в) экстремал вазиятларда, айниқса террорчилик ҳаракатлари ва
бошқа оғир жиноятлар содир этилганда жамоат тартибини сақлаш
бўйича доимий жанговар шайликни таъминлаш бўйича:
ППХ саф бўлинмаларининг инфратузилмасини такомиллашти-
риш, моддий-техника ва ўқув-техника базасини мустаҳкамлашга доир
чора-тадбирларни амалга ошириш;
кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, бошқа лавозимга ўтказиш,
рағбатлантириш, ўрнатилган тартибда қайта тайёрлаш ва малака оши-
риш, уларга махсус унвонлар бериш, интизомий жазоларни қўллаш,
уларнинг касбий ва жанговар тайёргарлигини таъминлаш ҳақида
таклифлар киритиш;
140
ҳуқуқбузарликларни, айниқса, террорчилик ҳаракатлари ва бошқа
жиноий тажовузларни аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек, омма-
вий тадбирларни ўтказишда ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш бўйича
ички ишлар органларининг бўлинмалари ҳамда бошқа ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ўтказиладиган машқ
ва ўқув машғулотларида бевосита иштирок этиш;
авариялар, фалокатлар, ёнғинлар, табиий офатлар ва бошқа
фавқулодда вазиятларда аҳолини хабардор қилиш, одамларни қут-
қариш, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ёнғинларни ўчириш,
ҳудуднинг зарур участкаларини ўраб олиш (тўсиш) юзасидан кечик-
тириб бўлмайдиган чоралар кўриш, шунингдек, фавқулодда вазият-
ларда қаровсиз қолган мол-мулкни қўриқлаш;
ички ишлар органларининг фавқулодда ҳолатларда ҳаракатланиш
бўйича махсус режалари амалга киритилганда, ушбу режалар асосида
юклатилган вазифаларни ўз ваколатлари доирасида бажариш.
г) ижтимоий-сиёсий, маданий-оммавий ва бошқа тадбирларни
ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашнинг юқори мобиллиги
ва самарадорлигини ошириш, ҳуқуқ-тартиботнинг гуруҳлар томонидан
бузилиши ва оммавий тартибсизликларни бартараф этиш бўйича:
оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида жамоат тартибини сақлаш
ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқ-тартибот бузилишининг
олдини олиш ҳамда уни ўз вақтида бартараф этиш;
оммавий тадбирлар ўтказиш объектларида жамоат тартибини сақлаш
ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ўта хавфли ва махсус юкларни
қўриқлаш бўйича шартномавий-ҳуқуқий асосда хизматлар кўрсатиш;
муҳандислик-техник воситалардан фойдаланган ҳолда оммавий
тадбирлар ўтказиш объектларига бориш йўлларининг тўсилишини
ташкил этиш ва уларни ўраб олиш чегараларини ҳосил қилиш;
оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларга кириш жойларида
замонавий техник воситалар, шунингдек, психологик-визуал кузатув
усуллари ёрдамида шахслар ҳамда автотранспортларни кўздан
кечиришни ташкил этиш;
оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш чоғи-
да ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни ушлаш чораларини кўриш.
д) постлар ва патруллик йўналишларида ички ишлар органлари-
нинг бошқа бўлинмалари, давлат органлари ва ташкилотлари, ўзини
ўзи бошқариш органлари, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилма-
лари, фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ҳамкорлик-
ни таъминлаш бўйича:
141
кўчалар ва бошқа жамоат жойларида, оммавий тадбирларга тайёр-
гарлик кўриш ва уларни ўтказиш чоғида жамоат тартибини сақлаш ва
жамоат хавфсизлигини таъминлашга жалб этиладиган ички ишлар
органлари бўлинмалари ва бошқа манфаатдор идоралар билан ҳам-
корликни ташкил этиш;
ППХ саф бўлинмалари фаолияти тўғрисида жамоатчилик фикри-
ни ўрганиш;
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш, айниқса
вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш-
да яқиндан ёрдам берган ва ўрнак кўрсатган фуқароларни рағбат-
лантириш бўйича таклифлар киритиш;
ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари томонидан тезкор-
қидирув фаолиятининг ҳамда жиноятларнинг олдини олиш, уларни
фош этиш ва жиноятчиларни ушлаш, ҳуқуқбузарликлар профилакти-
каси бўйича бошқа тадбирларнинг амалга оширилишида ўз ваколат-
лари доирасида уларга кўмаклашиш;
ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари, давлат орган-
лари, фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ахборот
алмашиш ҳамда ҳамкорликдаги тадбирларда иштирок этиш.
Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга
ошириши мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланганидек, ички ишлар
органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари воситаларининг
асосини қуйидагилар ташкил қилади:
1) патруль автомобиллари, мотоцикллар, катерлар, велосипедлар
ва бошқа транспорт воситалари;
2) шахсий таркибни ташишга мўлжалланган автомашиналар;
3) махсус автомашиналар ва вертолётлар;
4) мобил видеокамера (видеорегистратор), телевидение, радио,
симли алоқа воситалари ва сигнализация;
5) табель қуроли, қурол-яроғ ва махсус воситалар (қўл кишан-
лари, резина таёқчаси, «Черёмуха»);
6) электромегафонлар, ёритиш асбоблари, бошқа аппаратура ва
техник воситалар;
7) хизмат отлари;
8) хизмат итлари ва бошқалар.
Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари-
нинг турлари ва таркиби ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан ҳамда
юзага келган тезкор вазиятдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
142
Куч ва воситаларни мақсадли йўналтириш (маневр) тезкор вазият
кескинлашган жойларда ички ишлар органлари куч ва воситаларини
тартибли равишда ва ўз вақтида тўплаш, яъни кучайтиришдир. Куч ва
воситаларни кўзланган жойларга мақсадли йўналтириш (маневр) жамоат
тартибини сақлаш, жиноятларнинг олдини олишни таъминлайди.
Куч ва воситаларни мақсадли йўналтириш (маневр) қуйидагилар
орқали таъминланади:
–
хизматлар ва нарядларнинг юқори мобиллаштирилиши;
–
хизматлар ва нарядларнинг муҳим ҳудудларда тартиб билан
кучайтирилиши, яъни мақсадли йўналтирилиши;
–
тезкор вазият асосида республика, вилоятлар, шаҳарлар, туман-
лар, темир йўллар (сув ҳавзалари, аэропорт объектлари) миқёсида куч
ва воситаларнинг қайта тақсимланиши;
–
ҳаракатчан захира кучларининг ташкиллаштирилиши;
–
узлуксиз алоқанинг мавжудлиги.
Тезкор вазиятнинг тез ўзгариб туриши, шунингдек, бехосдан
вужудга келадиган табиий ҳалокатлар, оммавий тартибсизликлар ва
бошқа фавқулодда ҳолатларда куч ва воситаларни мақсадли йўналти-
риш (маневр) муҳим рол ўйнайди.
ИИВ–ИИББ–ИИОФМБ-ИИБ ва Транспортда жамоат хавфсизли-
гини таъминлаш бошқармаларининг куч ва воситаларини мақсадли
йўналтирилишини (маневр) таъминлаш учун режалар ишлаб чиқилиб,
уларда қуйидаги масалалар белгиланади:
шахсий таркибни тезкорлик билан йиғиш;
маҳаллий ҳокимликлар, прокуратуралар ва бошқа тегишли
идораларга, шунингдек, катта бошлиқларга хабар бериш тартиби;
ўтказилаётган тадбирни бошқариш учун штаблар тузиш;
ўта муҳим, ҳаётий муҳим тоифаланган объектларни қўриқлаш-
ни кучайтириш;
бир неча ҳолатлар ва улар бўйича хизматлар ҳамда нарядлар-
нинг аниқ ҳаракатларини белгилаш;
куч ва воситаларнинг ҳисоби.
Бугунги кунда ички ишлар органлари патрул-пост хизмати саф
бўлинмалари нарядларининг турлари норматив ҳуқуқий-ҳужжатларда
қуйидагича белгиланган:
Патруль
– икки ва ундан ортиқ ички ишлар органлари ходим-
лари, Вазирлик тизимидаги таълим муассасаларининг курсант ва
тингловчилари, ҳарбий қисмлар ҳарбий хизматчиларидан иборат
ҳаракатдаги наряд.
143
Патруль ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни патруллик
йўналишларида пиёда, автомобиль ва хизмат отида амалга оширади.
Қоида тариқасида, патруллик йўналишининг масофаси пиёда патруль
учун 1-1,5 км, автопатруль учун 6-8 км, отлиқ патруль учун 2-3 км ни
ташкил этади. Зарур ҳолларда патруллик масофаси узайтирилиши ёки
қисқартирилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |