110
Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш фаолиятини
бошқаришдаги вазифа ва функциялари «Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлигининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини
сақлаш бош бошқармаси тўғрисида низоми»да аниқ белгиланган
1
.
Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати ва жамоат тартиби-
ни сақлаш хизматлари фаолиятини бошқарув тизимининг
ҳудудий
бўғинини
Қорақалпоғистон
Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар
ИИББ, вилоятлар ИИБ Патруль-пост
хизмати ва жамоат тартибини
сақлаш бошқармалари, Транспортда жамоат хавфсизлигини таъмин-
лаш бошқармаси жамоат тартибини сақлаш бўлими ҳамда мазкур
таркибий тузилмаларнинг саф ва махсус бўлинмалари ташкил этади.
Ушбу бошқарув бўғинининг аппаратлари қонун ҳужжатларида ўзлари-
га берилган ваколатлар доирасида таркибидаги патруль-пост хизмати
ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларига умумий раҳбарликни
амалга ошириш, тегишли маъмурий ҳудудларда жамоат тартибини
сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган
тадбирларни
ташкил этиш ва ўтказиш учун масъулдирлар.
Ҳудудий бошқарув бўғин тизимидаги Қорақалпоғистон Респуб-
ликаси ИИВ, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, вилоят-
лар ички ишлар бошқармаларининг Патруль-пост хизмати ва жамоат
тартибини сақлаш бошқармалари бошлиқлари Бош бошқарма бошлиғи
билан келишилган ҳолда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси
Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва
вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг тақдимнома-
сига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан
лавозимга тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Қорақалпоғистон
Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда
патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш хизматлари
фаолиятини бошқариш учун юқорида кўрсатилган бошқармалар
таркибида қуйидаги таркибий тузилмалар фаолият юритмоқда: жамоат
тартибини сақлаш ва назорат - лицензиялаш фаолиятини ташкил
этиш бўлими, жамоат тартибини сақлашни ташкиллаштириш бўлин-
маси, назорат-лицензиялаш фаолиятини ташкиллаштириш, ташкилий
ва ахборот таҳлил, махсус муассасаларни назорат қилиш,
карантин
тадбирларни таъминлаш гуруҳлари, кинология хизмати, алоҳида
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги «Ички
ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш
соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси-
да»ги ПҚ-2940-сон қарори
111
конвой (батальон) гуруҳи, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс-
ларни реабилитация қилиш марказлари, маъмурий қамоққа олинган
шахсларни сақлаш учун махсус қабулхоналар, навбатчилик қисми ва
канцелярия (девонхона).
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент
шаҳар ИИББ, вилоятлар ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини
сақлаш бошқармалари, Транспортда жамоат хавфсизлигини таъ-
минлаш бошқармаси жамоат тартибини сақлаш бўлими ўз таркибига
кирувчи
хизмат итларини тайёрлаш питомниги ва вақтинча
ушлаб
туриш ҳибсхоналари фаолиятини бошқариш учун ҳам масъулдирлар.
Кўриниб турганидек, патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини
сақлаш бўлинмалари томонидан бажариладиган вазифа ва функция-
ларнинг хусусияти ушбу хизматларнинг
Do'stlaringiz bilan baham: