Favqulodda vaziyatlarni bartaraf qilish hamda tizimni takomillashtirish


* * *  25  ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ СОҲАСИДА ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМНИ



Download 4,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/153
Sana13.07.2022
Hajmi4,9 Mb.
#784707
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   153
Bog'liq
2 5197559303229150350

* * * 


25 
ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ СОҲАСИДА ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМНИ 
ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ ХУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ. 
A. A. Хакимов (ФВВ Академияси ўқитувчиси) 
Ж.Г.Номозов, Ж.Х.Абдуқундузов (ФВВ Академияси 5 – босқич курсантлари) 
Аннотация.
Мақолада фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлашда 
электрон таълимни жорий этишнинг хуқуқий асослари, "Электрон таълим", 
"Масофавий таълим" ва "Аралаш таълим" тушунчаларининг моҳиятини 
тизимлаштириш ва аниқлаш, замонавий таълим жараёнида уларнинг ўзаро 
боғлиқлиги ва ўзаро боғлиқлигини ўрнатиш каби жараёнлар ёритилган.
Калит сўзлар:
электрон 
таълим, масофавий таълим, фуқаро 
муҳофазаси, фавқудлодда вазият. 
 
Аннотация.
Статья посвящена – внедрения электронного обучения в 
области действий в чрезвычайных ситуациях и подготовки в области защиты 
граждан систематизации и выявление сути понятий «Электронное обучение», 
«Дистанционное обучение» и «Смешанное обучение», установление их 
взаимосвязей и соотношений в современном учебном процессе.
Ключевые слова:
электронное обучение, дистанционное обучение, 
смешанное обучение, гражданская защита, чревычайная ситуация.
 
Annotation.
The article is devoted to the introduction of e–learning in the 
field of emergency response and training in the field of citizen protection, 
systematization and identification of the essence of the concepts of "E-learning", 
"Distance learning" and "Blended learning", the establishment of their 
interrelations and relationships in the modern educational process. 
Keywords: 
e-learning, distance learning, blended learning, civil protection, 
emergency. 
збекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 
ташкил этилган вақтдан буён аҳолини ва раҳбарлар таркибини 
фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятлар соҳасида тайёрлаш 
вазирликнинг устувор вазифаларидан бири деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фавқулодда вазиятларни 
олдини олиш ва бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066—сонли 
Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон 
Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини янада 
такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 
2 июндаги ПҚ-3029-сонли Қарорига мувофиқ, мутахассисларни аҳоли ва 
Ў 


26 
ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида қайта 
тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш даражаси ва сифатини янада 
такомиллаштиришни тубдан ўзгартириш, тайёргарликдан ўтказишнинг ягона 
тизимини яратиш, илмий-тадқиқотлар олиб бориш самарадорлигини 
ошириш, шунингдек, Фуқаро муҳофазаси институтининг моддий-техника 
базасини ривожлантириш мақсадида Фуқаро муҳофазаси институтининг 
асосий вазифалари этибқуйидагилар белгиланган [1]: 
республика аҳолиси ва ҳудудларини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза 
қилиш, шунингдек,фуқаро муҳофазаси соҳасида комплекс тадбирларни 
ташкил этиш ва бажариш бўйича ФВДТнинг республика ва маҳаллий 
бошқарув органлари мутахассислари ва мансабдор шахсларини ҳамда фуқаро 
муҳофазаси кучларини тайёрлаш тизимини ташкил этиш, ривожлантириш ва 
уларга ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш; 
давлат стандартлари, халқаро тажрибалар фан ва таълим соҳасидаги 
инновация технологиялари анъаналари талабларини ҳисобга олган ҳолда 
“Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги” мутахассислиги бўйича 
магистр даражасига эга бўлган олий маълумотли, юқори малакали кадрлар 
тайёрлаш; 
аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, 
шунингдек, 
фуқаро 
муҳофазаси 
соҳасида 
Фавқулодда 
вазиятлар 
вазирлигининг контракт бўйича ҳарбий хизматчилари ва фуқаро 
ходимларини, таркибий ва ҳудудий бўлинмалари қутқарув хизматлари 
қутқарувчиларини, ФВДТ таркибига кирувчи бошқа вазирликлар ва 
идораларнинг қутқарув тузилмаларини, шунингдек, мутахассислари ва 
раҳбар кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини 
ошириш; 
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлар таркибини тайёрлаш 
марказларига фуқароларни ҳамда вазирликлар, идоралар, ташкилот ва 
корхоналар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ўзини ўзи бошқариш 
органлари раҳбар кадрларини тайёрлаш, шунингдек, умумий ўрта таълим 
мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий ўқув муассасаларининг ўқувчи 
ёшларини фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва содир обўлганда 
ҳаракат қилишга тайёрлаш бўйича фаолиятига ўқув-услубий раҳбарлик 
қилиш; 
фуқаро муҳофазаси муаммоларини ҳал этишга, табиий, техноген ва 
экологик хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни 
бартараф этишга йўналтирилган фундаментал ва амалий-илмий тадқиқотлар, 
конструкторлик ишланмаларини ташкил этиш ва амалга ошириш; 
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш, табиий 
офатлар, авария ва ҳалокатлар оқибатларини бартараф этиш, ҳаётий фаолият 
хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг барча тоифаларини фавқулодда 
вазиятларда ҳаракат қилишга сафарбар этишга доир билимларни аҳоли 
ўртасида оммалаштириш. 
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлигининг Фуқаро муҳофазаси институтида 2017-2018 ўқув йилидан 


27 
бошлаб 
5А640103—“Фавқулодда 
вазиятларда 
аҳоли 
хавфсизлиги” 
мутахассислиги бўйича магистратура ташкил этилган[2]. 
2020 йилдаги “Covid-2019” пандемияси даврида аҳолини фавқулодда 
вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш 
масофавий таълим орқали олиб борилди. Бу эса ўз ўрнида масофавий 
таълимни имкониятларини намаёон этди. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
9 сентябрдаги “Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро 
муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 
754-сон қарорида аҳолини тайёрлашда инновацион технологияларни, 
уйғунлаштирилган ҳамда масофадан ўқитиш услубларини, замонавий 
педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда, 
амалга ошириши белгиланган бўлиб ҳозирги кунда Фавқулодда вазиятлар 
вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институтида 
5А640103—“Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги” мутахассислиги 
бўйича магистратура тингловчиларига анъанвий ва масофадан таълим бериш 
ташкил этилган[3]. Масофадан таълим бериш жараёнини ташкил этишда 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги 
Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази билан 
ҳамкорлик кенг йўлга қўйилган[4]. 
Масофавий таълим ўз навбатида магистратура тингловчиларини иш 
жойини тарк этмасдан таълим олиши ва ўқитиш харажатларини сезиларли 
даражада камайтирди. 
Масофадан ўқитиш курслари талабаларнинг фаолиятини пухта
ва самарали режалаштиришни, машғулотнинг мақсад ва вазифаларини аниқ 
баён этишни, талабанинг ўзаро таъсирини таъминлаши керак бўлган зарур 
ўқув материалларини етказиб беришни талаб қилади. Ўқитувчи, ўқувчи ва 
ўқув материали ўртасидаги ўзаро алоқа, гуруҳда ўрганиш учун имконият 
яратади. 
Самарали 
фикр 
мулоҳазаларнинг 
мавжудлиги 
талабага 
билимсизликдан билимгача бўлган йўлда унинг муваффақияти тўғрисида 
маълумот олишга имкон беради. Шунингдек, мотивация масофадан туриб 
ўқитишнинг муҳим элементидир. 
Жаҳон таълим тизимининг технологик янгиликлар шароитида 
ривожланиши, таълим соҳасини модернизация қилиш, компетенцияга 
асосланган ёндашувни амалга ошириш, замонавий педагогика фанининг 
устувор йўналишларидан бирига айланаётган электрон таълим турларининг 
ролини тушунишни талаб қилади. 
Бундай вазиятда ҳамда олий таълимнинг ўзгарувчан мақсадлари 
шароитида, 
шунингдек, 
ўқув 
ахборотларининг 
кўпайиши 
билан 
талабаларнинг мустақил ўрганиш ва ахборот оқимини бошқариш 
кўникмаларини шакллантириш алоҳида аҳамият касб этади. Шу сабабли, 
мутахассисларни тайёрлашда шахсга йўналтирилган ёндашувни амалга 
ошириш учун мўлжалланган ва талабаларнинг индивудал ресурсларини 
ривожлантиришга қаратилган электрон, масофавий ва аралаш таълимнинг 
замонавий педагогик технологиялари айниқса долзарб бўлиб бормоқда[5]. 


28 
Юқорида айтиб ўтилганидек, ушбу турдаги машғулотларнинг методик 
имкониятларини, 
уларнинг 
услубий 
асосларини, 
амалга 
ошириш 
шароитларини ўрганиш, уларни ташкил этишнинг педагогик, услубий, 
психологик муаммоларининг моҳиятини аниқлаш ҳамда етарли ўқитиш 
усулларини излаш муҳим аҳамиятга эгадир. 

Download 4,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish