1-mavzu: Birjalarning iqtisodiy mohiyati


 Фонд биржасига қўйиладиган талаблар



Download 0,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/62
Sana12.07.2022
Hajmi0,63 Mb.
#782978
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   62
Bog'liq
2 5256097641594361499-конвертирован

7.3. Фонд биржасига қўйиладиган талаблар 
Давлат органлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ фонд биржалари 
фаолиятини назорат қилади. 
Давлат қонунчилик ёрдамида фонд биржалари фаолиятини тартибга 
солади. Бу тартибга солиш биринчи навбатда фонд биржаси фаолият кўрсатиш 
тамойиллари ва тартибини, унинг ташкилий ва бошқарув структурасини 
белгилаб берадиган маъмурий ва иқтисодий характерли турли чора-
тадбирларни қамраб олвди. Бунда фонд биржалари фаолиятини тартибга 
солувчи давлат органларига фонд биржаларининг ўзи ҳақида ҳам, уларнинг 
молиявий кўрсаткичлари ҳақида ҳам ахборот керак бўлади. 
Биржа фаолиятини давлат томонидан тартибга солишда асосан қонун 
ҳужжатларидан фойдаланилган. Қонунчиликнинг фонд бозорини тартибга 
солиш эҳтиёжларидан ортда қолиши табиий жараён, чунки, биринчидан, фонд 
бозори фаолият кўрсатишининг барқарор шаклланган амалиёти мавжуд эмас; 
иккинчидан, гарчи биржа савдосининг шаклланиши Англия, континентал 
Европа мамлакатлари ва АҚШ тарихий тажрибасининг таъсири остида 
бўлсада, маҳаллий биржа бозори ҳолатининг ўзига хослиги хорижий 
қонунчиликдан нусха олишни эмас, балки мослаштиришни талаб қилади. 
Ҳозирги пайтгача фонд биржалари ва қимматли қоғозлар чиқариш 
тўғрисидаги Қоидалар амал қилиб келмоқда, бироқ у қонунчилик асосида 
тартибга солишнинг асосий мақсадлари: инвестор учун хавфсиз бозор яратиш 
ва капитал киритишда оқланмаган рискларни пасайтиришни тўлиқ 
таъминламайди. 


Фонд бозорини тартибга солиш ва унинг қатнашчилари фаолиятини 
мувофиқлаштириш учун фонд биржалари ва қимматли қоғозлар бўйича 
Комиссия тузилган бўлиб, унда GB Молия вазирлиги, GB банки, монополияга 
қарши сиёсат бўйича қўмита вакиллари ишлайди. 
Фонд биржаси инвестор сифатида иштирок этиш, яъни биржа 
қонунчилигида кўзда тутилмаган фаолиятга маблағ киритиш, қимматли 
қоғозлар (ўз акцияларини истисно қилганда) чиқариш ҳуқуқига эга эмас. Фонд 
биржаси аъзолари давлат ва муниципал корхоналар, шунингдек, ўз мулкга эга 
бўлган давлат ижроия органлари бўлиши мумкин. Бу ташкилотларнинг асосий 
вазифаларидан бири акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар, жумладан, 
давлатга тегишли облигациялар билан операцияларни амалга ошириш 
ҳисобланади. 
Фонд биржасининг рухсат берилган молиявий фаолияти қуйидагилар 
ҳисобига амалга оширилиши мумкин: 
• 
биржанинг ўзи чиқарган акцияларини сотиш; 
• 
биржа аъозларининг мунтазам бадаллари
• 
фонд биржасида амалга оширилган ҳар бир битимдан биржа йиғимлари; 
• 
экспертиза ўтказиш ва ахборотни сотиш 
Россия ҳудудида фақат Комиссия лицензиясини олган фонд биржалари 
фаолият кўсатишига рухсат этилади. Лицензия олиш учун қуйидаги 
талабларни ҳисобга олиш зарур: 
1. Фонд биржаси юридик шахс бўлиши ва бозорда профессионал қатнашиши, 
яъни унинг инвестицион институт сифатида фаолияти бошқалардан 
фарқланиб туриши лозим; 
2. Биржа штатида Молия вазирлиги қимматли қоғозлар билан ишлаш бўйича 
мутахассис малака аттестатига эга профессионаллар бўлиши лозим. 
Хориждаги кўплаб биржалар, масалан, Токио фонд биржаси ўз 
ходимларидан биржада ташкил қилинган махсус ўқув курсларини тугатишни 
талаб қилади. 

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish