Август 2020 10-қисм
Тошкент
ХАЛҚ оғЗАКИ ИЖоДИ оРҚАЛИ ЎҚувчИЛАРНИ ТАРБИяЛАШ АСоСЛАРИ
Абдураззақова Нафисахон Хурмухаматовна, ўқитувчи
Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани 46-мактаб
abdrazzakova@umail.uz
Аннотация:
ушбу мақолада халқ оғзаки ижоди орқали ёшларни тарбиялаш омиллари
келтирилган.
Калит сўзлар:
адабиёт, халқ оғзаки ижоди, тарбия.
миллий урф-одатлар, анъаналар, удумлар, халқ, байрам ва маросимларнинг тарбия во
-
ситаси сифатидаги ўрни, оила тарбияси, ёшларни тарбиялашнинг метод, усул ва воситала
-
ри, ислом динининг одоб-ахлоқ, илм-фан ҳақидаги таълимотлари, халқ амалий санъати ва
ҳунармандчилиги, миллий меъморчилик, миллий мусиқа, халқ қўшиқчилиги, рақс санъати
ва миллий театрларнинг ахлоқий тарбиядаги ўрни, ўзбек халқининг муомала маданияти,
ахлоқий меъёрлари, табиат ва инсон муносабатлари, соғлом турмуш тарзи масалалари
асосий ўринни эгаллайди.
ўзбек халқи азал-азалдан ёш авлодни комил инсон сифатида вояга етказишга катта
эътибор қаратиб келинган. Хусусан, шунинг натижасида юртимизда алишер навоий, Бе
-
руний, ибн Сино, мирзо улуғбек, амир темур, жалолиддин мангуберди, ал-Хоразмий,
Бобур, ал- Буҳорий, фаробий ва шу каби буюк олим-у фузалолар тарбия топганлар. Бун
-
дан ташқари юртимизда ХиХ аср ва ХХ асрда яшаб ижод этган бир қанча ижодкорларни
усмон носир, фитрат, абдулла қодирий, абдулла қаҳҳор, чўлпон, ойбек, ғофур ғулом,
озод шарафиддинов каби ватанпарварлар, нодирабегим, увайсий, анбар отин, Зулфия,
Саида Зуннунова каби вафода тенги йўқ, илмда зукко аёлларимизни ҳам тилга олиш зарур.
ота-боболаримиз бу даражага етишиш учун, энг аввало, қалбларда аллоҳга бўлган
муҳаббат ва эътиқодлари, ватанга бўлган садоқатни, мақсадга яраша интилиш зарурлиги
-
ни, илм улуғлигини намоён этганлар.
Халқ педагогикасидаги рағбатлантириш методига мақташ, маъқуллаш, алқаш, мукофот
-
лаш каби шаклларни киритишимиз мумкин. Болаларнинг яхши фазилат ила амалга ошир
-
ган ибратли ишлари катталар томонидан маъқулланса, мақталса, олқишланса, раҳмат ай
-
тилса, алқанса ва имкон доирасида тақдирланса, улар янада яхши ҳислатларга эга бўлишга,
яхши ишларни бажаришга ҳаракат қиладилар. Бунга ўзбек халқ оғзаки ижодидан кўплаб
мисоллар келтиришимиз мумкин. - “тарбия берган ота-онангга раҳмат”, -”таълим берган
устозингга раҳмат”, -”Баракалла, ўғлим, қизим”, -”ақл-у ҳушинг, идрокингга офарин”,
-”оқилалигингга таҳсинлар бўлсин” каби жумлалар ишлатилади.
асосан ёши улуғлар, ота-оналар фарзандларининг ижобий ишларидан миннатдор
бўлишганда ўзларининг чуқур ички истак ва ниятларини алқаш орқали амалга оширганлар.
Кейинчалик, бу истак ва тилакларни оллоҳдан сўрайдиган бўлганлар ва шу тариқа алқаш-
дуолар юзага келган, алқашдан олдин “илоҳим” сўзи ишлатила бошлаган. қуйида алқаш-
дуоларга мисоллар келтирамиз: (илоҳим) умрингдан барака топ; қўлинг дард кўрмасин;
тан-у жонинг соғ бўлсин; илоҳим ниятингга ет; тўй бўлсин, ғам бўлмасин; яхши кунларга
етказсин; кўп берсин, кўл берсин, кенг феъл, кетмас давлат берсин; биринг икки, иккинг
туман бўлсин; еган нонинг ҳалол бўлсин; фаришталар омин десин ва ҳ.
Болаларни тарбиясида мактаб дарслигида берилган халқ оғзаки ижодига мансуб
материалларни ўқиш жараёнида ўқувчилар нафақат ўзбек халқининг ўлмас маънавият
булоқларидан баҳраманд бўладилар, балки ўзлари ҳам севиб ўқиган эртак-дастонлардаги
қаҳрамонлар каби ватанпарвар, мард, жасур, тўғрисўз, меҳнатсевар, камтар ва меҳрибон
инсонлар бўлиб етишишни орзу қиладилар. ана шундай кишилар ҳақида тасаввур ҳосил
қиладилар; эзгуликни ҳаётдаги ўрнини билиб оладилар. Буларнинг ҳаммаси бола шахси
-
нинг шаклланишига ёрдам беради.
адабиётлар:
Do'stlaringiz bilan baham: |