1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

биринчисига
буйруқлар, йўриқномалар, кўрсатмалар ва 
бошқа ҳужжатлар кўринишида чиқариладиган асосий бошқарув ҳуж-
жатлари киради. Улар орасида энг муҳимлари Ўзбекистон Республи-
каси ИИВнинг республика ҳудудида жамоат тартиби сақланишини ва 
хавфсизлиги таъминланишини ташкил қилиш масалаларига оид буйруқ-
ларидир. Ҳудудий ва маҳаллий ички ишлар органлари даражасида 
тегишли ҳудудда ҳуқуқ-тартиботни, ҳуқуқбузарликлар профилакти-
касини ва уни содир этганлик учун жавобгарлик муқаррарлигини 
таъминлашнинг аниқ масалаларига доир буйруқлар ва бошқа бошқа-
рув ҳужжатлари чиқарилади. Бундай ҳужжатларни тайёрлашда ҳуду-
дий ва маҳаллий ички ишлар органлари жамоат тартибини сақлаш 
аппаратлари ташкил этувчи ва мувофиқлаштирувчи функцияларни 
бажариши билан фаол иштирок этадилар.
Бошқарув қарорларининг 
иккинчи 
гуруҳига Қорақалпоғистон 
Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ИИБ ва Транс-
портда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси томонидан 
ишлаб чиқиладиган турли иш режалари киради. ИИВ, ИИББ, ТИИОФМБ 
ва ТИИБ даражасидаги жамоат тартибини сақлаш хизмати аппарати-
нинг бошқарув функциясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар 
ярим йилга мўлжаллаб тузиладиган ҳамда ушбу хизмат фаолиятининг 
асосий йўналишлари бўйича бўлимларнинг таклифлари асосида тузи-
ладиган ҳамда мазкур соҳавий хизмат аппаратлари ва бўлинмалари-
нинг тегишлича йилнинг ҳар чорагига мўлжалланган иш режаларига 
киритилади. Ички ишлар органларининг мазкур умумий иш режалари-
дан ташқари, патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш 
аппаратлари ҳамда бўлинмалари зиммасига юклатиладиган тадбирлар 
акс эттирилган махсус режалар ҳам тайёрланади. Бундай режаларга 
қуйидагиларни киритиш мумкин: оммавий тадбирларга тайёргарлик 
кўриш ва уларни ўтказиш даврида жамоат тартиби ва хавфсизлигини 
таъминлаш режалари; «Ғалла», «Пахта» йиғим-терими ўтказилиши 


119 
жараёнида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш режалари; 
криминоген вазият мураккаблашган ёки табиий, техноген ва бошқа 
хусусиятга эга бўлган ҳодисалар натижасида вужудга келган фавқулодда 
ҳолатларда ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳаракатларининг намунавий режалари.
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш масала-
лари бўйича бошқарув қарорларининг 
учинчи
гуруҳига оператив 
вазиятни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва баҳолаш асосида ишлаб 
чиқиладиган жойлашув (дислокация) режалари, пост қайдномалари 
(ведомостлари) ҳамда туман, шаҳар тумани ёки микротуман ҳудудида 
лозим даражадаги ҳуқуқ-тартиботни ва ҳуқуқбузарликлар профилак-
тикасини, уни содир этган шахсларга нисбатан жавобгарлик муқаррар-
лигини таъминлаш учун ўзининг таркибидаги ва қўшимча жалб 
этилган куч ва воситалардан комплекс фойдаланишни назарда тута-
диган бошқа режалар киради.
Шундай қилиб, режа патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини 
сақлаш аппаратлари ҳамда бўлинмаларининг фаолиятини бошқариш 
жараёнида қабул қилинадиган ва амалга ошириладиган энг муҳим 
бошқарув қарори ҳисобланади. Режаларда фаолиятнинг муайян даврида 
бажариладиган вазифалар, уларни бажариш борасидаги тадбирлар 
аниқ белгиланади. Унда ишнинг аниқ ҳажми, бажариш усул ва 
муддатлари, шунингдек, у ёки бу тадбирни ўтказишни ташкил этиш 
учун масъул шахслар ҳамда ижрочилар кўрсатилади. Режалаштириш 
диққат ва кучларни жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлашнинг энг долзарб муаммоларига, мавжуд куч ва восита-
ларни белгиланган вазифаларни самарали бажариш учун оқилона 
тақсимлаш, ишнинг бир маромда кетишини ва жадаллигини, ижро-
чилар ўртасидаги ҳамкорлик, уларнинг фаолиятини назорат қилиш 
механизмларининг самарали ишлашини таъминлаш каби масалаларга 
қаратиш имконини беради.
Бошқарув қарорларини тайёрлаш ва қабул қилиш, шубҳасиз, 
патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари 
фаолиятини бошқариш жараёнининг энг муҳим босқичидир. Бироқ 
асосий гап мазкур бошқарув қарорларининг ижросини ташкил этиш-
ни самарали таъминлаш босқичига боғлиқдир. Бошқарув қарорлари-
нинг ижросини ташкил этиш босқичининг асосий мазмунига қуйида-
гилар киради: юқори турувчи бошқарув субъекти чиқарган бошқарув 
қарорини тушуниб олиш ва муфассаллаштириш (деталлаштириш) 
ёхуд ўз қарорини ижрочига етказиш; ижрочиларни танлаш ва жой-


120 
жойига қўйиш, уларни ўқитиш ва уларга йўл-йўриқ кўрсатиш; ижро-
чилар фаолиятини таъминлашнинг моддий-техникавий, ҳуқуқий, 
психологик ва бошқа турлари, қўйилган вазифаларни бажариш 
жараёнида улар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда уларнинг 
ҳаракатларини мувофиқлаштириш, қарор ижросини назорат қилиш, 
иш натижаларини ҳисобга олиш ва баҳолаш. 
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашга жалб 
этилган Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш хизмати 
куч ва воситалари фаолиятини бошқариш масъул субъектлар томони-
дан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва ваколат доирасида 
амалга оширилади. Масъул бошқарув субъектлари ичида ички ишлар 
органлари навбатчилик қисмлари муҳим ўрин тутади. Хусусан, ички 
ишлар органлари навбатчилик қисмлари: хизматга жалб этилган наряд-
лар фаолиятига оператив раҳбарликни амалга оширади; тегишли 
органлар ва бўлинмалар раҳбарларига куч ва воситаларини жойлаш-
тириш ҳамда улардан фойдаланишни ташкил этишда ёрдам беради; 
нарядларни хизматга ўз вақтида тайёрлаш, уларга йўл-йўриқ бериш, 
хизмат ўташга юбориш ҳамда уларнинг хизмат вазифаларини сифатли 
бажаришларига масъул ҳисобланади. Улар нарядларни содир этилган 
ҳуқуқбузарликлар тўғрисида, уларни содир этганлиги учун қидири-
лаётган шахслар, жиноий йўл билан ўзлаштирилган мулк ва бошқа 
ашёлар аломатлари ҳақида ўз вақтида ахборот билан таъминлайди-
лар, тиғиз оператив вазият вужудга келган жойларда патруль-пост 
нарядларини кучайтириш чораларини кўрадилар ҳамда улар ўртасида 
зарур ҳамкорликни ташкил қиладилар.
Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари 
командирлари қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доира-
сида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича 
қабул қилинган бошқарув қарорида кўрсатилган маъмурий ҳудудда 
патруль-пост нарядлари фаолиятининг ташкил қилиниши, бўйсунув-
чи бўлинмалар шахсий таркибининг ўқитилиши ва тарбияланиши, 
хизмат интизомининг ҳолати, қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва техника восита-
ларидан фақат белгиланган мақсадда фойдаланилиши учун масъул-
дирлар. Улар ички ишлар органи бошлиғининг қарорига асосланиб, 
ўзларига бўйсунувчи куч ва воситаларни жойлаштирадилар, наряд-
ларнинг хизмат ўташларини назорат қиладилар.
Патруль-пост хизмати нарядлари фаолиятини ташкил қилишда 
патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш аппаратлари ҳамда 
бўлинмаларининг инспекторлари, ички ишлар органлари таянч пункти 


121 
профилактика (катта) инспекторлари, шунингдек, бошқа соҳавий 
хизматлар - жиноят қидирув, терроризм ва экстремизмга қарши 
курашиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва бошқа органларнинг раҳбар-
лари ҳам муайян даражада иштирок этадилар.
Патруль-пост хизмати нарядлари фаолияти қуйидаги асосий 
элементларни қамраб олади: 
а) маъмурий ҳудуддаги криминоген вазият, жамоат тартиби ва 
хавфсизлиги, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар ҳолатини ифодаловчи 
шарт-шароитлар ва омилларни таҳлил қилиш; 
б) хизматга жалб этиладиган куч ва воситаларнинг ҳолати 
ҳақидаги маълумотларни олиш ҳамда таҳлил қилиш; 
в) хизматга жалб этиладиган куч ва воситалар жойлаштирилиши 
ҳақида бошқарув қарорини тайёрлаш, келишиш ҳамда қабул қилиш;
г) хизматга жалб этиладиган нарядларни фаолият олиб боришга 
тайёрлаш ва уларга йўл-йўриқ бериш; 
д) хизматга жалб этиладиган куч ва воситалар, улар билан доимий ва 
барқарор алоқани ҳамда ўз вақтида ахборот алмашинувини таъминлаш; 
е) хизмат вазифаларини бажариш давомида нарядларни фаолияти-
ни ташкил этиш, мувофиқлаштириш, зарур ҳолларда тегишли ўзгар-
тириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда уларнинг бошқа кучлар билан 
ҳамкорлигини таъминлаш; 
ё) хизматга жалб этиладиган нарядлар фаолиятини мониторинг ва 
назорат қилиб бориш; 
ж) хизмат фаолиятини ўтаётган нарядлар иш фаолиятининг натижа-
ларини ҳисобга олиш ва баҳолаш. 
Бошқарув назариясида фаолиятни ташкил этишнинг барча соҳа-
ларида бўлганидек, Патруль-пост хизмати нарядлари фаолиятини 
бошқаришда ҳам икки жиҳат, яъни статик ва динамик жиҳатдан 
ташкил этишга эътибор қаратиш керак бўлади. 
Статик жиҳатдан ташкил этиш – орган, бўлинмаларни ташкил 
этишни, уларнинг ташкилий бошқарув функцияларини ҳамда бевосита 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича вазифа-
ларни бажарилишини назарда тутади. 
Динамик жиҳатдан ташкил этиш - ички ишлар органларининг 
патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш таркибий бўғин-
ларини самарали фаолият юритишига, шунингдек, янги бўлинма-
ларни тузишни (зарурат бўлганда), қайта ташкил этиш ёки бекор 
қилишни асослашга қаратилган муайян кетма-кетликдаги бошқарув 
операциялар мажмуаси (комплекси)дир. Ташкил этишнинг бу жиҳати 


122 
Патруль-пост хизматининг манфаатлари учун оператив вазият ҳақидаги 
ахборотларни тўплашни, умумлаштиришни ва таҳлил этишни, унинг 
натижалари бўйича жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлаш бўйича қарор қабул қилишни ҳам ўз ичига олади. 
Маъмурий ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлаш бўйича бошқарув қарорини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, 
ўз навбатида, бир қатор ташкилий масалаларни ҳал этилишини тақозо 
этади. Хусусан, маъмурий ҳудуддаги криминоген вазиятни таҳлил 
этиш функцияси раҳбардан қуйидаги ташкилий масалаларни ҳал 
этишни талаб қилади: 
– таҳлил ишларни амалга оширувчи ходимлар гуруҳини ташкил 
этиш; 
– таҳлилий таблицалар ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш; 
– раҳбарга тақдим этиладиган турли таҳлилий ҳужжатларни 
топшириш муддатларини белгилаш; 
– таҳлил билан шуғулланадиган ходимларни ўрганиш, уларни 
зарур воситалар билан таъминлаш ва фаолиятлари устидан назорат 
ўрнатиш ва ҳоказо. 
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш учун 
куч ва воситаларни тайёрлаш жараёни ҳам қатор муҳим ташкилий 
тадбирларни ўз ичига олиб, уларга қуйидагиларни киртиш мумкин: 
– патруль-пост хизматига кадрлар танлаш; 
– ходимларнинг жамоат тартибини сақлаш жараёнини таъминлаш 
ва мазкур фаолиятни амалга оширишнинг ўзига хос томонларини 
ўрганиш; 
– патруль-пост хизмати нарядларини моддий техника, молиявий, 
тиббий, психологик ва кўпчилик ҳолларда методик таъминотини ҳал 
этиш; 
– патруль-пост хизмати нарядларининг ўзаро ҳамкорликдаги иши-
ни ташкил этиш ва уларнинг фаолияти устидан назорат олиб бориш; 
– патруль-пост хизматининг ҳар бир наряди фаолияти натижа-
ларини ҳисобга олиб бориш; 
– жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича 
аввал қабул қилинган бошқарув қарорларига ўзгартиришлар киритиш 
ёки янгисини қабул қилиш; 
– патруль-пост хизматини ташкил этишда ҳудудий ИИВ-ИИБ 
аппаратлари томонидан жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлаш самарадорлигига бевосита таъсир этувчи, унга хизмат 
қилувчи муҳим функцияларни бажаради. 


123 
Ички ишлар органлари зиммасига юклатилган вазифаларни 
бажаришда жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлиги учун типик 
бўлган гуруҳий ва шахслараро муносабатларни жиноий ва бошқа 
ғайриқонуний тажовузлардан маъмурий-ҳуқуқий ҳимоялашни амалга 
оширувчи патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизмати муҳим 
ўрин тутади. Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш 
ички ишлар органларининг тармоқ хизмати бўлиб унинг асосий 
хусусияти ички ишлар органларининг оператив, тергов ва махсус 
функцияларнинг чекланган доирасини амалга оширувчи бошқа тармоқ 
хизматларидан маълум даражада ички ишлар органларининг деярли 
барча вазифаларини бажаришда иштирок этиши билан фарқланади. 
Патруль-пост хизмати ўз зиммасига юклатилган вазифаларни 
муваффақият билан бажариши учун унинг нарядлари қандай шароит-
ларда фаолият кўрсатишини билиши зарур. Бинобарин, патруль-пост 
хизматини ташкил қилувчи шахслар хизмат кўрсатиш хусусиятлари, 
жамоат тартибининг ва жиноятчиликнинг аҳволи, патруль-пост хизмати-
нинг куч ва воситалари ҳамда улар фаолиятининг натижалари ҳақида 
объектив маълумотларга эга бўлишлари керак. Ушбу ахборотни 
таҳлил қилиш ва баҳолаш асосида мазкур хизматни бошқариш 
субъектларининг бутун кейинги ташкилотчилик фаолияти амалга 
оширилади. Оператив вазиятни ифодаловчи омиллар ва шарт-шароит-
ларни таҳлил қилиш натижалари патруль-пост хизмати ташкилотчи-
ларига юз бераётган ҳодисаларни яхши тушуниш, жамоат тартиби ва 
жиноятчиликнинг ҳолатидаги тамойил (тенденция)ларни аниқлаш 
ҳамда асосланган бошқа қарорлар қабул қилиш имконини беради. 
Патруль-пост хизмати бўлинмаларида жиноятчилик ва жамоат 
тартибининг ҳолатини ўрганишда, асосан, оператив вазият ўзгариши-
ни жорий таҳлил қилиш ва узлуксиз кузатиш қўлланилади. Йилнинг 
чораги, ярим йил, тўққиз ой, бир йилда амалга ошириладиган жорий 
таҳлил оператив вазиятга таъсир этувчи қисқа муддатли омилларни 
аниқлашга имкон беради. Оператив вазият ўзгаришларини узлуксиз 
кузатиш (бир смена, сутка, ҳафта, ой ичидаги ўзгаришларини таҳлил 
қилиш) нарядлар фаолиятини назорат қилиш ҳамда шахсий таркиб 
ишидаги камчиликларни илк босқичидаёқ аниқлашга ёрдам беради. 
Патруль-пост хизматига кундалик раҳбарлик қилиш жараёнида қабул 
қилинадиган ҳамда нарядлар ишининг ёмонлашуви ва оператив 
вазият мураккаблашуви бўйича дарҳол чора кўришга имкон берадиган 
бошқарув қарорлари ана шу турдаги таҳлил натижаларига асосланади.
Оператив вазиятни чуқур ва сифатли таҳлил қилиш патруль-пост 
хизмати куч ва воситаларининг жойлашуви ҳақида зарур, етарлича 


124 
тўлиқ қарорларнинг ўз вақтида қабул қилинишини - жамоат тартиби-
ни сақлаш борасидаги асосий ҳаракатларни қаратиш керак бўлган 
ҳудудларни тўғри аниқлаш; хизмат нарядларининг турлари, уларнинг 
хизмат ўташ жойи ва вақтини аниқлаш; бошқа ташкилий масалалар-
нинг ҳал қилинишини таъминлайди.
Узоқ вақтга патруль-пост нарядларини жойлаштириш ҳақидаги 
қарор ифодаланадиган асосий ҳужжат жамоат тартибини сақлашда 
куч ва воситалардан комплекс фойдаланиш режаси (ягона дислокация)-
дир. Унда ички ишлар органининг раҳбари суткалик нарядларни жой-
лаштириш учун қарор қабул қилиши учун зарур бўлган энг муҳим 
дастлабки маълумотлар бўлади. Мазкур режа (ягона дислокация) 
икки йил муддатга ишлаб чиқилади, зарур бўлганида унга тузатишлар 
киритилади. Уни тайёрлашда жамоат тартибини сақлаш аппаратлари, 
патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг командирлари, ЙҲХДХ, 
идорадан ташқари қўриқлаш бўлинмаларининг раҳбарлари иштирок 
этадилар. Ягона дислокацияни ички ишлар органларининг бошлиғи 
тасдиқлайди.
Режа бир нусхада тайёрланади ва ички ишлар органларининг 
навбатчилик қисмида сақланади, ундан олинган тегишли кўчирмалар 
эса патруль-пост хизмати, ЙҲХДХ, идорадан ташқари қўриқлаш саф 
бўлинмаларида бўлиши керак.

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish