Август 2020 10-қисм


АЙРИМ ИЖТИМоИЙ-ПСИХоЛогИК фЕНоМЕНЛАР ДЕЛИНКвЕНТ ХуЛҚНИ



Download 107,68 Kb.
Pdf ko'rish
bet142/150
Sana12.07.2022
Hajmi107,68 Kb.
#779601
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   150
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 3 qism

АЙРИМ ИЖТИМоИЙ-ПСИХоЛогИК фЕНоМЕНЛАР ДЕЛИНКвЕНТ ХуЛҚНИ 
КЕЛТИРИБ чИҚАРувчИ оМИЛ СИфАТИДА
Нишанов Бахтиёр Тохир ўғли 
Мустақил тадқиқотчи
Тел: +998 99 481-18-35 
Аннотация: 
ушбу мақолада ёшлар ўртасида учрайдиган делинквент хулқ кўринишлари, 
келиб чиқишининг ижтимоий-психологик омилларининг ташқи ва ички феноменлари, 
профилактикаси ва психокоррексиясининг айрим масалалари ёритилган.
Калит сўзлар:
делинквент шахс, ҳуқуқбузарлик, ижтимоий муҳит, хулқ оғиши, жино
-
ий хулқнинг объектив ва субъектив томони, эдоген, экзоген омиллар, хулқ мотиватсияси, 
рефлексия, ўз-ўзини назорат қилиш. 
Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик хатти-ҳаракатларининг нисбатан ўсиб бориши долзарб 
муаммолигича қолмоқда. давлат органлари томонидан кўрилаётган барча профилактик 
чораларга қарамай, делинквент хулқ-атворли вояга етмаганларнинг мавжудлиги, бу борада 
вояга етмаганлар ўртасида ноқонуний кўринишларнинг олдини олиш бўйича контсептуал 
ёндашувларни қайта кўриб чиқиш зарурлигини англатади. 
Замонавий психологиянинг мураккаб муаммоларидан бири бу шахс муаммосидир. Ҳар 
бир шахс у ёки бу хилдаги ҳаёт тарзини танлаш имконига эга ҳисобланади. шахс жами
-
ятнинг аъзоси сифатида шахслараро муносабатлар жараёнида турли хил муҳитда шаклла
-
нади, ўсиб улғаяди. шахс ижтимоий муносабатларнинг объектигина эмас, балки унинг 
субъекти ва фаол иштирокчиси ҳамдир. шахснинг шаклланишида асосан уни ўраб турган 
муҳитнинг роли катта ҳисобланиб, хулқ меъёрларини ўзлаштириши, унинг психология
-
си, дунёқараши, шахсий ва ижтимоий установкаларнинг ривожланишига ўз ҳиссасини 
қўшади. ижтимоий муҳит таъсири остида кишилар ўз имкониятларидан унумли фойдала
-
ниб, жамиятда соғлом турмуш тарзини танласа, қайсидир бир шахслар жиноий хулқ билан 
боғлиқ бўлган хатти – ҳаракатларни ўзлаштириб олади ва ўз имкониятларидан шу тарзда 
фойдаланадилар.
жамиятнинг барча соҳаларини тубдан ўзгартириш жараёнида турли хил оғишларнинг 
намоён бўлиши билан бир қаторда, ҳуқуқбузарлик ҳам кенг тарқалиши билан 
характерланмоқда. ушбу ҳолат кенг қамровли илмий билимларга эга бўлган эҳтиёжларнинг 
мавжудлигидан далолат беради. 
деликвент муаммоси назарий таҳлилларининг кўрсатишича, хулқ оғишларини асосини 
ижтимоий ва психологик дезадаптатсияга олиб келувчи “оғишар” ташкил этади. ўз - ўзидан 
шахс жиноятчилик қурбонига айланиб қолмайди, балки онтогенетик ривожланишнинг энг 
қийин даври бўлган ўсмирлик ёшида хулқ оғишларининг пайдо бўлиши, кейинчалик эса 
унинг делинквент ҳатти – ҳаракатлар билан уйғунлашувини келтириб чиқаради. 
Бу муаммолар устида нафақат психологлар, балки улар билан бирга ҳуқуқ таргибот 
ходимларининг ҳам ҳамкорликда фаолиятини тақозо этади. Ҳуқуқий фаолият давоми
-
да жиноят қонунчилиги, жиноятларни фош этиш ва тергов қилиш амалиёти жиноий 
ҳаракатнинг субъектив томонини тўғри баҳолашга алоҳида аҳамият берилади. Хусусан, 
жиноий ҳаракатнинг мақсади, жиноятчининг руҳий ҳолати, уни англашнинг ўзига хос ху
-
сусиятлари ва ноқонуний ҳаракатлар содир бўлган вазиятни баҳолаш каби жараёнларни 
аниқлашни профессионал тарзда талаб этади. 
муболағасиз айтиш мумкинки, жиноятчи шахсини ўрганишда албатта соҳа вакиллари
-
дан шахс борасидаги чуқур билимларни ўзлаштиришни, яъни жиноятчига фақат объектив 
томондангина ёндашиб қолмасдан, балки субъектив томонига ҳам эътиборини қаратишни 
талаб қилади. шу ва бошқа элементлар жиноятчи шахсининг психологик механизмининг 
таркибий қисмини ташкил этади. жиноий хулқ-атворнинг психологик механизми - бу ақлий 
жараёнлар, ҳолатлар ва шахс хусусиятларининг, шунингдек, ижтимоий вазиятнинг шарт
-
лари шахснинг жиноий хулқ-атвори омили сифатида бирлашиши ва ўзаро боғлиқлигини 
белгилаб беради. ўз навбатида, жиноий хулқ-атворнинг психологик генезияси бу ички 
тузилмада ҳаракатни шакллантириш жараёни, ҳисобланиб, вақт ўтиши билан маълум бир 
меъёрлар, қонунларни бузилишини вужудга келтиради.


153

Download 107,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish