208
4)
Меҳнат жараёнида учрайдиган хатолар, брак, травмалар тури.
4. Меҳнат субъектининг фаолияти:
1)
Ишчиларнинг ўзаро алоқалари тузилмаси.
2)
Ишни режалаштириш ва назорат.
5. Касбнинг меҳнат субъекти шахсий психологик ва
психофизиологик сифатларига
қўйиладиган талаблар.
6. Меҳнат субъекти фаолиятининг паст самарадорлиги сабабларини ташхиси.
7. Касбий фаолиятни такомиллаштириш бўйича амалий – экспериментал текширув.
Диагностик профессиографиялаш эмпирик маълумотларни йиғиш усуллари орқали
амалга оширилади.
Прогностик профессиографиялаш касбий фаолиятни такомиллаштириш бўйича
асосланган тавсияларни бериш мақсадида қўлланилади.
1. Касбнинг умумий тавсифи:
1)
Касб ривожланиши тарихи ва истиқболлари.
2)
Касбий фаолиятни бажарилишининг ижтимоий – иқтисодий шароитлари.
3)
Касбий муҳит.
2. Касбий дала ва мазмуни ва жиҳати:
1)
Касбий дала тавсифи.
2)
Касбий билимни аниқловчи омиллар.
3)
Касбий билимни ривожланиши прогнози.
3. Касбий таълим малака ошириш:
1)
Касбий таълим даражаси.
2)
Касбий тайёргарлик.
3)
Малака ошириш.
4. Ишчининг касбий мойиллиги:
1)
Мутахассислик соҳасининг кенглиги.
2)
Асосий малакалар даражаси.
3)
Мутахассислик ва касбни ўзгартириш имконияти.
5. Касб истиқболини баҳолаш:
1)
Шахснинг касбий – психологик потенциали.
2)
Ишчининг касбий фаоллиги.
3)
Касбий ўзини ўзи такомиллаштириш карьера.
Прагностик профессиографиялаш генетик усулларни,
шунингдек моделлаштирувчи
экспериментларни қўллайди.
209
Методик профессиографиялаш психологга меҳнат субъектининг ҳолати ва муҳим
касбий сифатларни ўрганиш усулларини ишлаб чиқиш имконини беради
14
.
Тадқиқот мақсади ва вазифаларига кўра методик профессиографиялаш схемаси ҳам
ўзгаради. Масалан, касбий меҳнат ва ҳордиқ тартиби, касбий толиқиш, бефарқлик,
пассивликка бўлган таъсирини ўрганишда шундай схема қўлланилади.
1. Меҳнат субъекти фаолиятининг мазмуни:
1)
Ҳарактлар тури ва уларнинг тавсифи.
2)
Ишни режалаштириш ва бажариш характери.
3)
Эмоционал кўринишлар.
4)
Иш жойидаги ноқулайлик турлари.
5)
Фаолият жараёнида пайдо бўладиган хатолар, брак травма турлари.
2. Меҳнат шароитлари:
1)
Санитария – гигиеник муҳит (ҳаво даражаси, чанг, намгарлик ва бошқа).
2)
Жисмоний муҳитнинг ёритилганлиги, шовқин.
3)
Иш тартиби.
4)
Ҳақ тўлаш ва рағбат шакли.
Мутахассиснинг касбий маҳоратини ўрганишда профессиографиялашнинг қуйидаги
схемаси қўлланилади.
1. Фаолият мазмуни:
1)
Ишчилар малакасига қўйиладиган талаблар (касбий билим, кўникма ва малакалар,
шунингдек, сифатлар ва қобилиятлар).
2)
Ишчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
2. Меҳнатни ташкиллаштириш:
1)
Малака ошириш.
2)
Касбий психологик потенциал.
3)
Ижодий қобилиятлар.
3. Меҳнат субъекти фаолияти:
1)
Ҳаракатлар тури ва уларнинг тавсифи.
2)
Ишни режалаштириш ва уни назорат қилиш.
3)
Фаолият индивидуаллигининг хусусиятлари.
Таълимга йўналтирилган профессиографиялаш – асосига касб субъектлиги ҳақидаги
ғоя қўйилади: касб эгаси, фаолиятнинг ҳақиқий субъекти бўлиб, унга бир қатор махсус
белгилар хос.
Бу профессиографиялашнинг муаллифлари унинг мазмун – моҳияти ва
лойиҳалаштириш технологияларини ўрганиб чиқишди.
“Касб паспорти” блоки касб ва мутахассисликлар
номининг модификацияси, касбий
йўналиш, касб мақсади, таълим даражаси ҳақида қисқа маълумотларни ўз ичига олади.
14
Professional Psychology: Research and Practice Artificial Intelligence in Psychological Practice: Current and
Future Applications and Implications. David D. Luxton . Online First Publication, November 11, 2013. doi:
10.1037/a0034559, page : 6
210
“Касбнинг асосий объекти” (соҳаси) блоки касб тури ҳақида маълумотларни ўз ичига
олади. “Инсон – табиат”, “инсон – инсон”, “инсон – техника”, “инсон –
белгилар
тизими”, “инсон бадиий образ” ва бошқалар.
Бу блок мазмуни бошқа профессиографиялаш блокларининг асоси ҳисобланади.
“Касбий предметли салоҳият” блоки кўп тизимли таълим сифатида касбий муҳим
тавсифини ўз ичга олади. Мутахассис касби қайси соҳага тегишли эканини, қайси
асосий объектларга йўналтирилган, бу объектлар қандай
объектлар, бу соҳада меҳнат
натижаси ёки меҳнат маҳсули қандай аҳамиятга эгалиги ҳақидаги маълумотга эга
бўлиши лозим.
“Ижтимоий касбий салоҳият” блокида шахс объектининг қуйидаги йўналишлари акс
этади.
Фикрлаш потенциалининг ривожланиши.
Шахсни ўзини назорат эта олиш ва ривожлантириш имкониятлари.
Шахснинг муваффақият стратегиясига йўналтирилганлиги.
Шахснинг бозор иқтисодиёти шароитида бардошлиги.
Профессиографияда экологик, ҳуқуқий ва иқтисодий маданият масалалари ҳам назарда
тутилади.
Махсус психофизиологик талаблар блоки – ишчининг
касбий фаолияти жихатдан
психофизиологик хусусиятларига қўйиладиган талабларни акс эттиради. Бунга тиббий
кўрсатмалар, жинсига, ёшга бўлган ва санитария- гигиеник талаблар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: