Август 2020 10-қисм
Тошкент
(суд, прократура, ички ишлар) ҳам назорат қилиб боради ва ушбу шахсга нисбатан ижти
-
моий назорат институтлари вазифасини бажарадилар.
Юқорида, ёшларда учраб турадиган делинквент хулқ кўринишларини бартараф этиш
мақсадида жойларда ўз вақтида профилактик ва коррексион ишларни амалга ошириш та
-
лаб этилади.
Бизнингча, коррексион ишларни ёшлар хатти – ҳаракатини девиант хулқдан делинквент
- ҳуқуқбузарлик даражаси чўққисига етиб бормасдан амалга ошириш, яъни муаммони эрта
аниқлаш, профилактика ва коррексиясини ўз вақтида амалга оширишни мутахассислар ол
-
дига талаб қилиб қўяди. шахс оғишган хулқининг кўринишларини бартараф қилиш учун
махсус психокоррексион ишлар режасини тузиб чиқиш лозим. Бунда, ёшларда учрайдиган
хулқнинг оғишганлик кўринишларини ҳар бири бартараф этувчи коррексион методлардан
фойдаланилади. жумладан, бугунги кунда психологияда кенг фойдаланиб келинаётган ва
яхши самара бераётган усуллардан психокоррексион тренинг машғулотларидир.
Психокоррексион тренинг машғулотлари давомида ўсмир ўз хулқидаги нуқсонларни ўз
- ўзини назорат қилиш орқали англашни, яъни акс эттиришни ҳосил қилиш билан англаб
етишига имкониятлар яратилинади ёки ўзгаларга қараб, гўёки ойнада ўзини кўргандай
тасаввур қилади. Бу жараён психологияда рефлексия деб аталиб, унинг асл моҳияти айнан
ўзига ўхшаш одамлар образи орқали ўзи тўғрисидаги образни шакллантириш, жонланти
-
риш демакдир.
Психокоррексион дастур асосида ишлаш хулқи оғишган ўсмирлар билан ишлашнинг
энг асосий жиҳати бўлиши керак. у орқали амалий психолог хулқи оғишган ўсмирдаги
коррексия талаб қилувчи соҳани коррексиясига эришиш мақсадига етиши эҳтимоли ошади
ва амалий самарадорликни таъминлайди.
Психокоррексион дастур асосида хулқи оғишган ўсмирлар билан ишлаш, шунчаки диа
-
гностик методикаларни ҳамда психокоррексион машғулотларни ўтказишдан фарқли ра
-
вишда профессионал ёндошувни талаб этади.
шу ўринда ойдинлик киритиб ўтиш керак, психокоррексион дастур – бу коррексион-ри
-
вожлантирувчи ишларнинг мазмун-моҳиятини ҳамда кетма-кетлигини ўзида акс еттирувчи
меъёрий ҳужжатдир. Психокоррексион дастурлар бу амалга ошириладиган коррексион ёки
ривожлантирувчи ишларни режалаштиришнинг ўзига хос усули ҳам бўлиб, унда мақсад
ва вазифалар, фаолият қаратилган объект аниқ белгиланиши лозим.
демак, айтиш мумкинки, ёшларга хос делинквент хулқни келтириб чиқарувчи асосий
сабабларни ўз вақтида аниқлаш, уни бартараф этишнинг оқилона йўлларини ажратиш ама
-
лий психолог, ижтимоий иш, ҳуқуқ ва девиантология соҳалари билан шуғулланувчилар
ҳамкорлигини йўлга қўйиш, шунингдек, психолог томонидан таълим субъектлари бўлмиш
педагог, ота-она, ўсмирлар гуруҳида психологик корректсион тадбирларни ташкил этишни
талаб қилади.
фоЙдаланилган адаБиЁтлар рўЙҲати.
1.
долгова
а.
и.
Социально-психологические
аспекты
преступности
несовершеннолетних.— м., 1981.
2. личко а.Е. Психопатии и акцентуации характера у подростков. — л.,1983.
3. мак-вильяме н. Психоаналитическая диагностика. — м., 1998.
4. Ковалев я в. Психиатрия детского возраста. — м., 1979.
5. Кернберг о.ф. агрессия при расстройствах личности и перверсиях. — м., 1998. Ц.790-
797.
6. Кутер П. Современный психоанализ. — СПб., 1997.
7. Энциклопедия глубинной психологии / Под ред. а.м. Боковикова.—м., 2001.-т. 2.
155
Do'stlaringiz bilan baham: |