Август 2020 10-қисм
Тошкент
ҲуҚуҚ фАНЛАРИНИ ЎҚИТИШДА ЗАМоНАвИЙ ПЕДАгогИК
ТЕХНоЛогИяЛАРНИНг ЎРНИ
Турдалиева Муборак, ўқитувчи
Фарғона вилояти Боғдод тумани 9 – мактаб
turdalieva_m@inbox.uz
Аннотация:
ушбу мақолада ҳуқуқ фанларини ўқитишда замонавий педагогик техноло
-
гияларнинг ўрни каби масалалар алоҳида ёритиб берилган.
Калит сўзлар:
ҳуқуқ, ҳуқуқий онг, замонавий педагогик технология.
ўзбекистон республикасининг “таълим тўғрисида”ги қонуни, ҳамда “Кадрлар тайёр
-
лаш миллий дастури” талабларидан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, ҳозирги кунда
педагоглар олдида турган муҳим вазифалардан бири таълим жараёнини самарали ташкил
этиш ҳамда инновацион технологиялардан унумли фойдаланишдир. Хусусан,ўқувчиларда
ҳуқуқий онг ва тафаккурни шакллантириш жараёни замонавий педагогик технологиялар
орқали қуйидаги тамойиллар асосида амалга оширилади:
1. ўқувчиларни ҳуқуқий терминларнинг моҳияти ва муҳим хусусиятлари билан та
-
ништириш;
2. Ҳуқуқий онг ва тафаккурнинг мазмунини англаш, яъни ҳуқуқий тушунчаларнинг
муҳим белгиларини аниқлаш;
3. Билишга оид топшириқларни бажаришда тушунчага таяниш малакаларини ҳосил
қилиш;
4. Ҳуқуқий терминларни таснифлаш ва уларни бир тизимга солиш.
Ҳар бир ўқитувчи дарс жараёнида янги педагогик технологияларни қўллашдан олин
унинг моҳияти, мақсади ва вазифаларини ўрганиб чиқиб, улар ҳақида илмий асосланган
маълумотлар ва амалий йўлланмалар, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини
ишлаб чиққандан сўнг, уни таълим тизимига жорий этиш, самарали қўллаши лозим.
Ҳуқуққа оид фанларда замонавий педагогик технологиялардан фойдаланишда бир неча
жиҳатларга алоҳида эътибор бериш лозим. яъни, ўқитиш жараёнида мақсад бўйича кафо
-
латланланган натижага эришишда қўлланиладиган ҳар бир таълим технологияси ўқитувчи
ва талаба ўртасида ҳамкорлик фаолиятини ташкил эта олиши, ҳар иккаласи ижобий на
-
тижага эриша олиши, ўқув жараёнида талабалар ўзларининг танқидий мустақил фикрла
-
рини билдира олиши , ижодий ишлай олиши, изланиши, тахлил эта олиши, ўзлари хулоса
чиқара олиши, ўзига ва гуруҳга адолатли баҳо бера олиши, ўқитувчи эса уларнинг бундай
фаолиятлари учун имконият ва шароит ярата олиши лозим. Бунда ”Case study”, “Блиц-
сўров”, “фСму”, “Бумеранг”, “вен диаграммаси”, “ақлий ҳужум”, “Кластер” каби ме
-
тодлар талабаларнинг мавзуларни ўзлаштириш баробарида, чуқур илмий ва интеллектуал
салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
нафақат ҳуқуқ фанлари, балки ҳар бир фандан дарс бериш жараёни замонавий педаго
-
гик технологиялар ва янги техник воситалар асосида олиб борилиши яхши самара бериши
шубҳасиз. чунки, замонавий педагогик технология шундай билимлар соҳасики, уларнинг
воситасида янги минг йилликда давлатнинг таълим соҳасидаги сиёсатида туб бурилиш юз
беради, ўқитувчи фаолияти янгиланади, талаба ёшларда ҳур фикрлилик, инсонпарварлик
туйғулари тизими шакллантирилади. Зеро, ҳали бу йўналишда тадқиқ қилиниши ва ама
-
лиётга жорий этилиши керак бўлган масалаларни ўрганиш ва уларнинг ечимини топиш
каби вазифалар талайгина.
Бу борада қуйидаги масалаларга эътибор берилиши мақсадга мувофиқ:
• янги педагогик технологиялар орқали дарс ўтишда зарур бўладиган техник воси
-
талар, техник имкониятлар ҳар доим ва ҳар бир дарс хонасида бўлиши зарурлиги;
• танланган метод дарс мавзусига алоқадор бўлиши;
• бўлажак кадрларни инновацион фаолиятга тайёрлашда жаҳон тажрибаларига асос
-
ланиш ва бошқалар.
фойдаланилган адабиётлар
1. азизходжаева н.н. Педагогик технологиялар ва педагогик махорат - т.: тдПу, ни
-
зомий, 2003.
2. очилов м. янги педагогик технологиялар. - қарши, 2000.
156
Do'stlaringiz bilan baham: |