга айлантириш
учун унда илгари сурилган
фикрларга етарли асос оула оладиган микдордаги нати
жалар (гипотезанинг асосий ғоясидан келиб чикадиган)
йиғиндиси верификация килиниши керак.
Гипотезанинг чинлигини асослашнинг бошқа усуллари
ҳам мавжуд: 1) гипотезани дедуктив йўл билан чинлиги
аввал исботланган билимлардан мантикан келтириб
чикариш; 2) асоси ишончли билим бўлмаса, уни тасдиклаш
(бу кўпроқ асослари эҳтимолий ҳукм бўлган силлогизмлар
воситасида курилган гипотезаларга тегишли); 3) гипотеза
нинг асосларини ишончли билим олиш учун етарли бўлган
микдорга етказиш (бу гипотеза тўлиқсиз индукция
воситасида курилган ҳолларга тегишли).
Гипотезани тасдиклашнинг кандай кечишини тасаввур
килиш учун куйидаги мисолга мурожаат киламиз.
Термодинамика асосчиларидан
бири немис физиги
Р.Клазиус юкорида биз кайд этиб ўтган “Карно принципи”ни
1
Do'stlaringiz bilan baham: